Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1991 йилдан 1997 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.08.1995 й. 331-сон "ЭВМ учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базалари расмий рўйхатдан ўтказилганлиги учун ундириладиган рўйхатга олиш йиғимларининг миқдорлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.08.1995 й.

N 331



ЭВМ УЧУН ЯРАТИЛГАН ДАСТУРЛАР

ВА МАЪЛУМОТЛАР БАЗАЛАРИ РАСМИЙ

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛГАНЛИГИ УЧУН

УНДИРИЛАДИГАН РЎЙХАТГА ОЛИШ

ЙИҒИМЛАРИНИНГ МИҚДОРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


"Элекрон хисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. ЭВМ учун яратилган дастурлар, маълумотлар базалари ва мулкий ҳуқуқларни бериш тўғрисидаги шартномалар расмий рўйхатдан ўтказилганлиги учун ундириладиган рўйхатга олиш йиғимларининг илова қилинаётган миқдорлари тасдиқлансин.


2 Белгилаб қўйилсинки, ЭВМ учун яратилган дастурлар, маълумотлар базалари ва мулкий ҳуқуқларни бериш тўғрисидаги шартномалар расмий рўйхатдан ўтказилганлиги учун Давлат патент идораси:

Ўзбекистон Республикасининг жисмоний ва юридик шахсларидан  миллий валютада;

бошқа давлатларнинг жисмоний ва юридик шахсларидан  чет эл валютасида рўйхатга олиш йиғимлари ундиради.

Ундириладиган йиғимлар Давлат патент идораси фондига ўтказилади.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида" 1993 йил 19 августдаги 423-сон қарорининг валюта тушумларини тақсимлашга тегишли қисмининг амал килиши ЭВМ учун яратилган дастурлар, маълумотлар базалари ва мулкий ҳуқуқларни бериш тўғрисидаги шартномалар расмий рўйхатдан ўтказилганлиги учун ундириладиган рўйхатга олиш йиғимларига жорий этилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитасининг Давлат патент идораси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ой муддатда ЭВМ учун яратилган дастурлар, маълумотлар базалари ва мулкий ҳуқуқларни бериш тўғрисидаги шартномалар расмий рўйхатдан ўтказилганлиги учун рўйхатга олиш йиғимлари ундириш тартиби ҳақидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Муталов






Вазирлар Маҳкамасипинг

1995 йил 21 августдаги

331 сои карорига

ИЛОВА



ЭВМ учун дастурлар, маьлумотлар базалари ва мулкий ҳуқуқларни бериш тўғрисидаги шартномалар расмий рўйхатдан ўтказилганлиги учун ундириладиган рўйхатга олиш йиғимлари миқдорлари


Хатти харакатлар ва

бажариладиган иш тартиби

номи

Тўлаш муддати


Рўйхатга олиш

йиғимларини

миқдори


Энг кам иш

ҳақига

нисбатан


АҚШ

долл.


1

2

3

4

5

I. ЭВМ УЧУН ДАСТУРЛАР ВА МАЪЛУМОТ БАЗАЛАРИНИ

РАСМИЙ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ

1.

ЭВМ учун дaстур ёки маълумотлар базаси расмий рўйхатдан ўтказилиши учун буюртманома бериш


буюртманома берилиши билан бир вақтда ёки йиғим тўлаш ҳақидаги ҳужжат кечиккан ҳар бир кун учун йиғим 0,3% га кўпайган ҳолда буюртманома берилган кундан бошлаб 2 ой муддатда


0,5

60

2.

Расмий рўйҳатдан ўтказилганлик ҳақидаги маълумотларни тегишли Давлат реестрига киритиш, ЭВМ учун яратилган дастурлар ёки маълумот базалари рўйхатдан ўтказилганлигини эълон қилиш ва бу ҳақда гувоҳнома бериш


буюртманома берилиши билан бир вақтда ёкe йиғим тўлаш ҳақидаги ҳужжат кечиккан ҳар бир кун учун йиғим 0,3 %га кўпайган ҳолда буюртманома берилган кундан бошлаб 2 ой муддатдa


1,0

120

3.

Муаллифга, эгалeк ҳуқуқига эга бўлган шахсга оид ўзгартиришларни тегишли Давлат реестрига вa рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги гувоҳномага киритиш


ўзгартирилган материаллар билан бир вақтда


0,5

60

4.

Қўшимчалар, аниқлашлар ва тузатишларни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги маълумотлар эълон қилингунга қадар буюртманомалар материалларига киритиш


ўзгартирилган материаллар билан бир вақтда


0,25

30

II. ЭВМ УЧУН ЯРАТИЛГАН ДАСТУРЛАРГА ЁКИ МАЪЛУМОТЛАР

БАЗАЛАРИГА МУЛКИЙ ҲУҚУҚЛАРНИ БЕРИШ ТЎҒРИСИДАГИ

ШАРТНОМАЛАРНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ


5.

Рўйхатдан ўтказилган ЭВМ учун яратилган дастурга ёки маълумотлар базасига барча мулкий ҳуқуқларни тўлиқ бериш ҳақидаги шартномани рўйхатдан ўтказиш


рўйхатдан ўтказиш ҳақида ариза бериш билан бир вақтда

1,5

180

6.

ЭВМ учун яратилган дастурга ёки маълумотлар базасига мулкий ҳуқуқларни бериш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказиш


рўйхатдан ўтказиш ҳақида ариза бериш билан бир вақтда

1,0

120

Изоҳ: Ахборот технологиялари объектларининг ягона муаллифлари ва ҳуқуқий эгалари ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун йиғимлар тўлаш бўйича қуйидаги имтиёзлар берилади:

- Улуғ Ватан уруши қатнашчиси, унга тенглаштирилгаи шахс 14-бандларда назарда тутилгаи йиғимларни тўлашдан озод қилинади;

- ногирон, пенсионер, ўрта мактаб, ҳунар-техника билим юрти ёки техникум ўқувчилари, ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиётган олий ўқув юрти талабаси 14-бандларда назарда тутилган йиғимларни ҳар бир йиғимнинг белгиланган миқдорининг 30 фоизи миқдорида тўлайди.













Время: 0.1981
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск