язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Уруғчилик. Наслчилик иши. Селекция. Тажриба хўжалиги/ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 3/1-сон, Молия вазирлигининг 45-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 7-сон "Дон ва дуккакли дон экинлари илмий тадқиқот институти ва унинг филиалларига, уруғчилик ҳамда бошқа хўжаликлардан давлат ресурсига харид қилинадиган уруғлик дон учун нав устамаларидан 3 фоизгача ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 30.05.2012 й. Қарори (АВ томонидан 25.07.2012 й. 2382-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.07.2012 й.

N 2382

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.05.2012 й.

N 3/1


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.05.2012 й.

N 45


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.05.2012 й.

N 7


ҚАРОРИ



Дон ва дуккакли дон экинлари илмий тадқиқот

институти  ва  унинг  филиалларига,  уруғчилик

ҳамда  бошқа хўжаликлардан давлат  ресурсига

харид   қилинадиган   уруғлик   дон   учун   нав

устамаларидан 3 фоизгача ажратиш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2012 йил 4 августдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 27 сентябрдаги ПҚ-1621-сонли "2012 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экиш, навларни жойлаштириш ва харид қилишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, дон ва дуккакли дон экинлари илмий тадқиқот институти ва унинг филиалларига, уруғчилик ҳамда бошқа хўжаликлардан давлат ресурсига харид қилинадиган уруғлик дон учун нав устамаларидан 3 фоизгача ажратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Дон ва дуккакли дон экинлари илмий тадқиқот институти ва унинг филиалларига, уруғчилик ҳамда бошқа хўжаликлардан давлат ресурсига харид қилинадиган уруғлик дон учун нав устамаларидан 3 фоизгача ажратиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири

З. Рузиев

Молия вазири

Р. Азимов

Иқтисодиёт вазири

Г. Саидова

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 30-сон, 354-модда