Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банк операциялари /

Марказий банк Бошқарувининг 28.07.2012 й. 22/1-сон "Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 31.07.2012 й. 1948-7-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

31.07.2012 й.

N 1948-7




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

28.07.2012 й.

N 22/1


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси банкларида

очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги

йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимча

киритиш ҳақида


(2012 йил 10 августдан кучга киради)


"Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда) ва "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 142-модда) Ўзбекистон Республикасининг қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сонли "Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 328-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 16 мартдаги 7/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1948, 2009 йил 27 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 18-сон, 229-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                                               Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси банкларида

очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги

йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 12-банднинг "г" кичик бандидан "ҳамда нотариал тасдиқланган" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. 14-банднинг "в" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"в) мазкур Йўриқноманинг 3-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ, имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган ҳамда нотариал тасдиқланган икки дона варақча. Мазкур кичик банднинг нотариал тасдиқлашга доир қисми тадбиркорлик субъектларига нисбатан татбиқ этилмайди.".


3. 32 ва 33-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"32. Юридик шахсларнинг, шунингдек уларнинг ваколатхона ва филиалларининг имзолари намуналари ва муҳр изи қўйилган варақча нотариал тасдиқланади. Мазкур талабнинг нотариал тасдиқлашга доир қисми тадбиркорлик субъектларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Касаба уюшмалари бирламчи ташкилотлари томонидан тақдим этиладиган имзо намуналари ва муҳр изи қўйилган варақча уларнинг юқори турувчи касаба уюшмалари бирлашмаси томонидан тасдиқланади.

Имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақча икки нусхада тақдим қилинади. Варақчанинг бир нусхаси бухгалтерда, иккинчиси эса, пул чекларини расмийлаштирувчи назоратчида туради. Банкларда мижозларнинг бир нечта ҳисобварақларига хизмат кўрсатиладиган бўлса, улардан имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчалар юқорида кўрсатилган тартибда қўшимча равишда талаб қилиниши мумкин. Имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчаларда ҳисобварақларнинг рақамлари кўрсатилади.

33. Юридик шахс раҳбари иккита имзолаш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг рўйхатини тасдиқлайди. Биринчи рўйхатга - раҳбарлик вазифаларини амалга оширувчи, иккинчисига - бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахслар киради.

Банкда ҳисобварақ очиш учун юридик шахслар банкка раҳбар, шунингдек бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахс имзолари намуналари ва думалоқ муҳр изи қўйилган варақчани икки нусхада тақдим қилади. Микрофирмалар учун бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахснинг имзо намунасини тақдим этиш талаб этилмайди.

Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда фаолият кўрсатаётган деҳқон хўжалиги бошлиғи ва якка тартибдаги тадбиркор думалоқ муҳри бўлмаган ҳолларда, ўз имзолари намуналарини тақдим этади.

Тўловга тақдим этиладиган чекларнинг рақамларини текшириш мақсадида банк мижозларга берган пул чеклари рақамларини масъул ижрочи ва назоратчилардаги мижозларнинг имзолари ҳамда муҳр излари намунаси кўрсатилган варақчада қайд этилади.".


4. 38-банд қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Мазкур банднинг нотариал тасдиқлашга доир қисми тадбиркорлик субъектларига нисбатан татбиқ этилмайди.".


5. 41-банддаги "корхонани" деган сўз "юридик шахсни" деган сўзлар билан алмаштирилсин ва "нотариал тасдиқланган ҳолда" деган сўзлар чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 31-сон, 362-модда

































Время: 0.2166
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск