Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нотариат /

Адлия вазирининг 30.07.2012 й. 156-мҳ-сон "Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 30.07.2012 й. 2090-6-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.07.2012 й.

N 2090-6




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

30.07.2012 й.

N 156-мҳ


БУЙРУҒИ


Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни

амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

ўзгартиришлар киритиш ҳақида


(2012 йил 9 августдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сон "Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 328-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 30 мартдаги 64-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090, 2010 йил 30 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 13-сон, 99-модда) билан тасдиқланган Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ҳамда Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси (А. Мухаммадиев) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.


5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Қ. Тоғаев зиммасига юклансин.



Вазир                                                                                              Н. Йўлдошев






Буйруққа

ИЛОВА



Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни

амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 298-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"298. Банкларга тақдим қилинадиган имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчалардаги тижоратчи ташкилот бўлмаган юридик шахс, уларнинг ваколатхона ва филиаллари мансабдор шахсларининг имзолари намуналарини шаҳодатлашда нотариуслар ушбу шахсларнинг имзоси ҳақиқийлигини ва имзо қўйиш ҳуқуқи ваколатини текширади. Бунда имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчалар банкда очиладиган ҳар бир ҳисоб рақами учун алоҳида уч нусхада (бир нусхаси давлат нотариал идорасида қолади) битта фотосурат билан тақдим қилинади. Қайд этиб ўтилган шахсларнинг имзо қўйиш ҳуқуқи ваколатининг тасдиғи сифатида қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

а) тижоратчи ташкилот бўлмаган юридик шахслар учун (ваколатхона ва филиаллар бундан мустасно):

юридик шахснинг таъсис ҳужжатлари;

юридик шахс ижро органи раҳбарининг тайинланганлиги ҳақида ҳужжат (умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва ҳоказо);

бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахс тайинланганлиги ҳақида ҳужжат;

давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома;

б) тижоратчи ташкилот бўлмаган юридик шахсларнинг, шунингдек норезидент юридик шахсларнинг ваколатхона ва филиаллари учун:

юридик шахс - асосий ташкилотнинг таъсис ҳужжатлари;

юридик шахс - асосий ташкилотнинг ваколатхона очиш ёки филиал ташкил этиш тўғрисидаги ҳужжати;

ваколатхона ёки филиалларнинг муассиси томонидан тасдиқланган низом ёки устав;

ваколатхона ёки филиал раҳбарининг тайинланганлиги ҳақида ҳужжат (умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва ҳоказо);

юридик шахс томонидан ваколатхона ёки филиал раҳбарига берилган ишончнома;

ваколатхона ёки филиал раҳбарининг аккредитация карточкаси, агар ушбу ваколатхонани очиш ёки филиални ташкил этиш норезидент юридик шахс томонидан амалга оширилган бўлса;

бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчига ушбу вазифалар юклатилганлиги ҳақида ҳужжат, агар ушбу вазифалар чет эл фуқароси томонидан амалга оширилса, қўшимча равишда унинг аккредитация карточкаси;

ваколатхона ёки филиал давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома (юридик шахс мақомига эга бўлганлар учун) ёки ваколатхона аккредитация қилинганлиги тўғрисида сертификат (хорижий тижорат ташкилоти томонидан ташкил этилганлар учун);

юридик шахс - асосий ташкилотнинг расмий рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат (давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома ёки савдо реестридан кўчирма);

Норезидент юридик шахсларнинг ваколатхона ва филиалларига тааллуқли ҳужжатлар белгиланган тартибда легаллаштирилган ёки апостиль қўйилган бўлиши лозим;

в) норезидентнинг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасаси учун:

давлат солиқ хизмати органида доимий муассаса сифатида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида ҳужжат;

доимий муассаса орқали фаолиятни амалга ошираётган норезидент юридик шахснинг шартномаси ёки норезидент юридик шахс номидан Ўзбекистон Республикасида иш юритиш учун берилган ишончномаси, шунингдек мажбуриятларининг бажарилиши доимий муассаса ташкил топишига олиб келадиган шартнома мавжуд бўлса, шу шартнома;

доимий муассаса орқали фаолиятни амалга ошираётган юридик шахснинг раҳбари тайинланганлиги тўғрисида ҳужжат;

бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахс тайинланганлиги ҳақида ҳужжат;

г) чет эл давлатларининг дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотларнинг ҳамда иқтисодий ва техник ҳамкорлик, шунингдек мурувват ёрдами кўрсатиш бўйича чет эл давлатлар ҳукумати ташкилотларининг ваколатхоналари учун:

чет эл давлатларининг дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотларнинг, иқтисодий ва техник ҳамкорлик ёки мурувват ёрдами кўрсатиш бўйича чет эл давлатлар ҳукумати ташкилотларининг ваколатхоналари бошлиқларининг аккредитация карточкаси;

бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчига ушбу вазифалар юклатилганлиги ҳақида ҳужжат, агар ушбу вазифалар чет эл фуқароси томонидан амалга оширилса, қўшимча равишда унинг аккредитация карточкаси".


2. 298-2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. 299-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"299. Имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчалардаги тижоратчи ташкилот бўлмаган юридик шахс мансабдор шахсининг имзоси ҳақиқийлигини шаҳодатлашда реестрга юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказган органнинг номи, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳноманинг рақами ва санаси ёзиб қўйилади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 31-сон, 360-модда





































Время: 0.1535
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск