ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Архив фонди. Архивлар /

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги бош директорининг 05.07.2012 й. 58-сон "Ҳужжатларни қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 01.08.2012 й. 2347-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

01.08.2012 й.

N 2347-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

"ЎЗАРХИВ" АГЕНТЛИГИ БОШ

ДИРЕКТОРИНИНГ

05.07.2012 й.

N 58


БУЙРУҒИ



Ҳужжатларнинг қимматлилигини аниқлаш

экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида


(2012 йил 11 августдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги 101-сон "Ўзбекистон Республикасида архив ишини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 15-сон, 168-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги бош директорининг 2012 йил 14 февралдаги 10-сон буйруғи (рўйхат рақами 2347, 2012 йил 29 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 13-сон, 150-модда) билан тасдиқланган Ҳужжатларнинг қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Бош директор                                                                           А. Абдуллаев






Буйруққа

ИЛОВА



Ҳужжатларнинг қимматлилигини аниқлаш

экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 2-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Эксперт-текширув комиссияси (бундан буён матнда ЭТК деб юритилади) - давлат архивлари, ҳудудий архив иши бошқармаларида бошқарув (иш юритиш), илмий-техника ва бошқа махсус ҳужжатлар қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ташкил этиш ва ҳужжатларни архивларга сақлаш учун топширишга тайёрлаш бўйича услубий ва амалий ишларни ўтказиш ҳамда давлат архивларининг жамлаш манбаи бўлган ташкилотларнинг ЭК ва МЭКлари фаолиятига раҳбарлик қилиш ва уни мувофиқлаштириш учун тузиладиган доимий фаолият кўрсатувчи комиссия.".


2. 3, ва 3б-иловалардаги "доимий сақланадиган йиғмажилдлар" деган сўзлар "сақлаш муддати 10 йилдан ортиқ бўлган вақтинча сақланадиган йиғмажилдлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 4, ва 4б-иловалардаги "доимий сақланадиган йиғмажилдлар" деган сўзлар "шахсий таркиб бўйича йиғмажилдлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 5-иловадаги "ЭК (ЭТУК)" қисқартмалари "ЭТК (ЭТУК)" қисқартмалари билан алмаштирилсин.


5. 5а-иловадаги "ЭК (ЭТУК)" қисқартмалари "ЭК (МЭК)" қисқартмалари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 31-сон, 373-модда














































Время: 0.1766
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск