ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.07.2012 й. 229-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Терма жамоалар ҳамда уларнинг захирасини спорт мусобақаларига тайёрлашни, шунингдек уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 27 апрелдаги 121-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.07.2012 й.

N 229



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ТЕРМА ЖАМОАЛАР ҲАМДА УЛАРНИНГ

ЗАХИРАСИНИ   СПОРТ   МУСОБАҚАЛАРИГА

ТАЙЁРЛАШНИ, ШУНИНГДЕК УЛАРНИ МОДДИЙ

ЖИҲАТДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТАРТИБИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ        ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА" 2011 ЙИЛ 27 АПРЕЛДАГИ 121-СОН

ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Терма жамоалар ҳамда уларнинг захирасини спорт мусобақаларига тайёрлашни, шунингдек уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Терма жамоалар ҳамда уларнинг захирасини спорт мусобақаларига тайёрлашни, шунингдек уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 27 апрелдаги 121-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 4-сон, 29-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 26 июлдаги

229-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Терма жамоалар

ҳамда уларнинг захирасини спорт мусобақаларига

тайёрлашни, шунингдек уларни моддий жиҳатдан

қўллаб-қувватлаш  тартибини  такомиллаштириш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 27 апрелдаги

121-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. Терма жамоалар ҳамда уларнинг захираси спортчилари ва тренерларининг энергия сарфларини қоплашга ва жисмоний ресурсларини тиклаш учун мақсадли пул (молиявий) маблағларини сарфлаш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 13-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"13. Қоплашнинг ҳар кунлик нормаси миқдори терма жамоалар ва уларнинг захираси спортчилари ва тренерлари учун терма жамоалар спортчилари учун ўртача суткалик овқатланиш нормаларининг шаклланаётган қиймати ҳисоб-китобидан келиб чиқиб, тегишли молиявий йилнинг 1 январида амалда бўлган энг кам ойлик иш ҳақига фоизларда, бироқ энг кам ойлик иш ҳақининг 40 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда ҳар йили 15 январгача Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан тасдиқланади";


б) 14-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Қайтарилган сумма Комиссиянинг қарори бўйича терма жамоалар ва уларнинг захираси спортчилари ва тренерларига қоплашнинг кундалик нормалари тўлови учун қайта тақсимланади";


в) Низомга илова чиқариб ташлансин.


2. Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш ҳамда улар иштирокчиларининг моддий таъминоти нормаларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 4-бандга "Республика" сўзидан олдин "Ҳудудий" сўзи қўшилсин;


б) 5-бандга "Республика" сўзидан олдин "Ҳудудий" сўзи қўшилсин;


в) Низомга 1-иловада:


1-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказиладиган спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари қатнашчиларига овқатланишни қоплашга харажатларнинг кундалик нормалари ҳар йили 5 январгача ваколатли органлар томонидан тегишли молиявий йилнинг 1 январида амалда бўлган энг кам ойлик иш ҳақига фоизларда, бироқ энг кам ойлик иш ҳақининг 40 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади";


қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари қатнашчиларининг овқатланиши билан боғлиқ харажатлар тегишли молиявий йилга ваколатли органларнинг харажатлар сметасида спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш учун назарда тутилган маблағлар ҳисобига ва улар доирасида қопланади";


иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

"Бир кунга овқатланишнинг ўртача суткалик нормалари" жадвали чиқариб ташлансин;


г) Низомга 3-иловада:


3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Оммавий тусдаги спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларида (фестиваллар, спартакиадалар, комплекс спорт мусобақалари, ногиронлар, ақлан заиф спортчилар ўртасидаги мусобақалар, аҳоли, спорт фахрийлари ўртасидаги спорт тадбирлари ва шу кабиларда) мусобақалар қатнашчиларининг спортдаги фаолиятини рағбатлантириш мақсадида 1, 2, 3-ўринлар учун совға мукофотларига қўшимча равишда, ўтказиладиган спорт ёки оммавий жисмоний тарбия тадбирлари тўғрисидаги тасдиқланган низомларда назарда тутилган номинациялар бўйича алоҳида совғалар таъсис этилиши мумкин";


4-бандда:

"а" кичик банддаги "4 бараваригача" сўзлари "2 бараваригача" сўзлари билан алмаштирилсин;

"б" кичик банддаги "6 бараваригача" сўзлари "3 бараваригача" сўзлари билан алмаштирилсин;

"в" кичик банддаги "8 бараваригача" сўзлари "4 бараваригача" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 31-сон, 356-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 7-сон, 58-модда








































Время: 0.1551
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск