ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб чиқиш ва олиб кириш, жойини ўзгартириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.08.2012 й. 233-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари, бўлишлари, юк олиб ўтишлари ва ундан чиқиб кетишлари тартиби тўғрисида" 1995 йил 11 январдаги 11-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.08.2012 й.

N 233



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"АВТОМОБИЛДА     ХОРИЖИЙ     ЮК

ТАШУВЧИЛАРНИНГ            ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИГА КИРИШЛАРИ,

БЎЛИШЛАРИ, ЮК ОЛИБ ЎТИШЛАРИ ВА УНДАН

ЧИҚИБ КЕТИШЛАРИ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА"

1995 ЙИЛ 11 ЯНВАРДАГИ 11-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Халқаро автомобилда юк ташишлар бозорини янада ривожлантириш, хорижий автомобилда юк ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари, ундан чиқиб кетишлари ва бўлишларини назорат қилиш механизмини такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси халқаро автомобиль магистралларининг сақланишини ва улардан фойдаланиш ҳолати сақлаб турилишини таъминлаш, шунингдек йирик габаритли ва оғир вазнли автотранспорт воситаларининг ўтишини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари, бўлишлари, юк олиб ўтишлари ва ундан чиқиб кетишлари тартиби тўғрисида" 1995 йил 11 январдаги 11-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 1 августдаги

233-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Автомобилда

хорижий юк ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси

ҳудудига киришлари, бўлишлари, юк олиб ўтишлари

ва ундан чиқиб кетишлари тартиби тўғрисида"

1995 йил 11 январдаги 11-сон қарорига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 5-бандда:


а) биринчи хатбошидаги "автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги учун олинадиган тўлов" сўзлари "хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғим" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ҳужжатларни расмийлаштириш, хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғим тўланиши устидан назорат божхона органлари томонидан амалга оширилади".


2. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6. Қуйидагилар:

оғир юкли ва йирик габаритли транспорт воситаларининг автомобиль йўлларини давлат томонидан бошқариш ваколатли органлари томонидан белгиланган тартибда бериладиган махсус рухсатномасиз умумий фойдаланиладиган йўллардан юриб ўтиши;

агар икки томонлама битимларда ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, автомобилда хорижий юк ташувчилар томонидан юкларнинг учинчи мамлакатларга (мамлакатлардан) ташилиши тақиқлансин".


3. Хорижий давлатлар оғир юкли ва катта ҳажмли транспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб юриши учун тўловлар тўғрисидаги низомда (6-илова):


а) 2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Транспорт воситаси умумий ҳақиқий вазнининг йўл қўйиладиган вазнга нисбатан ортиқчалиги учун тўлов миқдори 1-жадвалдаги тарифларга мувофиқ белгиланади.


1-жадвал

Умумий ҳақиқий вазннинг

йўл қўйиладиган вазнга нисбатан

ортиқчалик миқдори, тн


Юриладиган 1 км масофа

учун тариф, АҚШ доллари


0 дан 5 гача

5 дан 10 гача

10 дан 15 гача

15 дан 20 гача

20 дан 25 гача

25 дан 30 гача

30 дан 35 гача

35 дан 40 гача

40 дан 45 гача

45 дан 50 гача

50 ва ундан ортиқ

0,02

0,03

0,06

0,10

0,15

0,23

0,33

0,46

0,63

0,85

1,00

    

Оғир юкли транспорт воситалари автомобиль йўллари бўйлаб юриб ўтганда ғилдирак ўқи ҳақиқий юкламасининг йўл қўйиладиган миқдорга нисбатан ортиқчалиги учун тўлов ҳар бир ўққа ортиқча юклама учун 2-жадвалда келтирилган тарифларга мувофиқ ундирилади.



2-жадвал


Ғилдирак ўқи ҳақиқий

юкламасинииг йўл қўйиладиган

юкламага нисбати


Ҳар бир ўқнинг йўл қўйиладиган

юкламадан ортиқча юклама билан

юрилган масофа учун тариф,

1 км йўл учун, АҚШ доллари



1,01 дан 1,05 гача

1,05 дан 1,10 гача

1,10 дан 1,15 гача

1,15 дан 1,20 гача

1,20 дан 1,25 гача

1,25 дан 1,30 гача

1,30 дан 1,35 гача

1,35 дан 1,40 гача

1,40 дан 1,45 гача

1,45 дан 1,50 гача

1,50 дан 1,55 гача

1,55 дан 1,60 гача

1,60 дан 1,65 гача

1,65 дан 1,70 гача

1,70 дан 1,75 гача

1,75 дан 1,80 гача

1,80 дан 1,85 гача

1,85 дан 1,90 гача

1,90 дан 1,95 гача

1,95 дан 2,00 гача

2,00 ва ундан ортиқ

0,11

0,12

0,14

0,18

0,21

0,25

0,30

0,35

0,41

0,48

0,55

0,64

0,73

0,85

0,95

1,08

1,22

1,38

1,54

1,73

2,00

".

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 31-сон, 358-модда






























Время: 0.1948
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск