Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.2012 й. 234-сон "2012-2015 йилларда ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ва турларини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.08.2012 й.

N 234



2012-2015 ЙИЛЛАРДА НООЗИҚ-ОВҚАТ

ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

ҲАЖМЛАРИНИ КЎПАЙТИРИШ ВА ТУРЛАРИНИ

КЕНГАЙТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Қайд этилсинки, 2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор вазифалари тўғрисида ҳамда рақобатбардош маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқариш ҳажмларини кенгайтириш ва ўзлаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида тасдиқланган дастурларни амалга ошириш доирасида фақат 2011 йилнинг ўзидагина тўқимачилик ва тикувчилик-трикотаж саноатида 14 та янги корхонани ҳамда чарм-пойабзал саноатида 15 та корхонани ишга тушириш таъминланди. Бундан ташқари, яна 14 та тўқимачилик ва тикувчилик-трикотаж ҳамда 17 та чарм-пойабзал корхоналарида ишлаб чиқариш қувватлари модернизация қилинди ва кенгайтирилди.

Ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқарадиган тармоқларнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини модернизация қилиш ва янгилаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида 2011 йилда тайёр тўқимачилик маҳсулотларининг 48 та янги турларини ва 24 та чарм-пойабзал маҳсулотлари турларини ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. 2005-2011 йиллар даврида тўқимачилик ва тикувчилик-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 3,2 бараварга, пойабзал ишлаб чиқариш - 3,8 бараварга, чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш - 11,6 бараварга кўпайди.

Шу билан бирга, аҳолининг ва иқтисодиёт тармоқларининг барқарор равишда ортиб бораётган тўловга қодир эҳтиёжи мамлакатимизда ноозиқ-овқат истеъмол товарлари, энг аввало, тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмларини жадал кўпайтиришни ва турларини кенгайтиришни талаб қилмоқда.

Ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош бўлган замонавий, сифатли ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ва турларини кенгайтириш таъминланишини давом эттириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзбекчармпойабзали" уюшмаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган 2012-2015 йилларда ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ва турларини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар 1-иловага* мувофиқ маъқуллансин.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзбекчармпойабзали" уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, бошқа манфаатдор тузилмалар билан биргаликда 2012-2015 йилларда ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ва турларини кенгайтиришга доир мақсадли параметрларни ҳудудлар бўйича бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, уларда ушбу қарорга 1-иловада* назарда тутилган мақсадли прогноз параметрларига мувофиқ аниқ ишлаб чиқарувчи корхоналарни белгиласин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига мувофиқ илгари тасдиқланганларга қўшимча равишда 2012-2014 йилларда тўқимачилик, тикувчилик-трикотаж ва чарм-пойабзал саноати корхоналарини ташкил этиш ва модернизация қилиш бўйича янги инвестиция лойиҳалари рўйхати 2 ва 3-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.

Маълумот учун қабул қилинсинки:

ушбу қарорга 2-иловада* кўрсатилган тўқимачилик, тикувчилик-трикотаж корхоналарининг маҳсулотлари уларни ишлаб чиқариш ҳажмининг камида 50 фоизи миқдорида экспортга реализация қилинади;

ушбу қарорга 3-иловага* мувофиқ чарм-пойабзал саноати корхоналарининг маҳсулотлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, шунингдек маҳсулотни экспортга етказиб беришни кенгайтириш дастурлари доирасида ички бозорни янада тўлиқ таъминлашга ва импортнинг ўрнини қоплашга йўналтирилади.


3. "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзбекчармпойабзали" уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, лойиҳаларнинг ташаббускорлари билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига 2 ва 3-иловаларда* кўрсатилган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг тармоқ жадвалларини тасдиқлаш учун киритсинлар, уларда лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш ҳамда қувватларни ишга тушириш муддатларини назарда тутсинлар.


4. Пахта толасини қайта ишлайдиган республика корхоналарига 2012-2013 йилларда сотиб олинган пахта толаси учун узил-кесил ҳисоб-китобларни пахта толаси етказиб берилган санадан бошлаб 120 кун мобайнида амалга оширишга рухсат этилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги 2013-2014 йиллар учун инвестиция дастурларини шакллантиришда уларга ушбу қарор билан тасдиқланган инвестиция лойиҳалари киритилишини назарда тутсинлар.


6. Вазирлар Маҳкамаси ушбу қарорда назарда тутилган тўқимачилик, тикувчилик-трикотаж ва чарм-пойабзал саноати корхоналарини ташкил этиш ва модернизация қилиш бўйича инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ҳамда ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришнинг мақсадли параметрларига эришилиши юзасидан тизимли мониторинг ўрнатсин, якуний ахборотларни ҳар чоракда ўз мажлисларида кўриб чиқсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                          И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 31-сон, 359-модда
























































Время: 0.1912
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск