ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш, жойини ўзгартириш / Автотранспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш, йўналиши /

Хорижий давлатлар оғир юкли ва катта ҳажмли транспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб юриши учун тўловлар тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 11.01.1995 й. 11-сон қарорига 6-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 11 январдаги

11-сон қарорига

6-ИЛОВА



Хорижий давлатлар оғир юкли ва катта ҳажмли

транспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси

ҳудуди бўйлаб юриши учун тўловлар тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Йўллар ва сунъий иншоотларнинг тезда эскиришига сабаб бўлувчи ҳамда қатновда ҳалал беришни вужудга келтирувчи оғир юкли ва катта ҳажмли транспорт воситаларининг юриши учун тўловлар уларни сақлаш, таъмирлаш, ўтказиб юборишларни ташкил этиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча иш ҳажмларини қоплаш харажатлари билан аниқланади.

Оғир юкли ва катта ҳажмли транспорт воситаларининг умумий фойдаланишдаги йўллар бўйлаб юриши учун тўловга қуйидагилар киради:

маршрутни келишиб олиш ва юришга рухсатномани расмийлаштириш учун тўлов;

транспорт воситаси умумий ҳақиқий вазнининг йўл қўйиладиган умумий вазндан ошиб кетганлиги учун тўлов;

ғилдирак ўқи ҳақиқий нагрузкаларининг йўл қўйиладиган йўл конструкцияларидан ошиб кетганлиги учун тўлов;

транспорт воситаси ҳажмларининг ошиб кетганлиги учун тўлов.

Йиғимлардан катта хажмли ва оғир юкли транспорт воситаларининг юриб ўтиши туфайли вужудга келган йўллар ва иншоотларни таъмирлаш, сақлаш бўйича қўшимча иш ҳажмларини бажаришда, ўтказиб юборишларни ташкил этишда ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда фойдаланилади.

3. Йўл ҳаракати қоидаларига ёхуд ташувларни амалга ошириш шартларига риоя қилмаслик туфайли йўлларга ва йўл иншоотларига зарар етказганлик учун транспорт воситаси ҳайдовчиси амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади.


4. Агар йўлларга ва иншоотларга етказилган зарар катта ҳажмли ва оғир юкли транспорт воситалари келишилган қатнов маршрути бўйича, Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этган ҳолда юриб ўтганда рўй берса, у ҳолда жавобгарлик ва зарарни тўлаш, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, қатнов маршрути келишиб олинган ташкилот зиммасига тушади.


5. Катта ҳажмли ва оғир юкли транспорт воситаларини Давлат автомобиль назорати патруль автомобилларининг кузатиб борганлиги учун тўлов ушбу Низом билан тартибга солинмайди. Ушбу тўлов транспорт воситалари эгаларидан Давлат автомобиль назорати билан тузилган шартнома асосида ундирилади.



II. ОҒИР ЮКЛИ ВА КАТТА ҲАЖМЛИ ТРАНСПОРТ

ВОСИТАЛАРИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

УМУМИЙ ФОЙДАЛАНИШДАГИ АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ

БЎЙЛАБ ЮРИБ ЎТГАНЛИГИ УЧУН ТЎЛОВ


6. Транспорт воситасининг умумий ҳақиқий массаси рухсат берилганига нисбатан ошганлиги учун тўланадиган тўлов 1-жадвалда келтирилган тарифларга мувофиқ белгиланади.


1-жадвал

Умумий ҳақиқий вазннинг йўл қўйиладиган

вазнга нисбатан ортиқчалик миқдори, t


Юриладиган 1 км масофа учун тариф,

АҚШ доллари


0 дан 5 гача


0,04

5 дан 10 гача


0,06

10 дан 15 гача


0,12

15 дан 20 гача


0,20

20 дан 25 гача


0,30

25 дан 30 гача


0,46

30 дан 35 гача


0,66

35 дан 40 гача


0,92

40 дан 45 гача


1,26

45 дан 50 гача


1,70

50 ва ундан юқори


2,00

    

Оғир юкли транспорт воситаларининг автомобиль йўлларидан ўтишида ўққа тушадиган ҳақиқий оғирликнинг (Оф) рухсат берилганга (Од) нисбатан ошганлиги учун тўлов ҳар бир ортиқча юкланган ўқ учун 2-жадвалда келтирилган тарифларга мувофиқ ундирилади.



2-жадвал

Ғилдирак ўқи ҳақиқий юкламасининг йўл

қўйиладиган юкламага нисбати (Оф/Од)


Ҳар бир ўқнинг йўл қўйиладиган

юкламадан ортиқча юклама билан

юрилган масофа учун тариф,

АҚШ доллари


1,01 дан 1,05 гача


0,11

1,05 дан 1,10 гача


0,12

1,10 дан 1,15 гача


0,28

1,15 дан 1,20 гача


0,36

1,20 дан 1,25 гача


0,42

1,25 дан 1,30 гача


0,50

1,30 дан 1,35 гача


0,60

1,35 дан 1,40 гача


0,70

1,40 дан 1,45 гача


0,82

1,45 дан 1,50 гача


0,96

1,50 дан 1,55 гача


1,10

1,55 дан 1,60 гача


1,28

1,60 дан 1,65 гача


1,46

1,65 дан 1,70 гача


1,70

1,70 дан 1,75 гача


1,90

1,75 дан 1,80 гача


2,16

1,80 дан 1,85 гача


2,44

1,85 дан 1,90 гача


2,76

1,90 дан 1,95 гача


3,08

1,95 дан 2,00 гача


3,46

2,00 ва ундан юқори


4,00

7. Транспорт воситалари ҳажмларининг ортиқчалиги учун тўлов юриб ўтилган 1 км йўл учун 0,15 АҚШ доллари миқдорида ундирилади.


8. Оғир юкли ва йирик габаритли транспорт воситалари ўтиши учун аризаларни кўриб чиқиш, йўналишни келишиш ва рухсатнома бериш учун тўланадиган тўловнинг миқдори йўл органлари томонидан қуйидаги тарзда белгиланади:

100 км га қадар - 25 АҚШ доллари;

ҳар бир кейинги километр учун - 0,11 АҚШ доллари.

9. Мазкур Низомда назарда тутилган тўловлар миллий валюта "сўм"да тижорат банклари томонидан йиғимлар ҳисобланган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича ундирилади.





















































Время: 0.2194
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск