Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.08.2002 й. 279-сон "Республикада китоб савдоси тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.08.2002 й.

N 279



РЕСПУБЛИКАДА КИТОБ САВДОСИ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республика аҳолисининг бадиий, ижтимоий-сиёсий, илмий-маърифий адабиётга, мактаблар, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ўқувчилари ва талабаларнинг янги авлод дарсликлар ва ўқув адабиётига бўлган эҳтиёжини қондириш, шунингдек китоб савдоси тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва "Китобсавдо" акциядорлик жамиятларининг очиқ акциядорлик жамияти шаклидаги "Ўзкитобсавдо" давлат-акциядорлик компаниясини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.

"Ўзкитобсавдо" давлат-акциядорлик компаниясига китоб маҳсулотларини етказиб бериш ва сотишни ташкил этишни мувофиқлаштирувчи функцияси юклансин.


2. Қуйидагилар "Ўзкитобсавдо" давлат-акциядорлик компаниясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

республика китоб бозори конъюнктураси маркетингини амалга ошириш, аҳолининг китобларга ва бошқа босма маҳсулотларга бўлган эҳтиёжлари мониторингини ташкил этиш, уларнинг натижаларини нашриётлар ва истеъмолчиларга етказиш;

китоб маҳсулотларига буюртмаларни шакллантириш, шунингдек дарсликлар ва ўқув адабиётига буюртмаларни шакллантиришда иштирок этиш;

республика ҳудудида китоб дўконлари тармоғини қулай тарзда жойлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

китоблар ва бошқа босма маҳсулотлар жойлардаги истеъмолчиларга ўз вақтида етказиб берилишини таъминлаш, шунингдек уларни сотишни ташкил этиш;

китоб маҳсулотлари кўргазма-ярмаркалари ташкил этиш, шунингдек халқаро ярмаркаларда қатнашиш.


3. Қуйидагилар:

"Ўзкитобсавдо" давлат-акциядорлик компаниясининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

ходимларининг чекланган сони 18 нафар бўлган (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) "Ўзкитобсавдо" давлат-акциядорлик компаниясининг ижро этувчи аппарати тузилмаси 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.

Белгилансинки, "Ўзкитобсавдо" давлат-акциядорлик компанияси ижро этувчи аппарати харажатлари унинг хўжалик фаолиятидан олинган даромадлар ҳисобига таъминланади.


4. Белгилаб қўйилсинки, "Ўзкитобсавдо" давлат-акциядорлик компаниясининг устав фонди "Китобсавдо" ҳудудий акциядорлик жамиятларининг акциялари давлат пакетлари, шунингдек "Ўздавкитобсавдотаъминоти" акциядорлик жамияти мол-мулкининг бир қисми ҳисобига шакллантирилади.


5. "Ўзкитобсавдо" давлат-акциядорлик компаниясини ташкил этишга доир комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш учун 3-иловага мувофиқ таркибда махсус комиссия ташкил этилсин.

Махсус комиссия бир ой муддатда "Ўзкитобсавдо" давлат-акциядорлик компаниясини ташкил этишга доир ташкилий чора-тадбирларни амалга оширсин, таъсис ҳужжатлари ишлаб чиқилишини, устав фонди ва муассисларнинг улушлари миқдорлари белгиланишини, таъсис йиғилиши ўтказилишини ва компания устави белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласин. Амалга оширилган ишлар ҳақида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилсин.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар, туманлар ҳокимликлари, "Ўзкитобсавдо" давлат-акциядорлик компанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бир ой муддатда шаҳарлар ва туманларда 4-иловага мувофиқ қўшимча равишда очиладиган янги китоб дўконлари жойлаштирилишини белгиласинлар ва уларни китоб маҳсулотларини сақлаш ва сотиш учун яроқли бўлган бинолар билан таъминлаш масалаларини ҳал этсинлар.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси китоб дўконлари очиш учун давлат мулки ҳисобланган бинолар тақдим этилган тақдирда, 2002 йил охиригача уларни қайта баҳоласин ва "Китобсавдо" ҳудудий акциядорлик жамиятларининг устав фондларидаги давлат улуши тегишлича кўпайтирилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, вазирликлар ва идоралар 2002/2003 ўқув йили бошлангунга қадар тегишли ўқув юртлари ҳудудларида мазкур ўқув юртининг йўналишига ихтисослаштирилган китоб савдоси шохобчаларини очсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси "Ўзкитобсавдо" давлат-акциядорлик компанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда илгари хусусийлаштирилган китоб дўконлари томонидан савдо ихтисоси сақлаб қолиниши тўғрисида тузилган шартномаларга риоя этилишини хатловдан ўтказсин. Қоида бузилиши аниқланган ҳолларда айбдор шахсларга нисбатан мулкка эгалик ҳуқуқини берувчи давлат далолатномасидан белгиланган тартибда маҳрум қилишгача бўлган қонун ҳужжатларида назарда тутилган чора-тадбирлар қўллансин.


9. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, "Ўзкитобсавдо" давлат-акциядорлик компанияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда китоб маҳсулотларига буюртмаларни шакллантириш механизмини ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.


10. "Ўзкитобсавдо" давлат-акциядорлик компанияси, Республика "Маънавият ва маърифат" кенгаши, Маданият ишлари вазирлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, "Ижтимоий фикр" жамоатчилик маркази республика нашриётлари билан биргаликда бир ой муддатда:

аҳоли, айниқса ёшлар орасида миллий ва жаҳон адабиётининг энг яхши намуналарини кенг тарғиб қилиш;

бадиий, ижтимоий-сиёсий ва илмий-маърифий адабиётга бўлган талабни мунтазам ўрганиш;

китоб маҳсулотлари мамлакатимиз нашриётлари томонидан чоп этилишини кенгайтириш ҳисобига аҳолининг мавжуд эҳтиёжини қондириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқсинлар.

"Ўзкитобсавдо" давлат-акциядорлик компанияси Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда республикада ва чет элда босиб чиқарилаётган бадиий, ижтимоий-сиёсий, илмий-маърифий адабиётлар, шунингдек мактаб ўқув анжомлари ва кўргазмали қўлланмаларнинг ярмарка-кўргазмалари мунтазам ўтказилишини (бир йилда камида бир марта) таъминлансин.

12. "Ўзкитобсавдо" давлат-акциядорлик компанияси Тошкент шаҳар, А.Навоий кўчасидаги 30-уйга жойлаштирилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклиф киритсин.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 3 августдаги

279-сон қарорига

1-ИЛОВА

"Ўзкитобсавдо" давлат-акциядорлик компаниясининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

А А

А

А

А

А

А

А

"Ўзкитобсавдо" ДАК


А

А

А

А

А

А

А  


а

а




"Қорақал-поқкитоб" АЖ


а

а

"Сирдарё-китоб" АЖ




а

а



Китоб дўконлари

17+12*=29

Китоб базаси

а

и

Китоб базаси

Китоб дўконлари

10+6*=16


а

а

  

  

а  

а










а

а













"Китоб савдоси"  АЖ Андижон вилояти




"Сурхон-дарёкитоб-савдо" АЖ






  

  

а 

а



Китоб дўконлари

28+13*=41


Китоб базаси

а

а

Китоб базаси

Китоб дўконлари

16+10*=26


а

а

а

а



а

а











а

а

















а

а














"Бухоро китоб" АЖ



"Тошвил-китобсавдо-таъминот" АЖ







а

а



Китоб дўконлари

5+10*=15

Китоб базаси

а

а

Китоб базаси

Китоб дўконлари

16+11*=27


а

а

а

а









а

а

















а

а














"Жиззах китоб" АЖ



"Фарғона-китоб" АЖ







а

а

Китоб дўконлари

8+8*=16

Китоб базаси

а

а

Китоб базаси

Китоб дўконлари

9+9*=18

а

а

а

а









а

а

















а

а














"Қашқадарёкитобсавдо" АЖ



"Китоб савдо"  АЖ

Қўқон шаҳри











а

а





Китоб дўконлари

11+12*=23

Китоб базаси

а

а

Китоб базаси

Китоб дўконлари 5+4*=9


а

а

а

а









а

а

















а

а














"Китоб" АЖ Навоий вилояти



"Гулшан" АЖ Марғилон шаҳри










а

а





Китоб дўконлари

4+7*=11


Китоб базаси

а

а

Китоб базаси

Китоб дўконлари

2+2*=4

а

а

а

а






а

а












а

а











"Наманганкитобсавдо" АЖ




"Хоразмкитоб" АЖ











а

а





Китоб дўконлари

13+11*=24

Китоб базаси

а

а

Китоб базаси

Китоб дўконлари 4+9*=13


а

а

  

  

а

а


  






а

а











а

а












"Самар-қандкитоб" АЖ



"Китоб савдоси" АЖ Тошкент шаҳри









а

а



Китоб дўконлари

2+25*=27


Китоб базаси

а

а

Республика китоб базаси

Китоб дўконлари

36+3*=39


а

а

а

а







а

а





Изоҳ: *) - янги очиладиган китоб дўконлари сони -152

- фаолият кўрсатаётган китоб дўконлари сони -186

Жами - 338






Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 3 августдаги

279- сон қарорига

2-ИЛОВА


"Ўзкитобсавдо" давлат-акциядорлик

компанияси ижро этувчи аппарати

ТУЗИЛМАСИ

  а

Бошқарув


а

а

А

а

а

а

а

а

а

а

а

а

а


а

Бошқарув раиси


а

а

а

а

а

а

Раис ўринбосари


а

Маркетинг ва буюртмаларни шакллантириш бўлими

4 киши


а

а

а


а

а

а

а

а

а

а

Китоб савдосини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва китоб маҳсулотларини етказиб бериш бўлими

5 киши

а

Юридик маслаҳатчи 

1 киши


а

а


а


а

а


а

а

а

а


а

Таҳлил, прогнозлаштириш ва  бухгалтерия ҳисоби бўлими 

4 киши

а

Умумий бўлим

2 киши


а

а


а


а

а


Ходимларнинг умумий сони - 18 нафар (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари)






Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 3 августдаги

279-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Ўзкитобсавдо" давлат-акциядорлик компаниясини

ташкил этиш бўйича махсус комиссия

ТАРКИБИ

Асқаров М.А.

-

Давлат мулки қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, комиссия раиси


Шоғуломов Р.Ш.

-

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг бош директори


Гадоев Э. Ф.

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Абдуллаев Ш.Ю.

-

Молия вазирининг ўринбосари

Баротов Ф.П.

-

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирининг ўринбосари


Саматов П.А.

-

Адлия вазирининг ўринбосари

Жўраев Ш.Ж.

-

Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил бошқармаси бўлим бошлиғи


Қўчқоров Р.Ў.

-

Вазирлар Маҳкамаси Ижтимоий комплексининг бош мутахассиси


Сафоев Р.С.

-

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг ўринбосари





Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 3 августдаги

279-сон қарорига

4-ИЛОВА

Янги китоб дўконлари очиш мўлжалланаётган

республика шаҳарлари ва туманлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Шаҳарлар ва туманлар


Янги дўконлар сони



Қорақалпоғистон Республикаси


12

1

Нукус шаҳри


-


туманлар:



2

Aмударё


-

3

Беруний


1

4

Бўзатов


1

5

Кегейли


1

6

Қонликўл


1

7

Мўйноқ


1

8

Тахтакўпир


1

9

Тўрткўл


1

10

Хўжайли


-

11

Чимбой


1

12

Шуманай


1

13

Элликқалъа


1

14

Қораўзак


1

15

Қўнғирот


1


Aндижон вилояти


13

1

Aндижон шаҳри


-

2

Aсака шаҳри


-

3

Хонобод шаҳри


1


туманлар:



4

Aндижон


1

5

Олтинкўл


-

6

Aсака


1

7

Aбалиқчи


1

8

Бўз


1

9

Булоқбоши


-

10

Жалолқудуқ


1

11

Избоскан


1

12

Улуғнор


1

13

Қўрғонтепа


1

14

Марҳaмат


1

15

Пахтаобод


1

16

Хўжаобод


1

17

Шаҳрихон


1


Бухоро вилояти


10

1

Бухоро шаҳри


-

2

Когон шаҳри


-


туманлар:



3

Олот


1

4

Вобкент


1

5

Ғиждувон


1

6

Когон


1

7

Қоровулбозор


1

8

Қоракўл


1

9

Пешку


1

10

Ромитан


1

11

Жондор


1

12

Шофиркон


1


Жиззах вилояти


8

1

Жиззах шаҳри


-


туманлар:



2

Aрнасой


1

3

Бахмал


1

4

Дўстлик


-

5

Зарбдор


1

6

Зафаробод


1

7

Зомин


1

8

Мирзачўл


-

9

Пахтакор


-

10

Фориш


1

11

Ғaллаорол


1

12

Янгиобод


1


Ққaдарё вилояти


12

1

Қaрши шаҳри


-


туманлар:



2

Ғузор


1

3

Деҳқонобод


1

4

Қaмaши


1

5

Косон


1

6

Китоб


1

7

Муборак


1

8

Нишон


1

9

Усмон Юсупов


1

10

Чироқчи


1

11

Яккабоғ


1

12

Баҳористон


1

13

Касби


1

14

Шаҳрисабз


-


Навоий вилояти


7

1

Навоий шаҳри


-

2

Зарафшон шаҳри


-


туманлар:



3

Кармана


1

4

Конимех


1

5

Қизилтепа


-

6

Навоий


1

7

Нурота


1

8

Навбаҳор


1

9

Томди


1

10

Учқудуқ


-

11

Хатирчи


1


Наманган вилояти


11

1

Наманган шаҳри


-


Туманлар:



2

Мингбулоқ


1

3

Косонсой


1

4

Норин


1

5

Поп


1

6

Тўрaқўрғон


1

7

Уйчи


1

8

қўрғон


1

9

Чортоқ


1

10

Чуст


1

11

Янгиқўрғон


1

12

Давлатобод


1


Самарқанд вилояти


25

1

Самарқaнд шаҳри


10

2

Каттақўрғон шаҳри


1


Туманлар:



3

Оқдарё


1

4

Жомбой


1

5

Булунғур


1

6

Иштихон


1

7

Каттақўрғон


1

8

Қўшработ


1

9

Нарпай


1

10

Нуробод


1

11

Пастдарғом


1

12

Пайариқ


1

13

Пахтачи


1

14

Самарқанд


1

15

Тайлоқ


1

16

Ургут


1


Сурхондарё вилояти


10

1

Термиз шаҳри


-


туманлар:



2

Олтинсой


1

3

Aнгор


1

4

Бойсун


1

5

Бандихон


-

6

Музробод


1

7

Денов


1

8

Жaрқўрғон


-

9

Қумқўрғон


1

10

Қизириқ


1

11

Сариосиё


1

12

Узун


1

13

Термиз


-

14

Шеробод


-

15

Шўрчи


1


Сирдарё вилояти


6

1

Гулистон шаҳри


-

2

Янгиер шаҳри


-

3

Ширин шаҳри


-


туманлар:



4

Боёвут


1

5

Меҳнaтобод


1

6

Мирзаобод


1

7

Оқолтин


1

8

Сайхунобод


1

9

Сирдарё


1

10

Ховос


-

11

Шароф Рашидов


-


Тошкент вилояти


11

1

Олмалиқ  шаҳри


-

2

Ангрен шаҳри


-

3

Оҳангарон шаҳри


1

4

Бекобод шаҳри


-

5

Чирчиқ шаҳри


-

6

Янгийўл шаҳри


-


туманлар:



7

Бўка


1

8

Бўстонлиқ


1

9

Зангиота


1

10

Оққўрғон


1

11

Паркент


-

12

Пискент


1

13

Чиноз


1

14

Юқоричирчиқ


1

15

Ўртачирчиқ


1

16

Қибрай


1

17

Қуйичирчиқ


1


Фарғона вилояти


15

1

Фарғона шаҳри


-

2

Қўқон шаҳри


-

3

Мaрғилон шаҳри


-


туманлар:



4

Қувасой


-

5

Олтиариқ


1

6

Охунбобоев


1

7

Бағдод


1

8

Бувайда


1

9

Бешариқ


1

10

Данғара


1

11

Учкўприк


1

12

Қува


1

13

Риштон


1

14

Сўх


1

15

Тошлоқ


1

16

Ўзбекистон


1

17

Фарғона


1

18

Ёзёвон


1

19

Қиргули


-

20

Фурқ


1


Хоразм вилояти


9

1

Урганч шаҳри


-


Туманлар:



2

Боғот


1

3

Гурлан


1

4

Қўшкўпир


1

5

Ҳазорасп


1

6

Хонқа


1

7

Хива


1

8

Шовот


1

9

Янгиaриқ


1

10

Янгибозор


1


Тошкент шаҳри




Тошкент шаҳри туманлари


3

1

Aкмал Икромов


1

2

Бектемир


-

3

Юнусобод


1

4

Мирзо Улуғбек


-

5

Миробод


-

6

Шайхонтаҳур


-

7

Собир Рахимов


1

8

Сирғали


-

9

Яккасарой


-

10

Ҳамза


-

11

Чиланзор


-


ЖАМИ:


152

Маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда очиладиган дўконлар сони ва уларнинг жойлашуви ўзгариши мумкин.















































Время: 0.1405
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск