ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг 3-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълим марказининг 42/ққ-сон, Ички ишлар вазирлигининг 25-сон "Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи ўқув юртларини битирган ҳайдовчиликка номзодларга бериладиган ягона намунадаги гувоҳномани бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 23.07.2012 й. Қарори (АВ томонидан 10.08.2012 й. 1652-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.08.2012 й.

N 1652-1

ЎЗБЕКИСТОН АВТОМОБИЛЬ

ВА ДАРЁ ТРАНСПОРТИ

АГЕНТЛИГИНИНГ

23.07.2012 й.

N 3


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ ЎРТА МАХСУС,

КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМ МАРКАЗИНИНГ

23.07.2012 й.

N 42/ққ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

23.07.2012 й.

N 25


ҚАРОРИ



"Ўзбекистон Республикасида

автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини

тайёрлаш  ва  қайта  тайёрлаш  билан  шуғулланувчи

ўқув юртларини битирган ҳайдовчиликка номзодларга

бериладиган ягона намунадаги гувоҳномани бериш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида


(2012 йил 20 августдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сон "Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш, ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2006 йил 2 августдаги 156-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 19 августдаги ПҚ-1392-сон қарори)"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 525-модда) мувофиқ, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази ва Ички ишлар вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази ва Ички ишлар вазирлигининг 2006 йил 27 декабрдаги 6, 48/ҚБ, 11-сон "Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи ўқув юртларини битирган ҳайдовчиликка номзодларга бериладиган ягона намунадаги гувоҳномани бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 1652, 2007 йил 9 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 1-2-сон, 18-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Ўзбекистон автомобиль ва дарё

транспорти агентлигининг бошлиғи

      

А. Абдувалиев

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг

биринчи ўринбосари, Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлигининг Ўрта махсус,

касб-ҳунар таълим маркази директори

Ж. Исмаилов

Ички ишлар вазири

Б. Матлюбов





Қарорга

ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикасида

автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини

тайёрлаш  ва  қайта  тайёрлаш  билан  шуғулланувчи

ўқув юртларини битирган ҳайдовчиликка номзодларга

бериладиган ягона намунадаги гувоҳномани бериш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш тўғрисида


1. Қарорда:


а) номида ва 1-банддагиқув юртларини" деган сўзлар "таълим муассасаларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) муқаддима "автомототранспорт воситаларини" деган сўзлардан кейин "ва шаҳар электр транспорти воситаларини" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


2. Низомда:


а) номида ва 2-илова грифидаги "ўқув юртларини" деган сўзлар "таълим муассасаларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) муқаддима "автомототранспорт воситаларини" деган сўзлардан кейин "ва шаҳар электр транспорти воситаларини" деган сўзлар билан тўлдирилсин ва "ўқув юртларини" деган сўзлар "таълим муассасаларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


в) 1-банд "автомототранспорт воситалари" деган сўзлардан кейин "ва шаҳар электр транспорти воситаларини" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


г) 2-банддагиқув юртларининг" ва "ўқув юрти" деган сўзлар тегишлича "таълим муассасаларининг" ва "таълим муассасаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 3-банддагиқув юртида" ва "ўқув юрти" деган сўзлар тегишлича "таълим муассасасида" ва "таълим муассасаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


е) 4 ва 7-бандлардагиқув юрти" деган сўзлар "таълим муассасаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ж) 6-банддагиқув юртларига" деган сўзлар "таълим муассасаларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


з) 8 ва 9-бандлардагиқув юртининг" деган сўзлар "таълим муассасасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


и) 12-банддагиқув юртининг" ва "Ўқув юртининг" деган сўзлар тегишлича "таълим муассасасининг" ва "Таълим муассасасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


к) 13-банддагиқув юрти" ва "ўқув юртининг" деган сўзлар тегишлича "таълим муассасаси" ва "таълим муассасасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


л) 1-иловада:

грифидаги "ўқув юртларини" деган сўзлар "таълим муассасаларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

"O`quv yurti(tashkiloti)ning nomi" ва "O`quv yurti" деган сўзлар тегишлича "Ta`lim muassasasi (tashkiloti)ning nomi" ва "Ta`lim muassasasi" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 32-сон, 386-модда













































Время: 0.1668
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск