ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Давлат кадастрлари / Бино ва иншоотлар. Кўчмас мулк /

Адлия вазирининг 07.08.2012 й. 171-мҳ-сон "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 07.08.2012 й. 2385-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.08.2012 й.

N 2385




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

07.08.2012 й.

N 171-мҳ


БУЙРУҒИ



Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат

реестридан чиқариш тўғрисида


(2012 йил 17 августдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1997 й., 10-сон, 33-модда) ҳамда 2000 йил 19 майдаги 197-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2000 й., 5-сон, 26-модда) қарорларига асосан БУЮРАМАН:


1. "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Давлат мулкини бошқариш қўмитаси ҳамда Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасига Адлия вазирлиги томонидан киритилган Бинолар ва иншоотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани (рўйхат рақами 387, 1998 йил 7 январь) қонун ҳужжатларига мувофиқ қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги 2009 йил 10 июндаги 6-03-31/21-сон, 2011 йил 29 сентябрдаги 1-6-626/8-сон тақдимномалар ва 2012 йил 28 майдаги 6-16/21-5743/6-сон хатининг талаблари бажарилмаганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Бинолар ва иншоотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 387, 1998 йил 7 январь) ҳамда Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 7 январда 387-сон билан рўйхатдан ўтказилган "Бинолар ва иншоотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома"га ўзгартириш ва қўшимчалар (рўйхат рақами 387-1, 1999 йил 29 июнь) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестридан чиқарилсин ва бу ҳақда мазкур давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


3. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестридан чиқарилганлиги ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахслар эътиборига етказилиши устидан назоратни таъминласин.


4. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ушбу буйруқнинг "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


5. "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ҳамда Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитаси ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжат Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестридан чиқарилганлигини ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахслар эътиборига етказиши лозимлиги маълумот учун қабул қилинсин.


6. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.


7. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                                          Н. Йўлдошев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 32-сон, 379-модда



























Время: 0.1936
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск