Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Инсонпарварлик ва техник ёрдам /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.08.2012 й. 237-сон "Ислом тараққиёт банкининг беғараз техникавий кўмаги - грантидан фойдаланган ҳолда "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳузуридаги "Ўзинфоинвест" агентлиги салоҳиятини ошириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.08.2012 й.

N 237



ИСЛОМ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИНИНГ

БЕҒАРАЗ ТЕХНИКАВИЙ КЎМАГИ - ГРАНТИДАН

ФОЙДАЛАНГАН ҲОЛДА "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ    ИҚТИСОДИЙ    АЛОҚАЛАР,    ИНВЕСТИЦИЯЛАР

ВА САВДО ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ "ЎЗИНФОИНВЕСТ"

АГЕНТЛИГИ САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШ" ЛОЙИҲАСИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 11 июлдаги 210-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳузуридаги "Ўзинфоинвест" ахборотлар билан таъминлаш ва хорижий инвестицияларга кўмаклашиш агентлигини (кейинги ўринларда "Ўзинфоинвест" агентлиги деб аталади) институционал ривожлантиришга кўмаклашиш ва унинг фаолиятини моддий-техникавий қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ислом тараққиёт банки томонидан "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳузуридаги "Ўзинфоинвест" агентлиги салоҳиятини ошириш" лойиҳасини (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасига 195 минг ислом динори миқдорида беғараз техникавий кўмак-грант бериш маъқулланганлиги;

лойиҳани амалга оширишга Ўзбекистон томонининг улуши Ислом тараққиёт банки маблағлари ҳисобига сотиб олинадиган товарлар, ишлар ва хизматларни солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан озод қилиш, "Ўзинфоинвест" агентлиги томонидан лойиҳанинг амалга оширилишини ташкилий-техникавий қўллаб-қувватлашни таъминлаш ҳамда лойиҳани бошқариш бўйича хизматлар кўрсатиш, шунингдек зарурат бўлганда, халқаро ва хорижий ҳукумат ташкилотларининг қўшимча грант маблағларини жалб этиш орқали хизматлар кўрсатиш ҳисобига таъминланиши;

Ислом тараққиёт банки шартларига мувофиқ Ислом тараққиёт банкининг беғараз техникавий кўмаги - гранти маблағларининг Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Ислом тараққиёт банки ўртасидаги грант битими кучга кирган вақтдан бошлаб 2 йил мобайнида тўлиқ ўзлаштирилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг ўринбосари Ш.О. Тўлагановга Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ислом тараққиёт банки билан грант битимини имзолаш ваколати берилсин.


3. Қуйидагиларга:

"Ўзинфоинвест" агентлигига - Ислом тараққиёт банкининг беғараз техникавий кўмаги - грантидан самарали ва мақсадли фойдаланилиши, лойиҳа тадбирларининг ўз вақтида бажарилиши юзасидан масъулият;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига - Ислом тараққиёт банкининг беғараз техникавий кўмаги - грантига ҳисоб-китоб хизмати кўрсатилишини таъминлаш юклансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг Ислом тараққиёт банкининг беғараз техникавий кўмаги - гранти маблағлари ҳисобига "Ўзинфоинвест" агентлиги учун юқори технологияли босма ва компьютер ускуналари сотиб олиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


5. "Ўзинфоинвест" агентлигига, зарурат бўлганда, лойиҳани амалга оширишга халқаро ва хорижий ҳукумат ташкилотларининг қўшимча грант маблағларини Ўзбекистон томонининг улуши сифатида белгиланган тартибда жалб этишига рухсат берилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги Ислом тараққиёт банкининг беғараз техникавий кўмаги - грантидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан назоратни таъминласинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ қуйидагиларнинг:

Ислом тараққиёт банки гранти ҳисобига юридик шахслар томонидан импорт бўйича келтириладиган товарларнинг божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари);

Ислом тараққиёт банки гранти ҳисобига юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг қўшимча қиймат солиғидан озод этилиши маълумот учун қабул қилинсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси лойиҳа доирасида импорт контрактларининг ўз вақтида ҳисобга қўйилишини ва улар бўйича божхона тартиботларининг тезкорлик билан ўтказилишини таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки лойиҳа доирасида импорт контрактларининг ҳисобга қўйилишини ва улар бўйича пул маблағларининг ўз вақтида ўтказилишини таъминласин.


10. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси ва "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси Ислом тараққиёт банкининг беғараз техникавий кўмаги - гранти ҳисобига келиб тушадиган юкларни Ўзбекистон Республикаси аэропортлари ва темирйўл станцияларида юклаш-тушириш ишлари ҳамда сақланиши юкни ташишга тайёрлаш ва сақлаш учун тўлов ундирмасдан амалга оширилишини таъминласинлар.


11. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги "Ўзинфоинвест" агентлигини матбаа корхонаси сифатида давлат божи ундирмасдан, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "Ўзинфоинвест" агентлиги буюртманомаларига биноан, лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган хорижий мутахассисларга кириш визаларининг консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан, белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "Ўзинфоинвест" агентлиги буюртманомаларига биноан, лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган хорижий мутахассисларга кўп марталик визаларнинг расмийлаштирилиши, берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек яшаш жойи бўйича вақтинчалик рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини давлат божи тўловисиз, белгиланган тартибда таъминласин.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 32-сон, 377-модда

























Время: 0.1617
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск