Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.08.2012 й. ПҚ-1805-сон "Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

16.08.2012 й.

N ПҚ-1805



РАМАЗОН ҲАЙИТИНИ

НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА


Муборак Рамазон ҳайитининг халқимиз маънавий ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб, миллий-диний қадриятларимизни сақлаш ва улуғлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рўза ҳайитини дам олиш куни деб эълон қилиш тўғрисида” 1992 йил 27 мартдаги ПФ-368-сон Фармонига мувофиқ:


1. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг ҳайъати 2012 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 19 август якшанба кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилганини инобатга олиб, Ҳайит айёмини кенг нишонлаш мақсадида 2012 йил 20 август куни дам олиш куни сифатида белгилансин ва 19 август байрам кунига қўшилсин.


2. Республика “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармалари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, бошқа барча мутасадди идора ва жамоат ташкилотлари Рамазон ҳайитининг жойларда тартибли, юқори даражада ҳамда халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда ўтиши бўйича тегишли тадбирларни амалга оширсин.


3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Рамазон ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2012 йил, 8-сон, 229-модда




























Время: 0.2131
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск