ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2012 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.08.2012 й. 244-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.08.2012 й.

N 244




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини

ташкил этиш тўғрисида" 2012 йил 4 июндаги

ПҚ-1771-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини ташкил этиш тўғрисида" 2012 йил 4 июндаги ПҚ-1771-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 10 августдаги

244-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистонда театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонни амалга ошириш масалалари ҳақида" 1995 йил 28 октябрдаги 415-сон қарорида:


а) 1-илованинг "Тошкент шаҳри" бўлимида:

"М. Уйғур номидаги Тошкент давлат санъат институти" сўзлари "Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти" сўзлари билан алмаштирилсин;

"А. Қодирий номидаги Тошкент давлат маданият институти" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 2-илованинг III бўлимидаги "М. Уйғур номидаги Тошкент давлат санъат институти, А. Қодирий номидаги Тошкент давлат маданият институти" сўзлари "Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Мустақиллик куни ва Наврўз умумхалқ байрамларига тайёргарликни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида"ги 2004 йил 23 июлдаги 357-сон қарорига иловадаги "М. Уйғур номидаги Тошкент давлат санъат институти ректори" сўзлари "Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори" сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг "Электрон кутубхона тўғрисидаги намунавий низомни ҳамда ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказларида ва кутубхоналарда тўлиқ матнли электрон ахборот-кутубхона ресурслари фондини яратиш режа-жадвалини тасдиқлаш ҳақида" 2011 йил 5 июлдаги 198-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 7-сон, 62-модда) 2-илованинг 12-банди "Молиялаштириш манбалари, млн. сўм*" устунидаги "Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг Тошкент давлат маданият институти" сўзлари "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг Тошкент ахборот технологиялари университети" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 33-34-сон, 391-модда
































Время: 0.1404
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск