Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Эркин индустриал-иқтисодий зоналар. Махсус индустриал зоналар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.08.2012 й. 247-сон "2013-2015 йилларда "Ангрен" махсус индустриал зонасининг транспорт, ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.08.2012 й.

N 247


2013 - 2015 ЙИЛЛАРДА "АНГРЕН" МАХСУС

ИНДУСТРИАЛ ЗОНАСИНИНГ ТРАНСПОРТ, ИШЛАБ

ЧИҚАРИШ ВА МУҲАНДИСЛИК-КОММУНИКАЦИЯ

ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ ЖАДАЛ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ангрен" махсус индустриал зонасини барпо этиш тўғрисида" 2012 йил 13 апрелдаги ПФ-4436-сон Фармони билан:

"Ангрен" махсус индустриал зонаси (кейинги ўринларда Ангрен" МИЗ деб аталади) ҳудудида ташкил этиладиган корхоналар ва ишлаб чиқаришларга алоҳида талаблар белгиланган, улар юқори технологияли бўлиши ҳамда минтақанинг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ва самарали фойдаланилишини, минерал-хом ашё ресурсларининг янада чуқур қайта ишланишини, юқори қўшилган қийматга эга бўлган, ички бозорларда ва жаҳон бозорларида рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини, ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг камида 50 фоизи экспортга етказиб берилишини таъминлаши керак;

"Ангрен" МИЗ қатнашчилари бўлган корхоналарга белгиланган асосий талабларни амалга ошириш учун киритилган инвестициялар ҳажмига кўра, 3 йилдан 7 йилгача бўлган муддат билан солиқ ва божхона имтиёзлари ва преференцияларнинг кенг тизими берилган, шунингдек мазкур корхоналарнинг коммуникацияларга кафолатли уланишини, коммуникацияларнинг ишлаб чиқариш майдончаларига етказилишини таъминлайдиган тартиб белгиланган.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси томонидан "Ўзбекэнерго" ДАК, "Ўзтрансгаз"АК, "Ўзавтойўл" ДАК, "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги ва Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган 2013 - 2015 йилларда "Ангрен" махсус индустриал зонасининг транспорт, ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш дастури иловага* мувофиқ маъқуллансин.


3. "Ангрен" МИЗнинг Маъмурий кенгашига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги тақдимномаси бўйича "Ангрен" МИЗ ҳудудида янгидан ташкил этиладиган қувватларни транспорт, ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлашнинг устувор вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, тасдиқланган Дастурга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. "Ангрен" МИЗ Маъмурий кенгашининг "ТошкентбошпланЛИТИ" ДУКни "Ангрен" МИЗ бош режасининг, шу жумладан, унинг ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришнинг бош лойиҳачиси этиб белгилаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


5. "Ангрен" МИЗ дирекцияси:

бир ой муддатда "ТошкентбошпланЛИТИ" ДУКга "Ангрен" МИЗнинг бош режасини ишлаб чиқиш юзасидан техник топшириқ берсин ва шартномалар тузилишини таъминласин, унда техник ва экологик талаблардан келиб чиққан ҳолда, биринчи навбатдаги саноат кластерларининг уларни соҳа бўйича тақсимлаган ҳолда ажратилишини назарда тутсин;

ҳар йили 1 майгача "Ангрен" МИЗнинг Маъмурий кенгаши кўриб чиқиши учун навбатдаги календарь йилнинг Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига киритиш учун "Ангрен" МИЗ ҳудудида янги ишлаб чиқаришларни жойлаштириш, ишлаб чиқариш инфратузилмаси ва транспорт коммуникацияларини жадал ривожлантириш бўйича таклифлар киритсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги жорий йилда "Ангрен" МИЗ дирекциясига ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлигига, 2012 йилги капитал қўйилмалар лимитларини қайта тақсимлаш ҳисобига, "Ангрен" МИЗ инфратузилма объектларининг бош режаси ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун зарур маблағлар ажратилишини таъминласинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда 2013 йил учун Геология-қидирув ишлари дастурини шакллантиришда "Ангрен" МИЗ корхоналари томонидан фойдаланиш учун техник ва ичимлик сувнинг қўшимча ресурсларини, шунингдек хом ашё ва қурилиш материалларининг саноат захираларини аниқлаш чора-тадбирларини назарда тутсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси, "Ўзбекэнерго" ДАК, "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси, "Ўзтрансгаз" АК, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги ва Тошкент вилояти ҳокимлиги 2012 йил 1 октябргача бўлган муддатда 2013 - 2015 йилларда "Ангрен" махсус индустриал зонасининг транспорт, ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳалар бўйича лойиҳа ҳужжатларининг сифатли ишлаб чиқилишини таъминласинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги 2013 йил ва кейинги йиллар учун Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурларини шакллантиришда уларга Дастурда кўрсатилган инвестиция лойиҳалари киритилишини назарда тутсинлар, уларда:

"Ангрен" МИЗнинг ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация ва транспорт инфратузилмаси жадал ривожлантирилишини;

хорижий инвестицияларни жалб этиш ва республика минтақаларида саноат зоналарини қуриш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида инфратузилма объектлари қурилишига махсус ажратиладиган давлат бюджети маблағлари ҳисобига реализация қилиш учун тавсия этилаётган лойиҳалар рўйхати аниқланишини ҳисобга олсинлар.


10. Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Тошкент вилояти ҳокимлиги 2013 - 2015 йилларда "Ангрен" махсус индустриал зонасининг транспорт, ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳалар бўйича бажарилаётган лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишларининг сифати, шунингдек шартномавий мажбуриятларга ва қурилиш муддатларига риоя этилиши юзасидан назоратни таъминласинлар.


11. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган Дастурнинг бажарилиши юзасидан тизимли мониторинг ўрнатсин ва натижалари бўйича ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                          И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 33-34-сон, 394-модда













































Время: 0.1402
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск