Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.08.2012 й. 252-сон "2012-2015 йилларда қишлоқ хўжалиги хом ашёсини қайта ишлашни чуқурлаштириш, озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ва уларнинг турларини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.08.2012 й.

N 252



2012 - 2015 ЙИЛЛАРДА ҚИШЛОҚ

ХЎЖАЛИГИ ХОМ АШЁСИНИ ҚАЙТА ИШЛАШНИ

ЧУҚУРЛАШТИРИШ, ОЗИҚ-ОВҚАТ ТОВАРЛАРИ ИШЛАБ

ЧИҚАРИШ ҲАЖМЛАРИНИ КЎПАЙТИРИШ ВА УЛАРНИНГ

ТУРЛАРИНИ КЕНГАЙТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 31 октябрдаги ПҚ-1633-сон қарори билан янги ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати корхоналарини, шунингдек гўшт-сут, мева-сабзавот маҳсулотлари ва узумни қайта ишлаш корхоналарини барпо этиш ва ишлаётганларини реконструкция ва модернизация қилишга йўналтирилган 2012 - 2015 йилларда озиқ-овқат саноатини кенгайтириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланганлиги, улар юзасидан тармоқ жадваллари ишлаб чиқилганлиги ҳамда уларни рўёбга чиқариш бўйича аниқ чора-тадбирлар амалга оширилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Ички истеъмол бозорини сифатли озиқ-овқат товарлари билан тўлдириш учун кейинги уч йилда 540 тадан ортиқ янги корхоналар ишга туширилди, маҳсулотларнинг 152 тадан кўпроқ янги турларини ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.

Шу билан бирга, қишлоқ хўжалиги хом ашёсини қайта ишлаш даражаси аҳолининг ва иқтисодиёт тармоқларининг тайёр озиқ-овқат товарларига бўлган талабига, мавжуд имкониятлар ва ресурсларга мос келмайди. Кўпгина қайта ишлаш корхоналарининг ишлаб турган қувватлари маънавий ва жисмоний жиҳатдан эскириб кетган, уларни янгилаш ва модернизациялаш талаб этилади. Ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат товарларининг турлари чекланиб қолмоқда, маҳсулот сифати ошиб бораётган талабларга жавоб бермайди.

Қайта ишлаш корхоналари учун гўшт ва сут етказиб бераётган деҳқон ва фермер хўжаликларини рағбатлантириш, корхоналар-агрофирмаларнинг ўз барқарор хом ашё базасини шакллантириш масалалари ҳал этилмасдан қолмоқда.

Маҳаллий корхоналарда қишлоқ хўжалиги хом ашёсини қайта ишлашни янада чуқур қайта ишлашни таъминлаш ҳамда шу асосда ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошли, сифатли озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ва уларнинг турларини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси, "Ўзвиносаноат-холдинг" холдинг компанияси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган, 2012 - 2015 йилларда қишлоқ хўжалиги хом ашёсини қайта ишлашни чуқурлаштириш, озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ва уларнинг турларини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар дастури маъқуллансин, Дастур қуйидагиларни ўз ичига олади:

2012 - 2015 йилларда мева-сабзавот маҳсулотлари ва узум, гўшт ва сут етиштириш ва уларни чуқур қайта ишлашнинг 1, 1а - 1в, 2, 2а, 3 ва 3а-иловаларга* мувофиқ мақсадли прогноз параметрлари;

республика минтақалари бўйича анъанавий бўлмаган мойли экинларнинг ўртача йиллик экин майдонларининг ва уларни етиштиришнинг, ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш ҳисобланган ҳажмларининг 4-иловага* мувофиқ параметрлари.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:

бир ой муддатда манфаатдор идоралар билан биргаликда ушбу қарорга 1, 1а - 1в, 2, 2а, 3, 3а-иловаларда* назарда тутилган мақсадли прогноз параметрларига мувофиқ 2012 - 2015 йилларда қишлоқ хўжалиги хом ашёсини чуқур қайта ишлаш ва истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ва уларнинг турларини кенгайтириш бўйича минтақавий мақсадли дастурларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

ҳар йили асосий қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришда 4-иловада* назарда тутилган параметрларга мувофиқ анъанавий бўлмаган мойли экинларнинг ўртача йиллик экин майдонларини ҳисобга олсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси бошқа манфаатдор идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмасининг қайта ишловчи корхоналари учун гўшт ва сут етказиб берадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни рағбатлантириш бўйича таклифлар киритсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 33-34-сон, 398-модда











































Время: 0.1973
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск