ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар / Байрамларга тайёргарлик ва уларни ўтказиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2012 й. 541-ф-сон Фармойиши. Умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш тўғрисида

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

14.08.2012 й.

541-ф



Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма бир йиллик байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, халқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш, республиканинг барча ҳудудларида санитария ҳолатини яхшилаш ҳамда "Мустаҳкам оила йили" Давлат дастурида кўзда тутилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоатчилик вакилларининг 2012 йил август ойида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ҳамда 25 - 26 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди (А. Аҳмедов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ҳамда умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш доирасида қуйидаги тадбирларни амалга оширишни назарда тутсинлар:

маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли бинолар ва ҳовлилар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар ва қабристонлар ҳамда ариқлар, кўча ва йўлакларни, шунингдек болалар майдончаларини тартибга келтириш;

кекса ва ногиронлар, ёлгиз қариялар, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилаларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашиш;

жойларда ободонлаштириш ишлари ўтказилиши жараёнида тўпланган чиқиндиларнинг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа мутасадди идоралар томонидан алоҳида белгиланган жойларга олиб чиқилишини таъминлаш;

умумхалқ хайрия ҳашари қатнашчиларини зарур техника воситалари ва анжомлар билан таъминлаш.


3. 2012 йил август ойида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ҳамда 25 - 26 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш бўйича Ишчи гуруҳ иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ишчи гуруҳ:

ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ҳамда 25 - 26 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашарини ташкиллаштирсин;

ҳудудларда ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ҳамда умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш бўйича кунлик маълумотларни тўплаш ва умумлаштириш ишларини амалга оширсин.


4. Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди (А. Аҳмедов), "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши (Б. Ганиев) ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ҳамда умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш тадбирларида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, таълим муассасалари, ҳарбий қисмлар ва бошқа ташкилотларни, шунингдек республиканинг барча аҳолисини, айниқса, ёшларни кенг жалб қилиш тавсия этилсин.


5. Ҳашар муносабати билан вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимларнинг бир кунлик иш ҳақи миқдоридаги маблағлари Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг республика бошқаруви ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўлим ва бўлинмалари бошқарувларининг банкдаги ҳисоб рақамларига ихтиёрий равишда ўтказилиши белгилаб қўйилсин.


6. Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди (А. Аҳмедов) хайрия ҳашаридан тушган маблағлар "Мустаҳкам оила йили" Давлат дастурида белгиланган тадбирларни амалга ошириш, кам таъминланган оилаларга, ногирон ва ёлғиз кексаларга моддий ҳамда маънавий ёрдам кўрсатиш, ёш оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, маҳаллалардаги мавжуд спорт майдончаларини жорий таъмирлаш ҳамда уларни керакли спорт анжомлари билан жиҳозлаш, фуқаролар йиғинларининг моддий-техника базасини яхшилаш каби тадбирларга сарфланишини назарда тутсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (Б. Матлюбов) ободонлаштириш ва тозалик ойлиги давомида, айниқса, умумхалқ хайрия ҳашари кунлари жамоат тартибини сақлаш, ёнғин ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳашар тадбирларида техник жиҳатдан соз бўлган техника воситаларидан фойдаланилишини назоратга олсин.


8. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (М. Ҳазратқулов) ва бошқа оммавий ахборот воситаларига ободонлаштириш ва тозалик ойлигининг боришини ҳамда умумхалқ хайрия ҳашарининг ўтказилишини кенг ёритиш тавсия этилсин.


9. Ушбу фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 14 августдаги

541-ф-сон фармойишига

ИЛОВА


2012 йил август ойида мамлакатимизнинг барча

ҳудудларида ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ҳамда

25 - 26 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашарини

ўтказиш бўйича Ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

    

А. Икрамов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ишчи гуруҳ раиси


А. Аҳмедов

-

Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди раиси, Ишчи гуруҳ раисининг ўринбосари


Б. Шермуҳаммадов

-

Вазирлар Маҳкамаси бош мутахассиси, Ишчи гуруҳ масъул котиби


А. Алимов

-

Соғлиқни сақлаш вазири


Б. Ходиев

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазири


Т. Ширинов

-

Халқ таълими вазири


Ў. Холмуҳамедов

-

"Ўзкоммунхизмат" агентлиги бош директори


М. Мирфайзиев

-

Ички ишлар вазирининг ўринбосари

  

Б. Ганиев

-

"Камолот" ЁИҲ Марказий Кенгаши раиси

  

Д. Аллаев

-

Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди раисининг биринчи ўринбосари


Д. Усмонов

-

Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди раисининг ўринбосари

  

У. Маҳмудов

-

Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди бўлим бошлиғи

  

Ҳудудий Ишчи гуруҳлар - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлари

  





















Время: 0.2028
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск