ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш / Бозорларда савдо қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.08.2012 й. 253-сон "Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.08.2012 й.

N 253



БОЗОРЛАР ВА САВДО КОМПЛЕКСЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Республика бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил этиш ва бошқаришни янада такомиллаштириш, аҳолига хизмат кўрсатиш даражасини ошириш ва савдо қилиш шароитларини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси бозорларида савдо фаолиятини ташкил этиш қоидалари 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасида савдо комплекслари фаолиятини ташкил этиш қоидалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан биргаликда тадбиркорлик субъектларига ушбу қарор билан тасдиқланган Қоидалар талабларини, шу жумладан, жойларда семинарлар, давра суҳбатлари ташкил этиш йўли билан, оммавий ахборот воситаларини кенг жалб қилган ҳолда тушунтириш юзасидан комплекс чора-тадбирлар кўрсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 28 августдаги

253-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Валюта бозорини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 22 июндаги 263-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 йил 6-сон, 30-модда) 12-бандининг тўртинчи хатбошисидаги "буюм бозорлари" сўзлари "бозорлар ва савдо комплекслари" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Чорсу савдо маркази" савдо комплекси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2001 йил 3 ноябрдаги 438-сон қарорида:


а) 2-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Чорсу савдо маркази" очиқ акциядорлик жамияти ҳудудида савдо фаолиятини амалга оширувчи ва хизматлар кўрсатувчи жисмоний шахслар фаолияти қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилади";


б) 3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг "Бозорни истеъмол товарлари билан тўлдиришни рағбатлантириш ҳамда ишлаб чиқарувчилар ва савдо ташкилотларининг ўзаро муносабатларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 13 ноябрдаги 390-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 67-модда) 4-бандининг учинчи хатбошисидаги "буюм бозорларида" сўзлари "савдо комплексларида" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Юридик ва жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни ҳамда улар томонидан савдо фаолияти амалга оширилишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 71-модда):


а) 2-банднинг биринчи хатбошисидаги "буюм бозорларида" сўзлари "бозорларда ва савдо комплексларида" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) қарорга иловада:

V бўлим номидаги "буюм бозорларида" сўзлари "савдо комплексларида" сўзлари билан алмаштирилсин;


34-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"34. Юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар савдо комплексларида чакана савдони фақат қуйидагилар бўйича амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар:

якка тартибдаги тадбиркорларнинг бевосита ўзлари келтирган импорт товарлар;

ўзлари тайёрлаган (сотилиши тақиқланмаган) товарлар;

ушбу товарларни ишлаб чиқарган бошқа якка тартибдаги тадбиркорлардан сотиб олинган товарлар;

мамлакатимиз товар ишлаб чиқарувчилари товарлари - уларни қонуний равишда сотиб олинганлигини тасдиқловчи барча ҳужжатлар мавжуд бўлганда";


35-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"35. Якка тартибдаги тадбиркор томонидан савдо комплексларида чакана савдо қуйидагилар асосида амалга оширилади:

юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчининг жисмоний шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар;

савдо комплекси маъмуриятининг якка тартибдаги тадбиркорга турғун савдо шохобчаси (чакана савдо ва хизматлар соҳаси турғун объектлари) бериш тўғрисидаги маълумотномаси";


40-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"40. Савдо комплексларида якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан товарларни чакана сотиш фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини ва тўловларни пластик карточкалардан қабул қилиш бўйича тўлов терминалларини мажбурий қўллаган ҳолда амалга оширилади";


44-банддаги "буюм бозорларида" сўзлари "савдо комплексларида" сўзлари билан алмаштирилсин;


46-банддаги "Буюм бозорларида" сўзлари "Савдо комплексида" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Товар-хом ашё биржалари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2004 йил 31 майдаги 251-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 5-сон, 50-модда) 2-бандининг биринчи хатбошидаги "ихтисослаштирилган бозорларда" сўзлари "савдо комплексларида" сўзлари билан алмаштирилсин.





Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 28 августдаги

253-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Патта тўловлари миқдорларини белгилаш ҳақида" 1993 йил 23 мартдаги 152-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 3-сон, 12-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 23 мартдаги 152-сон қарорига қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1993 йил 20 июлдаги 366-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш ва сотиш бўйича улгуржи бозорлар тизимини шакллантириш ва ривожлантириш тўғрисида" 1998 йил 26 октябрдаги 452-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 10-сон, 39-модда) 8-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Чилонзор буюм бозори" очиқ акциядорлик жамияти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2003 йил 23 январдаги 40-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 11-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ноозиқ-овқат истеъмол товарлари билан савдо қилишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 28 июлдаги 330-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 68-модда).


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Товар-хом ашё биржалари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2004 йил 31 майдаги 251-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 5-сон, 50-модда) 2-илованинг 2-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2004 йил 3 ноябрдаги 518-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 11-сон, 105-модда) илованинг 2-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2005 йил 12 августдаги 196-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 43-модда) 2-илованинг 35-банди.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолияти юритиш учун рухсатнома турларини қисқартириш ва уларни бериш тартиб-қоидаларини соддалаштириш тўғрисида" 2005 йил 21 сентябрдаги ПҚ-186-сон қарори)" 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 34-модда) илованинг 15 ва 24-бандлари.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Молия-иқтисодий, солиқ соҳасидаги жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ-331-сон қарори)" 2006 йил 6 июлдаги 130-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 7-сон, 48-модда) илованинг 9-банди.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида ("Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сон Қонуни)" 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 11-сон, 86-модда) 1-илованинг 46-банди.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сон қарори)" 2008 йил 28 январдаги 16-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 1-сон, 3-модда) 1-илова.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 26 апрелдаги ПҚ-1326-сон қарори)" 2010 йил 8 июндаги 112-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 6-сон, 30-модда) илованинг 3-банди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 35-сон, 403-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 8-сон, 61-модда

















































Время: 0.1387
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск