язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Саноат/ Кимё ва нефть-кимё саноати/ Ишлатилган техник мойларни топшириш, тўплаш, улар учун ҳисоб-китоб қилиш, уларни сақлаш ва ташиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 04.09.2012 й. 258-сон қарорига илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 4 сентябрдаги

258-сон қарорига

ИЛОВА



Ишлатилган техник мойларни топшириш, тўплаш,

улар учун ҳисоб-китоб қилиш, уларни сақлаш

ва ташиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Чиқиндилар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мотор мойларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 22 майдаги ПҚ-1759-сон қарорига мувофиқ ишлатилган техник мойларни топшириш, тўплаш, улар учун ҳисоб-китоб қилиш, уларни сақлаш ва ташиш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ишлатилган техник мойларни тўплаш ва қайта ишлаш ташкилоти - ишлатилган техник мойларни тўплаш, сақлаш ва ташиш учун зарур инфратузилмага, шунингдек уларни қайта ишлаш учун зарур қувватлар ва технологияларга эга бўлган ташкилот;

ишлатилган техник мой (кейинги ўринларда ИТМ деб аталади) - минерал, ярим синтетик ва синтетик асосдаги, ўзининг дастлабки мақсадига кўра бундан кейин фойдаланишга яроқсиз бўлган, фойдаланиш жараёнида белгиланган сифат кўрсаткичларини, истеъмол хусусиятларини йўқотган ёки унинг учун белгиланган муддатларда ишлатиб бўлинган ҳар қандай индустриал ёхуд мотор мойи;


техник мойларни алмаштириш шохобчаси - юридик шахс ёки хусусий тадбиркор, шу жумладан, автотранспорт воситаларидаги техник мойларни алмаштириш бўйича жисмоний ва юридик шахсларга хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга оширувчи сервис хизмати станциялари ва марказларининг ишлатилган техник мойларни тўплаш ва қайта ишлаш, сақлаш ва топшириш юзасидан ишлатилган техник мойларни тўплаш ташкилоти билан шартнома тузган, алоҳида бўлмаган бўлинма;

ИТМни қайта ишлаш - ИТМдан базавий товар мойлар олиш мақсадида уларни ташкилотлар томонидан қайта ишлаш жараёни;


техник мойларни ишлатувчи - ўзининг ишлаб чиқариш ёхуд бошқа фаолияти жараёнида техник мойлардан фойдаланувчи жисмоний ёки юридик шахс, уларнинг натижасида ИТМ ҳосил бўлади;


ИТМни топшириш энг кам миқдорининг ҳисобланган нормативи - маҳсулот бирлиги ёки бошланғич хом ашё бирлиги ҳисобига техник мойларни ишлатиш жараёнида ҳосил бўлган, ишлатишнинг бошланғич миқдоридан фоизлар ҳисобида ИТМни тўплашнинг махсус шохобчаларига топшириладиган ишлатилган мойлар ресурсларини баҳолаш учун ҳисобланган кўрсаткич бўлиб хизмат қиладиган ИТМни топширишнинг ушбу Низомда белгиланган энг кам миқдори;


ИТМни махсус тўплаш шохобчаси (кейинги ўринларда ИТМни махсус тўплаш шохобчаси деб аталади) - ИТМни тўплаш бўйича қабул қилиш ва сақлаш талабларига мувофиқ бўлган, ихтисослаштирилган майдонча;


техник мой - минерал, ярим синтетик ва синтетик асосдаги ҳар қандай индустриал ёки мотор мойи;


ИТМнинг тавсифи - ИТМнинг қайта ишлашга яроқлилигини белгиловчи йўл қўйиладиган кўрсаткичлар йиғиндиси.


3. ИТМ ушбу Низомга 1-иловадаги таснифга мувофиқ гуруҳлар бўйича ишлатилган мотор мойларига (кейинги ўринларда ИММ деб аталади) ва ишлатилган индустриал мойларга (кейинги ўринларда ИИМ деб аталади) бўлинади.



II. ИШЛАТИЛГАН ТЕХНИК МОЙЛАРНИ

ТОПШИРИШ, ТЎПЛАШ ВА САҚЛАШ ТАРТИБИ


4. ИТМни техник мойларни алмаштириш шохобчаларига ёхуд бевосита ИТМни махсус тўплаш шохобчаларига топшириш техник мойларнинг ишлатувчилари томонидан амалга оширилади.


5. Техник мойларни алмаштириш шохобчаларидан ИТМни тўплаш Ўзбекистон Республикаси минтақаларида жойлашган ИТМни махсус тўплаш шохобчаларида амалга оширилади.


6. ИТМни махсус тўплаш шохобчалари ИТМни тўплаш учун йиғувчилар (резервуарлар), махсус ускуналар ва зарур анжомлар, ёнғинга қарши воситалар билан жиҳозланган бўлиши керак.


7. ИТМни сақлаш ИТМни двигателдан, машинадан ва техник мойлар ишлатиладиган бошқа механизмларнинг ишловчи тизимидан чиқариб олинган вақтдан бошлаб сиғимларда, лекин кўпи билан олти ой сақлаган ҳолда амалга оширилади.


8. ИТМни тўплаш, сақлаш ва ташиш сиғимлари қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

А4 ўлчамидан кам бўлмаган ҳажмдаги этикеткага эга бўлиши, унда ушбу Низомга 1-иловада келтирилган ИТМ гуруҳи кўрсатилган ҳолда "Ишлатилган техник мойлар" ёзуви бўлиши;

ИТМ билан ўзаро кимёвий таъсирга киришмайдиган материаллардан иборат бўлиши;

уларда ИТМ сизиб ва/ёки оқиб чиқадиган шикастлар бўлмаслиги;

улар билан иш олиб борилмайдиган вақтда зич ёпилган бўлиши;

ИТМни тўплаш ва сақлаш жойларида очиқ тупроқ устида турмаслиги;

белгиланган стандарт талабларига мувофиқ кўп тоннали резервуарлар учун калибрловчи жадвалларга эга бўлиши керак.


9. Барча тоифалардаги ишлатувчилар томонидан ИТМ, техник мойларни алмаштириш шохобчалари ва ИТМни махсус тўплаш шохобчаларида ишлаётганда қуйидагиларга йўл қўйилмайди:

ИТМни ҳар қандай юзаларга ва ерости сувларига ҳамда канализация тизимларига оқизиш;

тупроқнинг ифлосланишига олиб келадиган ҳолда сақлаш ва/ёки ташлаш;

регламентга номувофиқ тарзда ёқиш;

техник мойларни алмаштириш пунктлари ва ИТМни тўплаш махсус пунктларидан ташқари, ИТМни бошқа юридик ва жисмоний шахсларга топшириш;

нефть, бензин, керосин, дизель ёқилғиси, мазут ва бошқа ёғли моддалар билан аралаштириш;

маиший чиқиндилар тўпланадиган жойларга ташлаш;

ушбу мақсадлар учун мўлжалланмаган қурилмаларда ёки ташкилотларда қайта ишлаш.



III. ИШЛАТИЛГАН ТЕХНИК МОЙЛАРНИ

ТОПШИРИШ, ТЎПЛАШ ВА САҚЛАШДА

ҚАТНАШУВЧИ ШАХСЛАРНИНГ

УМУМИЙ МАЖБУРИЯТЛАРИ


10. ИТМни самарали қайта ишлаш мақсадида техник мойларни ишлатувчилар, техник мойларни алмаштириш шохобчалари, ишлатилган техник мойларни тўплаш ва қайта ишлаш ташкилотлари ИТМни тўплаш, сақлаш, топшириш ва ташишни ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ ИИМ ва ИММ гуруҳлари бўйича аралашиб кетишини истисно қиладиган ҳар хил сиғимларда амалга оширишлари шарт.

11. Техник мойларни ишлатувчилар - жисмоний шахслар ИТМни техник мойларни алмаштириш шохобчаларига топширадилар.


12. Техник мойларни ишлатувчилар - юридик шахслар:

ИТМни махсус тўплаш шохобчаларига ва/ёки техник мойларни алмаштириш шохобчаларига топширадилар;

техник мойларнинг айланишини ҳисобга олиш дафтарини юритадилар, унда муайян даврда олинган техник мойларнинг миқдори, фойдаланилган техник мойлар миқдори, ИТМнинг амалдаги чиқиш миқдори ва 2-иловага мувофиқ ҳисобланган нормативларга нисбатан ИТМни топшириш миқдори кўрсатилади;

ИТМни техник мойларни алмаштириш шохобчаларига ёки махсус тўплаш шохобчаларига топширадилар;

ушбу Низом талабларига мувофиқ ИТМ билан ишлашнинг ички тартибини тасдиқлайдилар ва ўз ходимларини ўқитадилар.


13. Техник мойларни алмаштириш шохобчалари қуйидагиларга мажбур:

техник мойларни ишлатувчиларнинг транспорт воситаларига сервис хизмати кўрсатиш натижасида ҳосил бўлган ИТМни тўплаш, сақлаш ва топшириш юзасидан ишлатилган техник мойларни тўплаш ва қайта ишлаш ташкилотлари билан шартнома тузиш;

транспорт воситалари мойини алмаштириш бўйича ўзларининг хизматлар кўрсатиши натижасида ҳосил бўлган ишлатилган техник мойларни тўплаш ва қайта ишлаш, сақлаш ва топширишни ҳисобга олишнинг ички дафтарини юритиш;

ИТМни тузилган шартномалар асосида ишлатилган техник мойларни тўплаш ва қайта ишлаш ташкилотига сотиш;

ушбу Низомга ҳамда ишлатилган техник мойларни тўплаш ва қайта ишлаш ташкилоти билан тузилган шартномага мувофиқ транспорт воситалари мойини алмаштириш бўйича ўзлари кўрсатган хизматлар натижасида ҳосил бўлган ИТМ билан ишлашнинг ички тартибини тасдиқлаш, ўз ходимини (мавжуд бўлса) ўқитишни амалга ошириш;

ушбу Низомнинг 9-бандида баён қилинган талаблар тўғрисидаги ахборотни кўринарли жойга осиб қўйиш.


14. Ишлатилган техник мойларни тўплаш ва қайта ишлаш ташкилоти қуйидагиларга мажбур:

Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятларда ва Тошкент шаҳрида ИТМни махсус тўплаш шохобчаларини ташкил этиш;

ушбу Низом талабларига жавоб берадиган техник мойларни алмаштириш шохобчалари билан шартномалар тузиш;

ИТМни қабул қилишда топширилаётган ИТМни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лаборатория текширувидан ўтказиш.

15. ИТМни топшириш ва тўплашни туркумлаштириш мақсадида техник мойлар ва мойлаш материалларининг ишлаб чиқарувчилари, шунингдек импорт қилувчилари қуйидагиларга мажбур:

ИТМни махсус тўплаш шохобчаларига ёки техник мойларни алмаштириш шохобчаларига мажбурий топширишнинг зарурлиги тўғрисида техник мойларни ишлатувчиларни хабардор қилиш. Бунда ана шундай ахборот техник мойлар сотишнинг барча шохобчаларида кўринарли жойга қўйилиши ва унда ушбу Низомнинг 9-бандида баён қилинган талаблар кўрсатилиши керак;

маҳсулотлар қуйилган бутилкалар, канистрлар, бочкалар этикеткаларида ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилган ёзувларнинг бўлишини таъминлаш.



IV. ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ


16. ИТМни махсус тўплаш шохобчаларига топширганлик юзасидан юридик шахслар ва техник мойларни алмаштириш шохобчалари ўртасидаги ҳисоб-китоблар белгиланган тартибда, тузилган шартнома асосида амалга оширилади.


17. Техник мойларни алмаштириш шохобчалари билан ҳисоб-китоблар амалда топширилган миқдорлар учун:

юридик шахслар билан - ИТМни топшириш тўғрисидаги шартномага мувофиқ нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича;

жисмоний шахслар билан - нақд пул билан, шу жумладан, янги мой ва транспорт воситаларининг техник мойларини алмаштириш бўйича кўрсатилган хизматлар нархидан чегиришлар тарзида амалга оширилади.


V. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


19. ИТМни топшириш, тўплаш, улар учун ҳисоб-китоб қилиш, ташиш, сақлаш тартиби 3-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

21. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ИТМни тўплаш, сақлаш ва ташиш фаолиятини амалга ошириш доирасида табиатни муҳофаза қилиш қонунчилигига риоя этилиши юзасидан доимий назоратни таъминлайдилар.

22. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Ишлатилган техник мойларнинг гуруҳлар бўйича

ТАСНИФИ

      

Ишлатилган мотор мойлари (ММО)


Ишлатилган индустриал мойлар (МИО)


МС-20 типидаги авиация мойлари


МС-8 типидаги авиация мойлари


Бензин двигателлари учун мотор мойлари

Гидравлик мойлар:

- мавсумий алмаштириладиган

- умуммавсумий


Дизель двигателлари учун мотор мойлари


Индустриал мойлар:

- присадкасиз

- присадкали


Тепловозлар учун дизель мойлари


Турбина мойлари


Кема двигателлари учун дизель мойлари


Трансформатор мойлари


Вакуум мойлари


Кабель мойлари


Прокат станлари учун мойлар


Компрессор мойлари



Ишқалаш мойлари


        





Низомга

2-ИЛОВА



Ишлатилган техник мойлар чиқишининг ҳисобланган

НОРМАТИВИ

     

Т/р

Техник мойлар номи


ММО/МИО

гуруҳлари


Ишлатилган техник

мойларни тўплашнинг

энг кам нормативлари

(истеъмол қилишнинг

дастлабки миқдоридан,

фоизларда)


1.

Авиация мойлари:

- МС-8 типидаги мойлар

- МС-20 типидаги мойлар



МИО

ММО



10

16

2.

Бензин двигателлари учун мотор мойлари


ММО

35

3.

Дизель двигателлари учун мотор мойлари


ММО

26

4.

Тепловозлар учун дизель мойлари


ММО

20

5.

Кема двигателлари учун дизель мойлари


ММО

8

6.

Гидравлик мойлар:

- мавсумий алмаштириладиган

- умуммавсумий



МИО

МИО


60

60

7.

Индустриал мойлар:

- присадкасиз

- присадкали



МИО

МИО


42

50

8.

Турбина мойлари


МИО

45

9.

Трансформатор мойлари


МИО

60

10.

Кабель мойлари


МИО

55

11.

Компрессор мойлари


МИО

55

12.

Вакуум мойлари


ММО

50

13.

Ишқалаш мойлари


МИО

5

14.

Прокат станлари учун мойлар


ММО

20

      

Изоҳ: ушбу иловада кўрсатилмаган ишлатилган техник мойлар чиқишининг энг кам нормативлари уларнинг ўхшаш хусусиятларига ва уларни қўллаш соҳаларига кўра аниқланади.






Низомга

3-ИЛОВА


Ишлатилган техник мойларни топшириш,

тўплаш, улар учун ҳисоб-китоб қилиш,

уларни сақлаш ва ташиш

СХЕМАСИ

      




>

Ишлатилган техник мойларни тўплаш махсус пунктлари

("Uz-Prista Recycling" МЧЖ ҚК)

<

































^





































V












Техник мойларни алмаштириш пунктлари

(республиканинг барча минтақаларида)



































^

^









V







V



Жисмоний шахслар

<





>

Юридик шахслар

















































Изоҳ:




























<




- ИТМни топшириш ва тўплаш




































>


- ИТМ учун ҳисоб-китоб қилиш.




"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 36-сон, 410-модда