ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Биржалар ва биржа фаолияти. Биржадан ташқари савдолар / Товар ва хом ашё биржасидаги операциялар ва ҳисоб-китоблар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.09.2012 й. 260-сон "Янги таҳрирдаги Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида бошланғич нархни пасайтириш юзасидан электрон аукцион савдоларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.09.2012 й.

N 260



ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКА ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИДА

БОШЛАНҒИЧ НАРХНИ ПАСАЙТИРИШ ЮЗАСИДАН

ЭЛЕКТРОН  АУКЦИОН  САВДОЛАРНИ  ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат харидлари тизимини мақбуллаштириш ва уларга кичик бизнес субъектларини жалб этишни кенгайтириш тўғрисида" 2011 йил 7 февралдаги ПҚ-1475-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Товар-хом ашё биржалари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2004 йил 31 майдаги 251-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 5-сон, 50-модда) 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат харидларини ташкил этишга доир норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 1 апрелдаги 100-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 4-сон, 24-модда) 1-бандининг учинчи хатбошиси ва қарорга 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 6 сентябрдаги

260-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Товар-хом ашё

биржалари фаолиятини такомиллаштиришга

доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"

2004 йил 31 майдаги 251-сон қарорига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Белгилаб қўйилсинки, товар-хом ашё биржаларида товарларни (ишларни, хизматларни) сотиш:

муайян турдаги ва сифатдаги товарлар, шу жумладан, белгиланган тартибда биржа савдоларига қўйилган стандарт товарлар электрон биржа савдолари натижалари бўйича биржа битимлари;

товарлар (ишлар, хизматлар), шу жумладан, ўзига хос хусусиятларга эга бўлган товарлар аукцион савдолари (шу жумладан, давлат харидларини ташкил этиш бўйича электрон савдолар) натижалари бўйича аукцион савдолари;

харидорларга товарлар (ишлар, хизматлар)нинг намуналари ва моделларини кўздан кечириш имкониятини берган, электрон каталогларни, проспектларни, реклама бюллетенларини ёки товарларни (ишларни, хизматларни) тавсифловчи бошқа ҳужжатларни тақдим этган ҳолда уларнинг электрон кўргазма-ярмарка савдоси натижалари бўйича кўргазма-ярмарка битимлари тузиш воситасида ташкил этилиши мумкин.".


2. 5-банднинг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


3. 9-банд ва қарорга 1-илова чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 36-сон, 411-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 9-сон, 63-модда










































Время: 0.2114
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск