ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари /

ЎзР ВМ 15.03.2012 й. 72-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг (1-илова) олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР ВМ 15.03.2012 й. 72-сон Қарори билан

тасдиқланган Низомнинг (1-илова)

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 16.06.2020 й. 384-сон Қароридан олдинги таҳрири



29-банднинг олдинги таҳрири


29. Фаолиятнинг лицензияланадиган ҳар бир тури фаолият турларини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия берилганлиги учун тўлов кунида қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилади. (ЎзР ВМ 28.12.2019 й. 1046-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

Лицензия талабгорининг аризасига кўра лицензия беш йилдан кам муддатга берилган ва беш йилдан кам муддатга муддати узайтирилган тақдирда, давлат божи миқдори лицензиянинг амал қилиш муддатига мутаносиб равишда камаяди.

Лицензия берилганлиги учун давлат божи маблағлари давлат бюджети даромадига ўтказилади.




ЎзР ВМ 28.12.2019 й. 1046-сон Қароридан олдинги таҳрири



4-банднинг олдинги таҳрири


4. Лицензияларни бериш, амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, шунингдек уни бекор қилиш ёки қайтадан расмийлаштириш ҳақидаги қарорлар Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги (лицензияловчи орган) томонидан қабул қилинади. (ЎзР ВМ 17.07.2014 й. 196-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

Ҳужжатларни қабул қилиш, улар бўйича эксперт хулосаларни тайёрлаш, лицензияларни бериш, лицензия битимларини тузиш учун Интеллектуал мулк агентлиги ҳузурида Интеллектуал мулк агентлиги, "Ўзбеккино" миллий агентлиги, Маданият вазирлиги ва давлат бошқарувининг бошқа органлари мутахассислари сафидан эксперт комиссияси (кейинги ўринларда Эксперт комиссия деб аталади) тузилади. Эксперт комиссияни Интеллектуал мулк агентлигининг бош директори бошқаради. Эксперт комиссиянинг таркиби ва Эксперт комиссия ҳақидаги низом Интеллектуал мулк агентлигининг бош директори томонидан тасдиқланади. (ЎзР ВМ 11.05.2017 й. 270-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



23-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


23. Лицензия талабгори аризаси кўриб чиқилганлиги учун ҳар бир фаолият тури бўйича қонун ҳужжатларида тўлов кунида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади. (ЎзР ВМ 17.07.2014 й. 196-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



29-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


29. Фаолиятнинг лицензияланадиган ҳар бир тури фаолият турларини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия берилганлиги учун тўлов кунида қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилади. (ЎзР ВМ 17.07.2014 й. 196-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 10.08.2019 й. 661-сон Қароридан олдинги таҳрири



19-банд а) кичик банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган меҳнат дафтарчаси ва ишга қабул қилинганлик ҳақидаги буйруқ нусхалари - аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларнинг такрорланган нусхаларининг ҳисоби олиб борилиши бўйича масъул шахс учун;



19-банд б) кичик банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган меҳнат дафтарчаси ва ишга қабул қилинганлик ҳақидаги буйруқ нусхалари - сотилаётган аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларнинг ҳисоби олиб борилиши бўйича масъул шахс учун;



19-банд в) кичик банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган меҳнат дафтарчаси ва ишга қабул қилинганлик ҳақидаги буйруқ нусхалари - прокатга берилаётган аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларнинг ҳисоби олиб борилиши бўйича масъул шахс учун;



19-банд г) кичик банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган меҳнат дафтарчасининг нусхаси ва ишга қабул қилинганлик ҳақидаги буйруқ - тайёрланаётган фонограммаларнинг ҳисоби олиб борилиши бўйича масъул шахс учун.



35-банд бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Такрорланадиган, сотиладиган, прокатга бериладиган аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларнинг ҳисобини юритиш учун масъул бўлган шахс ўзгарган тақдирда, лицензиат лицензияловчи органга бир ҳафта муддат ичида меҳнат дафтарчаси нусхаси билан биргаликда ва ишга қабул қилинганлик ҳақидаги лицензиат муҳри билан тасдиқланган буйруқни тақдим этиши шарт.




ЎзР ВМ 23.08.2017 й. 663-сон Қароридан олдинг таҳрири



9-банднинг олдинги таҳрири


9. Лицензия талабгорида лицензияланадиган фаолиятни амалга ошириш учун фойдаланиладиган филиаллар мавжуд бўлган тақдирда, лицензия бериш билан бир вақтда бундай филиаллар сонига қараб, улардан ҳар бирининг жойлашган жойи кўрсатилган ҳолда, улар тегишли лицензия талаблари ва шартларига амал қилишлари шарти билан, лицензияловчи орган томонидан тасдиқланган лицензия нусхалари берилади.



V бўлим номининг олдинги таҳрири


V. ЛИЦЕНЗИЯНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ,

УНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШ,

ФИЛИАЛЛАРГА ЛИЦЕНЗИЯ НУСХАЛАРИНИ БЕРИШ,

ДУБЛИКАТ БЕРИШ



37-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


37. Лицензияни қайта расмийлаштиришда ёки филиал очишда лицензия шартномасига ўзгартириш ёки қўшимчалар киритилади ёхуд янги лицензия шартномаси тузилади.




ЎзР ВМ 11.05.2017 й. 270-сон Қароридан олдинги таҳрири



4-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ҳужжатларни қабул қилиш, улар бўйича эксперт хулосаларни тайёрлаш, лицензияларни бериш, лицензия битимларини тузиш учун Интеллектуал мулк агентлиги ҳузурида Интеллектуал мулк агентлиги, "Ўзбеккино" миллий агентлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва давлат бошқарувининг бошқа органлари мутахассислари сафидан эксперт комиссияси (кейинги ўринларда Эксперт комиссия деб аталади) тузилади. Эксперт комиссияни Интеллектуал мулк агентлигининг бош директори бошқаради. Эксперт комиссиянинг таркиби ва Эксперт комиссия ҳақидаги низом Интеллектуал мулк агентлигининг бош директори томонидан тасдиқланади. (ЎзР ВМ 17.07.2014 й. 196-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 17.07.2014 й. 196-сон Қароридан олдинги таҳрири



4-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ҳужжатларни қабул қилиш, қабул қилинган ҳужжатлар бўйича эксперт хулосаларини тайёрлаш, лицензияларни бериш, лицензия битимларини тузиш бўйича ишларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти ҳузурида Интеллектуал мулк агентлиги, "Ўзбеккино" Миллий агентлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва бошқа давлат бошқаруви органлари мутахассислари иштирокида ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда Ишчи гуруҳ деб аталади) тузилади. Ишчи гуруҳни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаментининг масъул ходими бошқаради. Ишчи гуруҳнинг таркиби ва Ишчи гуруҳ ҳақидаги Низом Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Вазирлар Маҳкамасининг ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплекси раҳбари томонидан тасдиқланади. (ЎзР ВМ 06.09.2012 й. 261-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



21-банднинг олдинги таҳрири


21. Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан лицензияловчи органга бевосита ёхуд олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали етказиб берилади.

Ҳужжатлар ишчи гуруҳ раҳбари томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда лицензия талабгорига юборилади (топширилади).



23-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


23. Лицензия талабгори аризаси кўриб чиқилганлиги учун қонун ҳужжатларида тўлов кунида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади. (ЎзР ВМ 01.11.2012 й. 313-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



27-банд ўн иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Лицензия битими уч нусхада - лицензиат, лицензияловчи орган ва Агентлик учун бир нусхадан тузилади.



28-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


28. Лицензиялар ишчи гуруҳ томонидан белгиланган шаклдаги бланкаларда расмийлаштирилади ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Вазирлар Маҳкамасининг ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплекси раҳбари томонидан имзоланади. (ЎзР ВМ 06.09.2012 й. 261-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



29-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


29. Аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга бериш, шунингдек фонограммаларни тайёрлаш фаолият турларини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия берилганлиги учун тўлов кунида қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилади. (ЎзР ВМ 01.11.2012 й. 313-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



34-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Бунда ишчи гуруҳ ҳужжатлар такроран тақдим этилгандан кейин олти кун мобайнида улар юзасидан эксперт хулосани тайёрлайди ва Вазирлар Маҳкамасига лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни тақдим этади.



34-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Вазирлар Маҳкамаси ишчи гуруҳ таклифи олингандан кейин тўрт кун муддатда уни кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади.



42-банднинг олдинги таҳрири


42. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишда Агентлик томонидан уч нусхада далолатнома (маълумотнома) тузилади, уларнинг биттаси лицензиатга берилади, иккинчиси лицензияловчи органда қолади ва учинчи нусха ишчи гуруҳга берилади.



Низомга илованинг олдинги таҳрири


Низомга

ИЛОВА



Аудиовизуал асарларни, фонограммалар ва ЭҲМ

учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга

бериш, шунингдек фонограммаларни тайёрлаш бўйича

фаолият турларини лицензиялаш

СХЕМАСИ

(ЎзР ВМ 01.11.2012 й. 313-сон Қарори таҳриридаги Схема номи)

Босқичлар


Субъектлар




Тадбирлар


Бажариш муддатлари



























1-босқич


Лицензия даъвогари - юридик шахс




1. Аудиовизуал асарлар, фонограмма ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, уларнинг прокати, шунингдек фонограммаларни тайёрлаш бўйича фаолият турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомда назарда тутилган рўйхатга мувофиқ лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлайди. (ЎзР ВМ 01.11.2012 й. 313-сон Қарори таҳриридаги банд)

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳужжатларни бевосита уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали тақдим этади.


лицензия талабгори хоҳишига кўра
















































































































































































































































2-босқич


Ишчи гуруҳ




1. Ишчи гуруҳ раҳбари ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатларни қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).

2. Экспертиза хулосасини тайёрлайди ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида таклиф киритади.

3. Лицензия талабгори томонидан лицензия беришни рад этишга асос бўлган сабаблар бартараф этилган ҳолда ҳужжатлар қайта тақдим этилган тақдирда уларни кўриб чиқади ва хулосани тайёрлайди.


ҳужжатларни қабул қилишнинг регламентида белгиланган куни;

аризалар олингандан кейин 15 кундан ортиқ бўлмаган муддатда;

ҳужжатлар қайта тақдим этилгандан кейин 6 кун мобайнида



































































































































































































3-босқич


Вазирлар Маҳкамаси




1. Ишчи гуруҳ таклифини кўриб чиқади ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади


5 кундан ортиқ бўлмаган муддатда (ҳужжатлар қайта кўрилганда, ишчи гуруҳнинг экспертиза хулосаси тақдим этилгандан кейин 4 кун мобайнида)



































































































































4-босқич


Ишчи гуруҳ




1. Лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади.

2. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб ҳужжатларни қайта тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ёзма билдиришнома юборилади (топширилади).

3. Реестрга тегишли ёзувни ёзиб қўяди.


тегишли қарор қабул қилингандан кейин 3 кун мобайнида


































































































































































































5-босқич


Лицензиат




Вазирлар Маҳкамасига лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади ҳамда лицензия битимини имзолайди. Ушбу шартлар бажарилмаган тақдирда Вазирлар Маҳкамаси лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.


лицензия талабгорига лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган вақтдан бошлаб уч ойдан кечикмай













































































































Лицензия талабгори




1. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни қайта тақдим этиш ҳуқуқига эга.

2. Лицензия талабгорларининг аризалари қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

3. Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.


лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддатда











































































































































































6-босқич


Ишчи гуруҳ




1. Лицензиат томонидан лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган ҳамда лицензия битими имзоланган тақдирда, тегишли лицензия бланкларини расмийлаштиради.

2. Расмийлаштирилган лицензияни лицензиатга беради.


1) лицензия битими имзолангандан ва давлат божи тўлангандан кейин бир кун муддатда;

2) лицензия имзолангандан кейин бир кун муддатда
















































































































7-босқич


Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари




Ишчи гуруҳ томонидан расмийлаштирилган лицензияларни имзолайди.


лицензия расмийлаштирилгандан кейин бир кун муддатда
















   



ЎзР ВМ 06.09.2012 й. 261-сон Қароридан олдинги таҳрири



4-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ҳужжатларни қабул қилиш, қабул қилинган ҳужжатлар бўйича эксперт хулосаларини тайёрлаш, лицензияларни бериш, лицензия битимларини тузиш бўйича ишларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти ҳузурида Интеллектуал мулк агентлиги, "Ўзбеккино" Миллий агентлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва бошқа давлат бошқаруви органлари мутахассислари иштирокида ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда Ишчи гуруҳ деб аталади) тузилади. Ишчи гуруҳни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаментининг масъул ходими бошқаради. Ишчи гуруҳнинг таркиби ва Ишчи гуруҳ ҳақидаги Низом Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий муҳофаза, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплекси раҳбари томонидан тасдиқланади.



28-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


28. Лицензиялар ишчи гуруҳ томонидан белгиланган шаклдаги бланкаларда расмийлаштирилади ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий муҳофаза, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплекси раҳбари томонидан имзоланади.














































Время: 0.2173
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск