ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш / Орденлар /

Ўзбекистон Республикасининг 11.09.2012 й. ЎРҚ-332-сон "Мардлик" орденини таъсис этиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 08.08.2012 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 30.08.2012 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

11.09.2012 й.

N ЎРҚ-332



"МАРДЛИК" ОРДЕНИНИ

ТАЪСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2012 йил 8 августда қабул қилинган

Сенат томонидан 2012 йил 30 августда маъқулланган

1-модда. "Мардлик" ордени таъсис этилсин.


2-модда. "Мардлик" ордени тўғрисидаги низом тасдиқлансин (илова қилинади).


3-модда. "Мардлик" орденининг тавсифи тасдиқлансин (илова қилинади).


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрда қабул қилинган "Давлат мукофотлари тўғрисида"ги 176-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 266-модда; 1996 йил, N 5-6, 63-модда, N 9, 120-модда; 1998 йил, N 9, 163-модда; 2000 йил, N 7-8, 202-модда; 2003 йил, N 9-10, 140, 149-моддалар; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 6, 250-модда; 2008 йил, N 4, 193-модда) 11-моддаси қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Мардлик" ордени".


5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов





Ўзбекистон Республикаси

2012 йил 11 сентябрдаги

ЎРҚ-332-сонли Қонуни билан

ТАСДИҚЛАНГАН



"Мардлик" ордени тўғрисидаги

НИЗОМ

1. "Мардлик" ордени билан ўзини Ватанни ҳимоя қилишга ва Она юрт хизматига бағишлаган, бунда мардлик ҳамда жасорат кўрсатган Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хизматчилари ва бошқа фуқаролари мукофотланади.

Алоҳида ҳолларда "Мардлик" ордени билаи Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам мукофотланиши мумкин.


2. "Мардлик" ордени билан Ўзбекистон Республикасининг Президенти мукофотлайди. Мукофотлаш тўғрисидаги фармон матбуотда ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.


3. "Мардлик" ордени билан мукофотлашга тақдим этиш, мукофотлаш, шунингдек уни топшириш "Давлат мукофотлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.


4. "Мардлик" ордени билан мукофотланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдорида бирйўла бериладиган пул мукофоти оладилар ва қонунчиликда белгилаб қўйиладиган имтиёзлардан фойдаланадилар.

5. "Мардлик" ордени кўкракнинг чап томонига тақилади.


6. "Мардлик" ордени билан вафотидан кейин мукофотланган тақдирда, орден, мукофотлаш тўғрисидаги ҳужжат ва бирйўла бериладиган пул мукофоти мукофотланганнинг оиласига топширилади.






Ўзбекистон Республикаси

2012 йил 11 сентябрдаги

ЎРҚ-332-сонли Қонуни билан

ТАСДИҚЛАНГАН



"Мардлик" орденининг

ТАВСИФИ

"Мардлик" ордени 1 микрон қалинликда олтин қопланган мис қотишмасидан тайёрланади. Орденнинг баландлиги 50 миллиметр, эни 41 миллиметр, қалинлиги 4,5 миллиметр.

Орден нишони йиғма, унинг асоси тилла ранг нақшинкор парчинлари бўлган кўк эмаль ҳошияли шаклдор геральдик қалқон кўринишида бўлиб, унга Ўзбекистон Республикасининг бирлиги рамзи бўлган қавариқ саккиз қиррали юлдуз бириктирилади. Юлдуз қирралари тарам-тарам бўлиб таралаётган заррин овалсимон нурлар кўринишида бажарилган. Юлдузнинг қарама-қарши қирралари оралиғи 45 миллиметр.

Саккиз қиррали юлдузга нақшинкор парчинлари бўлган, қавариқ, қадимий услубда акс эттирилган думалоқ шарқона қалқон кўринишидаги диаметри 30 миллиметрли қоплама медальон бириктирилади. Қалқоннинг ҳар иккала ён томони ғалаба, шон-шуҳрат ва мукофот рамзи бўлган қавариқ, тилла рангли дафна япроқларидан гулчамбар кўринишида ҳошияланган. Гулчамбардан пастда тилла ранг гардишли, оқ эмалли лента кўринишида акс эттирилган фонга "MARDLIK" ордени номи жойлаштирилган. Ёзув бўртма бош ҳарфлар билан тўқ қизил эмалда бажарилган. Шрифти "MILLENIUM BdExBT", кегли 20.

Шарқона қалқондан юқорида мовий рангда эмалланган олтин ҳалланган ярим ой ва юлдузли мусамман - Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг муқаддас рамзлари тасвирланган. Мусамман ёнларида саккиз қиррали юлдуз фонида миллий ор-номус ва қадр-қиммат, Она юртни ҳимоя қилишга шайлик рамзи бўлган, ўзаро кўндаланг кесишган иккита қадимий шарқона қилич эфеси (даста беламаги), қуйи томонда эса, уларнинг узун қайрилма тиғларининг учлари қавариқли тасвирланган.

Орден нишони композициясини дала формали кийимдаги аскарнинг - Ватан ҳимоячисининг ҳаёт сарчашмаси ифодаси бўлган асосий рамзий белги - чор-атрофга таралаётган заррин қуёш нурлари акс этган оқ рангли эмаль фонидаги қалқон марказида жойлашган бўртма, кўкракдан юқори қисмининг ярим ён томонлама олинган тасвири якунлайди.

Орденнинг орқа томонида диаметри 22 миллиметрли Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қавариқли тасвирланган. Пастки қисмида орденнинг рақами 2 миллиметр ўлчамдаги зарб қилинган шрифт билан ёзилган.

Орден тўрт хил рангдаги йўллари бўлган муҳайяр лента билан сирилган беш қиррали қадағичга илмоқча ва ҳалқача ёрдамида уланади. Лентанинг эни 24 миллиметр. Лента марказидан эни 8 миллиметрли оқ йўл ўтган. Унинг ҳар иккала тарафидан эни 3 миллиметрли яшил йўллар жой олган. Ундан кейин эни 4 миллиметрли мовий йўллар туширилган. Лентанинг чеккалари эни 1 миллиметрли қизил йўллар билан ҳошияланган. Қадағичнинг баландлиги 48 миллиметр, эни 46 миллиметр.

Қадағичнинг орқа томонида орденни кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама мавжуд.



“Халқ сўзи”, 2012 йил 12 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 37-сон, 422-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2012 йил, 9/1-сон, 241-модда


































Время: 0.1467
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск