Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳисоб-китоблар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.08.2002 й. 280-сон "Пул маблағларининг банкдан ташқари муомаласини янада қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.08.2002 й.

N 280



ПУЛ МАБЛАҒЛАРИНИНГ БАНКДАН ТАШҚАРИ

МУОМАЛАСИНИ ЯНАДА ҚИСҚАРТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Пул муомаласини янада такомиллаштириш, нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини кенгайтириш, банкдан ташқари муомалани қисқартириш ва солиқ тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Пул маблағларининг банкдан ташқари муомаласини янада қисқартириш чора-тадбирлари дастури иловага мувофиқ маъқуллансин.


2.

Давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахсларига Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишган ҳолда улгуржи ва чакана савдода, умумий овқатланиш ва пулли хизматлар кўрсатиш соҳасида савдо ва нақд тушумни топшириш қоидаларига риоя қилинишини режадан ташқари тезкор текширишларни амалга ошириш ҳуқуқи берилсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари белгиланган савдо ва нақд тушумни топшириш қоидалари бузилишининг солиқ органлари томонидан аниқланган ҳоллари бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қаттиқ чоралар кўрсинлар.

4. 2002 йил 1 октябрдан бошлаб мулкчилик шаклларидан қатъи назар корхоналар ва ташкилотларда меҳнатга ҳақ тўлашга йўналтириладиган маблағларнинг давлат томонидан тартибга солиниши бекор қилинсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки бир ой муддатда алоҳида йирик миқдордаги пул маблағлари муомаласи, шу жумладан нақд пул берилиши бўйича ахборотларни электрон айирбошлаш тизимини ишлаб чиқсин ва жорий этсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан белгиланган савдо қоидаларига сўзсиз риоя этилиши таъминланиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсинлар, бунда назорат-касса машиналари, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал касса мавжудлигига ва нақд пул маблағлари қонунчиликда белгиланган тартибда инкассация қилинишига (банкларга топширилишига) алоҳида эътибор берилсин. Айбдор шахсларга нисбатан жиноий жазога тортишгача қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарлик чоралари қўлланилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, тижорат банклари Молия вазирлиги билан биргаликда 2003 йил 1 январдан бошлаб Тошкент шаҳрида тажриба тарзида пластик карточкалардан фойдаланиш йўли билан иш ҳақи тўлашга босқичма-босқич ўтишни ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тижорат банклари билан биргаликда 2002 йил 1 октябргача кредит пластик карточкаларни муомалага чиқариш юзасидан комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқсин.

Тижорат банклари чакана савдо ва хизматлар кўрсатиш билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар билан биргаликда товарлар ва хизматларга ҳақ  тўлаш сифатида пластик дебет карточкалари қабул қилинишини таъминловчи терминаллар тармоғини кенгайтирсин.


11. Вазирлар Маҳкамаси комплекслари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг фирма дўконлари очиши чора-тадбирларини кўрсин, улар аҳоли зич жойлашган туманларда, бозорларда ва оммавий савдо қилинадиган бошқа жойларда жойлаштирилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки "Ўзтелерадио" компанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги билан биргаликда банкдан ташқари муомалани чеклаш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг муҳимлиги ва мазмунини, солиқ ҳақидаги қонунлар бузилишига йўл қўйилмаслиги ва солиқ тўлашдан бўйин товлаганлик учун жазонинг муқаррарлигини оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритсинлар.


13. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки, Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

мазкур қарор қоидаларидан келиб чиққан ҳолда тегишли идоравий норматив ҳужжатларни белгиланган тартибда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;

Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсинлар.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М.Муллажонов зиммасига юклансин.

Ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига ахборот берилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 5 августдаги

280-сон қарорига

ИЛОВА



Пул маблағларининг банкдан ташқари муомаласини

янада қисқартириш чора-тадбирлари

ДАСТУРИ

Т/р

Тадбир номи


Амалга

ошириш

шакли


Бажариш

муддатлари


Масъул

бажарувчилар


I. БАНКДАН ТАШҚАРИ МУОМАЛАНИНГ

МАНБАЛАРИ ВА ЙЎЛЛАРИНИ АНИҚЛАШ

1.

Ишлаб турган корхоналарда ишлаб чиқариш ҳақиқий ҳажмларининг статистика ва бухгалтерия ҳисоботи маълумотларига, хом ашё ва материаллар харид қилиш ҳажмларига мувофиқлигини ўрганиш


Текширишлар, рейдларни ташкил этиш, ҳисоботларни аниқлаштириш

2002 йилнинг

15 сентябрига қадар, кейинчалик мунтазам равишда

Давлат солиқ қўмитаси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


2.

Савдо шохобчаларини улар белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилганлиги, назорат-касса машиналари билан жиҳозланганлиги ва уларнинг созлиги, инкасса билан қамраб олинганлиги ва савдо тушумини тўлиқ топшириш юзасидан қисқа муддатли текшириш


Текшириш материаллари, ҳисоботларни аниқлаштириш

Мунтазам равишда

Давлат солиқ қўмитаси

3.

Ишлаб чиқариш, қурилиш, савдо ва хизматлар соҳасида юридик шахслар билан хусусий тадиркорлар ўртасида тузилаётган шартномалар мазмуни ва уларнинг бажарилишини ўрганиб чиқиш, бунда нархларнинг сунъий равишда оширилиши ёки пасайтирилиши ҳолларига, шунингдек солиқ солишдан қочиш мақсадида товарлар ҳаракати ва улар учун ҳисоб-китоб қилишда қўлланилаётган схемаларга алоҳида эътиборни қаратиш


Таҳлилий

материаллар

2002 йилнинг 20 августига қадар, кейинчалик мунтазам равишда

Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Солиққа оид жиноятларга қарши курашиш департаменти

4.

Иқтисодиётнинг турли  тармоқларида тушумни ва даромад миқдорини яшириш, солиқ солишдан қочиш мақсадида юридик шахсларнинг якка тартибдаги тадбиркорларга айлантирилиши ҳолларини ўрганиш


аниқ таклифлар билан биргаликда таҳлилий маълумотнома

2002 йилнинг 15 августига қадар

Давлат солиқ қўмитаси, Солиққа оид жиноятларга қарши курашиш департаменти

II. НАҚД ПУЛ МАБЛАҒЛАРИНИНГ БАНКДАН ТАШҚАРИ МУОМАЛАГА ЧИҚИБ

КЕТИШИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ҲАМДА ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР

ТОМОНИДАН ТЎЛОВЛАР ВА ҲИСОБ-КИТОБЛАР БЎЙИЧА МАЖБУРИЯТЛАР

БАЖАРИЛИШИ МЕХАНИЗМЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ

5.

Товар айланмасининг реал ҳажмларини аниқлаган ҳолда мунтазам равишда назорат текширишлари ўтказиш ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан нақд тушум тўлиқ кирим қилинишини мониторингини олиб бориш


Назорат текширишлари далолатномалари

Доимий равишда

Давлат солиқ қўмитаси

6.

Аниқланган қоида бузишлар бўйича қаттиқ чора-тадбирлар кўрган ҳолда чакана савдо, умумий овқатланиш ва пулли хизматлар соҳасида савдо қоидаларига ва нақд тушумни тўлиқ топширишга риоя этилиши устидан қатъий назоратни таъминлаш


Текширишлар, шу жумладан нақд тушумни инкасса қилиш чоғидаги текширишлар

Доимий равишда

Давлат солиқ қўмитаси

7.

Эски моделдаги назорат-касса машиналарини фискаль хотирали назорат-касса машиналари билан босқичма-босқич алмаштириш


Комплекс чора-тадбирлар

2003 йилнинг 1 июлига қадар

Давлат солиқ қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


8.

Алоҳида йирик миқдорлардаги пул маблағлари муомаласи, шу жумладан нақд пул берилиши  бўйича ахборотларни электрон айирбошлаш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш


Ахборотларни айирбошлашнинг электрон тизими

2002 йилнинг 1 сентябрига қадар

Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк, тижорат банклари


9.

Транспорт хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни тартибга солиш, ушбу соҳада рақобат муҳитини ривожлантириш, умумий фойдаланишдаги транспортнинг йўналишли линияларида чипталар сотилиши устидан назоратни кучайтириш


Комплекс чора-тадбирлар

2002 йилнинг 1 октябрига қадар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги


11.

Оммавий ахборот воситалари орқали банкдан ташқари муомалани чеклаш, солиқ ҳақидаги қонунлар бузилишига йўл қўйилмаслиги ва солиқ тўлашдан бўйин товлаганлик учун жазонинг муқаррарлиги юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг муҳимлиги ва мазмунини тушунтиришга доир кенг ишлар олиб бориш


Чиқишлар, мақолалар, телекўрсатувлар ва         радиоэшиттиришлар

Мунтазам равишда

Солиққа оид жиноятларга қарши курашиш департаменти, Давлат солиқ қўмитаси, "Ўзтелерадио" компанияси, Матбуот ва ахборот агентлиги


12.

Солиқ ҳақидаги қонунлар бузилганлиги учун амалдаги молиявий жазоларни қайта кўриб чиқиш ва янги молиявий жазолар жорий этиш, бунда қуйидагилар учун жавобгарликни кучайтириш:


жисмоний шахслар томонидан даромадларнинг яширилиши ва пасайтирилиши;


солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг солиқ солинадиган базаси пасайтирилиши;


банкдаги ҳисоб рақамларига нақд пул маблағлари киритилмаслиги;


чакана савдо ва хизматлар кўрсатиш билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан назорат-касса машиналари қўлланилмаслиги


Қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш лойиҳаси

2002 йилнинг 1 октябрига қадар

Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги

III. НАҚД ПУЛСИЗ ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ

ВА БАНК ТИЗИМИГА ПУЛ МАБЛАҒЛАРИНИ ЖАЛБ ЭТИШ

13.

Аҳолининг пул маблағлари банкларга жалб этилишини рағбатлантириш, энг аввало омонатларнинг жалб этувчанлигини ошириш, янги воситаларни жорий этиш, аҳоли омонатлари ўсганлиги учун банкларнинг ходимларини моддий рағбатлантириш тизимини қўллаш йўли билан ўртача муддатли ва узоқ муддатли депозитларга жалб этишни рағбатлантириш


Тадбирлар

Доимий равишда

Марказий банк, тижорат банклари

14.

Аҳолининг банклардаги омонатларини кафолатлаш жамғармасини шакллантириш асосида аҳолининг банклардаги омонатларини кафолатлаш тизимини жорий этиш


Комплекс чора-тадбирлар

2003 йилнинг 1 январига қадар

Марказий банк, тижорат банклари

15.

Банк омонатларининг мавжуд турлари жалб этувчанлиги тўғрисида кенг кўламли рекламани амалга ошириш


Чиқишлар, мақолалар, телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар

Доимий равишда

"Ўзтелерадио" компанияси, Матбуот ва ахборот агентлиги, тижорат банклари


16.

Банк сирини таъминлаш институтини такомиллаштириш, тижорат банклари томонидан мижозларнинг операциялари ва ҳисоб рақамлари бўйича ахборот тақдим этилишига доир қатъий чегараларни белгилаш


"Банк сири тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси

2003 йилнинг 1 январига қадар

Марказий банк

17.

Тижорат банкларининг кредит пластик карточкаларини муомалага чиқаришни ташкил этиш


Тадбирлар

2002 йилнинг 1 октябрига қадар

Марказий банк, тижорат банклари

18.

Тошкент шаҳрида пластик карточкалардан фойдаланиш йўли билан иш ҳақи, стипендиялар ва пенсиялар тўлаш юзасидан тажриба ўтказиш


Тадбирлар

2003 йилнинг 1 январидан бошлаб

Молия вазирлиги, Марказий банк, тижорат банклари

IV. УЛГУРЖИ ВА ФИРМА САВДОСИ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

19.

Халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи республика корхоналарининг фирма чакана дўконлари шохобчасини кенгайтириш, уларни аҳоли зич жойлашган туманларда, бозорларда ва оммавий савдо қилинадиган бошқа жойларда жойлаштириш

Комплекс

чора-тадбирлар

2003 йилнинг 1 январига қадар

Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


20.

Бозорларда, турар жой мавзеларида ва аҳоли учун қулай бўлган махсус ажратилган бошқа жойларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркасини ўтказиш йўли билан нақд пул маблағларининг энг кўп қайтишини таъминлаш, савдо тушуми белгиланган тартибда инкасса қилинишини ташкил этган ҳолда пахта йиғим-терими даврида кўчма савдони ташкил этиш


Тадбирлар

2002 йилнинг III-IV чораклари мобайнида

"Ўзбекбирлашув", "Ўзбексавдо" компаниялари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


21.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ нархлари декларацияланадиган маҳсулотлар рўйхатини мақбул равишда қисқартириш. Монополист корхоналар томонидан реал талаб ва таклифни ҳисобга олган ҳолда нархларни декларациялаш механизмини такомиллаштириш


Норматив ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш лойиҳаси

2002 йилнинг 1 октябрига қадар

Молия вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси


V. ПУЛ МУОМАЛАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА СОЛИҚ

СОЛИШ МЕХАНИЗМИНИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

22.

Йирик харидларни содир этиш ва белгиланган даражадан ортиқча бошқа харажатлар чоғида жисмоний шахслар томонидан даромадларни декларациялаш ва солиқ тўлаш тизимини ишлаб чиқиш


Ҳукумат қарори лойиҳаси

2002 йилнинг 1 декабрига қадар

Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси

23.

Нақд тарзда содир этиладиган тўловларнинг энг юқори даражаси миқдорини жорий этган ҳолда тижорат банклари ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан биринчи талаб бўйича ўз ҳисоб рақамларидан нақд пул олинишига чеклашларни бекор қилиш


Ҳукумат қарори лойиҳаси

2003 йилнинг 1 январига қадар

Марказий банк

"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2002 й., N 8, 46-модда.

































Время: 0.1458
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск