Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фан /

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 8-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 48-сон, Молия вазирлигининг 60-сон "Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги 21.08.2012 й. Қарори (АВ томонидан 10.09.2012 й. 2388-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.09.2012 й.

N 2388

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ФАН ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ

РИВОЖЛАНТИРИШНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ

ҚЎМИТАСИНИНГ

21.08.2012 й.

N 8


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

21.08.2012 й.

N 48


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

21.08.2012 й.

N 60


ҚАРОРИ



Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги

233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари

ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион

ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда

қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар

ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида


(2012 йил 20 сентябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 5 июлдаги ПФ-4450-сон "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 28-сон, 308-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон "Илмий ходимлар меҳнатини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорини (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 34-сон, 370-модда) бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига ўзгартиришлар киритилиб, иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари 2012 йил 1 августдан илмий ва раҳбар ходимларнинг базавий лавозим маошлари миқдорлари ўзгарганлигини ҳисобга олиб иш ҳақлари қайта ҳисоблаб тўланишини таъминласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2011 йил 21 декабрдаги 9, 80, 85-сон "Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорини ўзгартириш тўғрисида"ги (рўйхат рақами 2308, 2012 йил 4 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 1-сон, 10-модда) қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан

ва технологияларни ривожлантиришни

мувофиқлаштириш қўмитаси раиси

Ш. Салихов

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири

    

А. Хаитов

Молия вазири

Р. Азимов

          





Қарорга

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги

233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари

ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион

ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда

қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар

ходимларининг базавий лавозим маошлари

МИҚДОРЛАРИ

     

Т/р

Лавозимларнинг номи


Базавий лавозим

маошларининг

миқдори, сўм


1.

Институт директори



профессор


1118449

фан доктори


1073010

фан номзоди


1027819

2.

Директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари, институт ва бошқа илмий муассасалар филиалининг директори



профессор


1027819

фан доктори


991302

фан номзоди


946953

3.

Институтнинг илмий котиби, Илмий-тадқиқот лабораторияси (бўлими) мудири



фан доктори ёки профессор


991302

катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган фан номзоди


946953

илмий унвонга эга бўлмаган фан номзоди


910682

4.

Филиал ва бошқа илмий муассасалар директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари



фан доктори ёки профессор


946953

катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган фан номзоди


910682

илмий унвонга эга бўлмаган фан номзоди


874208

5.

Бош илмий ходим



профессор илмий унвонига эга бўлган фан доктори


946953

катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган фан доктори


910682

илмий унвонга эга бўлмаган фан доктори


874208

6.

Етакчи илмий ходим



илмий унвонга эга бўлган фан доктори


910682

илмий унвонга эга бўлмаган фан доктори


874208

илмий унвонга эга бўлган фан номзоди


831064

7.

Катта илмий ходим



илмий унвонга эга бўлган фан номзоди


831064

илмий унвонга эга бўлмаган фан номзоди


788412

илмий даражага эга бўлмаган


746709

8.

Кичик илмий ходим



фан номзоди


788412

илмий даражага эга бўлмаган (2 йилдан ортиқ илмий фаолият тажрибасига эга бўлган)


746709

илмий даражага эга бўлмаган (2 йилгача илмий фаолият тажрибасига эга бўлган)


705353

9.

Тажриба орттирувчи тадқиқотчи


622340

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 37-сон, 432-модда


















































Время: 0.2044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск