ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Меҳнат шартномаси (контракт) /

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 21.08.2012 й. 47-Б-сон "Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 21.09.2012 й. 402-7-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.09.2012 й.

N 402-7




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ

21.08.2012 й.

N 47-Б


БУЙРУҒИ



Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар

ва қўшимча киритиш ҳақида


(2012 йил 1 октябрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 1-сонга илова), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 24 июлдаги ПФ-4456-сон "Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 30-сон, 346-модда) ва Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 февралдаги 10-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 5-сон, 39-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги томонидан 1998 йил 7 январда 8/04-01, 32/01-сон билан тасдиқланган Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 402, 1998 йил 29 январь) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Вазир                                                                                                  А. Хаитов






Буйруққа

ИЛОВА



Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 2.5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2.5. Иш берувчи ходимнинг талабига биноан меҳнат дафтарчасидан кўчирма ёки нусхани тасдиқланган ҳолда беради.

Ходимнинг ёзма равишдаги илтимосномасига кўра, қайтариб бериш шарти билан меҳнат дафтарчаси унинг эгасига 5 кундан ортиқ бўлмаган муддатга берилади. Бунда меҳнат дафтарчасига охирги иш жойи ва лавозими ҳақида киритилган маълумотларнинг тасдиғи сифатида ташкилот томонидан маълумотнома берилиши лозим.

Бу даврда мазкур Йўриқномада белгилангандан ўзгача тартибда меҳнат дафтарчасига қўшимча ёзувлар киритиш, уни ўзгартириш, гаровга бериш ёки йўқ қилиш қатъиян ман этилади ва барча жавобгарлик ходимнинг зиммасига юклатилади.".


2. 2.14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2.14. Меҳнат дафтарчаси бор бўлган талабаларга, ўқувчиларга, катта илмий ходим-изланувчиларга ва тиббиёт ординаторларига ўқув юртлари (илмий муассасалар) томонидан олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг кундузги бўлимларида ўқиган вақтлари тўғрисида ёзув киритилади. Бундай ёзувларга асос бўлиб талабалар, ўқувчилар, катта илмий ходим-изланувчилар ва клиник ординаторлар сафига қабул қилинганлиги ёки сафидан чиқариш тўғрисидаги ўқув юртлари (илмий муассасалар)нинг чиқарган буйруқлари ҳисобланади.

Юқорида кўрсатилган ўқувчи, катта илмий ходим-изланувчилар ва клиник ординаторларнинг талабалар отрядларида, ишлаб чиқаришда ва хўжалик шартномалари бўйича илмий тадқиқот мавзуларида қатнашган даврлари, ихтисоси, малакаси, мансаби (лавозими) ва иш муддати кўрсатилган ҳолда тегишли маълумотномалар билан тасдиқланади. Ушбу маълумотномалар асосида ўқув юртлари (илмий муассасалар) талабалар, ўқувчилар, катта илмий ходим-изланувчилар ва клиник ординаторларнинг меҳнат дафтарчаларига иши тўғрисидаги олинган маълумотларнинг киритилишини таъминлайди ва уларни қатъий ҳисобот ҳужжатлари тарзида сақлайди.".


3. 2.15-банд "аспирант" деган сўздан кейин "(стажёр-тадқиқотчи-изланувчи), докторант (катта илмий ходим-изланувчи)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


4. 3.5-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 38-сон, 445-модда
















































Время: 0.2057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск