ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ҳисоб-китоблар /

Марказий банк Бошқарувининг 22/2-сон, Молия вазирлигининг 57-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2012-24-сон "Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 28.07.2012 й. Қарори (АВ томонидан 14.09.2012 й. 2342-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.09.2012 й.

N 2342-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

28.07.2012 й.

N 22/2


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

28.07.2012 й.

N 57


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

28.07.2012 й.

N 2012-24


        

ҚАРОРИ



Хўжалик юритувчи субъектларнинг

банк ҳисобварақларидан пул маблағларини

ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида


(2012 йил 24 сентябрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 2-сонга илова), Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон), Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сон "Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 328-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 12 декабрдаги 35/4, 82 ва 2011-41-сонли қарори (рўйхат рақами 2342, 2012 йил 15 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 11-сон, 127-модда) билан тасдиқланган "Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисида"ги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Марказий банк раиси

Ф. Муллажонов

Молия вазири

Р. Азимов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

        





Қарорга

ИЛОВА



Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк

ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан

чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хатланган ҳисобварақларга ҳамда суд, суд ижрочилари ёки бошқа ваколатли органлар томонидан фойдаланишга оид чекловлар ўрнатилган ҳисобварақларга ёки ушбу ҳисобварақлар бўйича хатланган пул маблағларига;";

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"хўжалик юритувчи субъектларнинг ушбу Йўриқноманинг 1-иловасида келтирилган ҳисобварақларига нисбатан қўлланилмайди.".


2. 3-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағига суд ижрочилари томонидан солиқ қарзи бўйича инкассо топшириқномалари қўйилган тақдирда, шу қарздорлик миқдорида олдин давлат солиқ хизмати органлари томонидан қўйилган инкассо топшириқномалари ижросиз қолдирилади. Суд ижрочилари томонидан банкларга давлат солиқ хизмати органларининг ижросиз қолдириладиган инкассо топшириқномалари рақами, санаси, суммаси тўғрисидаги маълумотлар тақдим қилинади.

Банклар шу куннинг ўзида давлат солиқ хизмати органларига ижросиз қолдириладиган инкассо топшириқномалари тўғрисида электрон хабар беради. Давлат солиқ хизмати органлари шу куннинг ўзида ушбу хабарнома асосида ижросиз қолдириладиган инкассо топшириқномаларини банклардан чақириб олади.

Банклар томонидан суд ижрочиларининг инкассо топшириқномаларининг тўланмаган суммаси ижрога қабул қилинади.

Ижрога қабул қилинган инкассо топшириқномаларининг суд ижрочиларига қайтариладиган нусхасининг орқа томонига қабул қилинган сумма кўрсатилиб, банк масъул ижрочи ходими томонидан имзо чекилиб, штамп босилади.".


3. 4-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур маълумотлар Банк депозиторларининг миллий ахборотлар базаси орқали Давлат солиқ қўмитасига ахборот тариқасида узатилиб борилади.".


4. 1-илова қуйидаги мазмундаги 14 ва 15-бандлар билан тўлдирилсин:

"14. 20412 - Нодавлат нотижорат ташкилотларининг жамғарма депозитлари (Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 24 августдаги 434-сонли қарори билан тасдиқланган Кам таъминланган оилаларни ҳисобга олиш, уларга моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга, 1996 йил 10 декабрдаги 437-сонли қарори билан тасдиқланган Вояга етмаган болалари бўлган оилаларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тўғрисида низомга, 2000 йил 18 январдаги 16-сонли қарори билан тасдиқланган Кўп квартирали уйларни капитал таъмирлаш учун маблағлар тўплаш (йиғиш) ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги вақтинчалик низомга ва Ишламайдиган оналарга бола икки ёшга етгунга қадар уни парвариш қилганлиги учун ойлик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1112, 2002 йил 14 март) асосан очилган махсус ҳисобварақлар).

15. Мақсадли маблағлар тақсимоти бўйича алоҳида тартибларда иштирок этадиган "Ўзбекнефтегаз" МХК, "Ўздонмаҳсулот" АК, "Ўзбекистон темир йўллари" ДАТК ва "Ўзбекэнерго" ДАК таркибидаги ташкилотларга "Ўзбекнефтегаз" МХК корхоналари ва ташкилотлари ҳисобварақларидан тўловларни амалга ошириш ва уларга "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг ҳудудий газ таъминоти корхоналаридан тушадиган тўловлари тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1441, 2005 йил 14 январь), "Ўзбекистон темир йўллари" ДАТК корхоналари ҳисоб рақамларидан тўловларни амалга ошириш тўғрисида низомга (рўйхат рақами 1088, 2001 йил 27 ноябрь), "Ўзбекэнерго ДАК корхоналари ҳисобварақларидан тўловларни амалга ошириш тўғрисида низомга (рўйхат рақами 1078, 2001 йил 6 ноябрь), Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси" маблағлари ҳисобига топширилган ғалла ва шоли учун якуний ҳисоб-китоблар қилишда тўловларни амалга ошириш тартибига (рўйхат рақами 657, 1999 йил 1 март) мувофиқ очилган ҳисобварақлар (асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидан ташқари).".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 38-сон, 438-модда







































Время: 0.1729
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск