Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар /

Хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки тан жароҳати олган ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларга бирйўла тўланадиган нафақани тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома (АВ томонидан 19.09.2012 й. 2390-сон билан рўйхатга олинган ички ишлар вазирининг 21.08.2012 й. 118-сонли буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2012 йил 19 сентябрда 2390-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

ички ишлар вазирининг

2012 йил 21 августдаги

118-сонли буйруғига

ИЛОВА



Хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки

тан жароҳати олган ички ишлар органлари ходимлари

ва ҳарбий хизматчиларга бирйўла тўланадиган

нафақани тўлаш тартиби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 апрелдаги 168-сонли "Ички ишлар органлари ҳарбий хизматчилари ва ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки тан жароҳати олган ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларига бирйўла тўланадиган нафақани (кейинги ўринларда нафақа деб юритилади) тўлаш тартибини белгилайди.



I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Йўриқнома қуйидаги шахсларга нисбатан татбиқ этилади:

ички ишлар органлари ходимларига;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда ИИВ деб юритилади) Қоровул қўшинларининг ҳарбий қисмларида ва Тошкент олий ҳарбий техник билим юртида муддатли ҳамда шартнома асосида ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга;

ИИВ тизимига кирувчи таълим муассасаларида таҳсил олаётган курсант ва тингловчиларга.


2. Ички ишлар органи ходими ва ҳарбий хизматчиси (кейинги ўринларда ходим деб юритилади) хизмат вазифасини бажараётган вақтда ҳалок бўлганда, унинг меросхўрларига марҳумнинг ойлик иш ҳақининг 50 бараваригача бўлган миқдорда нафақа тўланади.


3. Ходим хизмат вазифасини бажараётган вақтда яраланганда, майиб бўлганда ёки контузия олганда (кейинги ўринларда тан жароҳати деб юритилади), унга:

оғир тан жароҳати олганда, ойлик иш ҳақининг 25 бараваригача бўлган миқдорда;

ўртача оғир тан жароҳати олганда, ойлик иш ҳақининг 10 бараваригача бўлган миқдорда нафақа тўланади.


4. Енгил тан жароҳати олган ходимга нисбатан нафақа расмийлаштирилмайди.


5. ИИВнинг Портловчи қурилмалар ва моддаларни зарарсизлантириш ва йўқ қилиш махсус отряди ва Алоҳида вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отрядлари ҳамда уларнинг қуйи тизими ходимлари хизмат вазифасини бажараётган вақтда:

ҳалок бўлганда, унинг меросхўрларига марҳумнинг ойлик иш ҳақининг 100 бараваригача бўлган миқдорда;

оғир тан жароҳати олганда ойлик иш ҳақининг 50 бараваригача бўлган миқдорда;

ўртача оғир тан жароҳати олганда ойлик иш ҳақининг 20 бараваригача бўлган миқдорда нафақа тўланади.


6. Нафақа олишга нисбатан даъво муддати талабларининг қўлланилиши Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига асосан амалга оширилади.



II БОБ. НАФАҚАНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


7. Ходимнинг хизмат вазифасини бажариш чоғида тан жароҳати олганлиги факти юз берганда, бевосита унинг раҳбари ёки унинг ўринбосари ташаббуси билан гувоҳлар иштирокида мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ дарҳол далолатнома тузилади.


8. Далолатнома тузишда воқеа тафсилотларининг объектив ва аниқ баён этилишига ҳамда тан жароҳатининг хизмат вазифасини бажариш билан боғлиқ ҳолда юз берганлигига алоҳида эътибор қаратиш лозим.


9. Далолатнома тан жароҳати олган ходим, ходимнинг бевосита раҳбари ёки унинг ўринбосари, воқеа содир бўлган ҳудуддаги ички ишлар органи раҳбари ёхуд ҳарбий қисм командири ёки ИИВ тизимига кирувчи таълим муассасаси раҳбари томонидан имзоланади ҳамда гербли муҳр билан тасдиқланган ҳолда расмийлаштирилади.


10. Воқеа содир бўлган ҳудуддаги ички ишлар органи раҳбари томонидан юқори турувчи ички ишлар органига ёки ҳарбий қисм командири ёхуд ИИВ тизимига кирувчи таълим муассасаси раҳбари томонидан ИИВга юз берган ҳолат юзасидан дастлабки ахборот берилади.


11. Ходимнинг ҳалок бўлиши ёхуд тан жароҳати олишининг ҳолат ва сабабларини суриштириш учун тегишли ички ишлар органи раҳбари ёки ҳарбий қисм командири ёки ИИВ тизимига кирувчи таълим муассасаси раҳбарининг ёзма кўрсатмасига асосан хизмат текшируви тайинланади.


12. Хизмат текшируви белгиланган тартибда тегишли ички ишлар органи ёки соҳавий хизмат мансабдор шахслари, ҳарбий қисмнинг бўлим ва бўлинма бошлиқлари ёхуд ИИВ тизимига кирувчи таълим муассасаси масъул ходимлари томонидан ўтказилади. Бунда хизмат текшируви ўтказаётган масъул ходимлар ходимнинг ҳалок бўлиши ёхуд тан жароҳати олиши унинг хизмат вазифасини бажариши билан сабабий боғлиқлигига эътибор қаратишлари шарт.


13. Хизмат текшируви давомида суриштирув ёки тергов ҳаракатларини олиб бораётган орган ёки ҳарбий қисм командири томонидан ходим олган тан жароҳатининг даражасини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизасини тайинлаш ҳақида қарор қабул қилинади. Эксперт олдига қўйиладиган саволлар қаторида, ходимдан олинадиган қон намунаси таркибида спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик ва психотроп моддалар мавжудлигини текширишга алоҳида эътибор қаратилиши лозим.


14. Ҳар бир ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг суд-тиббий экспертиза муассасасининг тегишли хулосаси олинади ва барча ҳужжатлар умумлаштирилган ҳолда хизмат текшируви ўтказган масъул ходимлар томонидан хизмат текшируви натижасига доир хулоса тузилади. Мазкур хулоса хизмат текширувини тайинлаган тегишли ички ишлар органи раҳбари ёки ҳарбий қисм командири ёки ИИВ тизимига кирувчи таълим муассасаси раҳбари томонидан тасдиқланади.


15. Ходимнинг ҳалок бўлиши ёхуд тан жароҳати олиши қуйидаги ҳолларда хизмат вазифасини бажариши билан сабабий боғлиқ деб топилади:

жиноятчини қўлга олиш чораларини кўраётган вақтда содир бўлган бўлса;

ҳуқуқбузарларни тартибга чақириш чораларини кўраётган вақтда содир бўлган бўлса;

хизмат бурчларини адо этаётган вақтда содир бўлган бўлса;

жанговар навбатчиликни (тунги ва жанговар хизматни) ўтаётган вақтда содир бўлган бўлса;

кун тартиби билан белгиланган хизмат вақти давомида ёки бу хизмат заруратидан келиб чиққан ҳолда, хизмат жойи ёки ҳарбий қисм ҳудудида содир бўлган бўлса;

хизмат сафари вақтида содир бўлган бўлса;

хизмат жойига, даволанишга кетаётган ёки орқага қайтаётган вақтда содир бўлган бўлса;

касаллик ҳолатида ёки ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш туфайли содир бўлган бўлса;

буйруқ ёки фармойиш асосида ташкил этилган спорт машғулоти ва мусобақасида бўлган бўлса;

махсус тактик ўқув машғулотларини (ҳарбий ўқув дала майдонида ва махсус тайёргарлик майдонларида) бажараётган вақтда содир бўлган бўлса;

алоҳида топшириқларни ижро этиш билан боғлиқ ишларни бажариш учун жалб этилган вақтда содир бўлган бўлса;

ҳарбий йиғинларда иштирок этаётган вақтда содир бўлган бўлса;

ашёвий далил сифатида тақдим этилган портлаш хавфи бўлган объектларни тадқиқот қилиш ёки яроқлилигини аниқлаш вақтида содир бўлган бўлса;

портлаш билан боғлиқ воқеа жойини кўздан кечириш жараёнида кимёвий моддалар, турли газлар ва бошқа кимёвий зарарли моддалар билан заҳарланиши натижасида содир бўлган бўлса;

асирга тушган (ўз ихтиёри билан асир тушишдан ташқари), гаровга олинган вақтда содир бўлган бўлса;

суд томонидан жамият ва давлат манфаатлари йўлида содир этилган деб тан олинган хатти-ҳаракатларни (меҳнат таътилида, хизматдан ташқари пайтда, хизмат ҳудудидан узоқда бўлса ҳам) бажараётган вақтда содир бўлган бўлса.


16. Ходимнинг ҳалок бўлиши ёки олган тан жароҳати қуйидаги ҳолларда хизмат вазифасини бажариш билан сабабий боғлиқ эмас деб эътироф этилади:

ўз хоҳишига кўра спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик ва психотроп моддаларни истеъмол қилган ҳолатда содир бўлган бўлса;

суд томонидан ходимнинг ҳаракатларида (ҳаракатсизлигида) қонун ҳужжатлари талабларини қасддан ёки эҳтиётсизлик оқибатида бузиш ҳолатлари мавжуд деб топилган бўлса;

хизмат текшируви натижасида маъмурий ҳуқуқбузарлик ёки интизомий жавобгарликни келтириб чиқарувчи ҳолатлар аниқланган бўлса;

ўзини ўзи ўлдирган ёки ўзини ўзи ўлдиришга суиқасд қилган бўлса, агар бундай ҳаракатлар касаллик ҳолати ёки ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш туфайли содир этилган бўлмаса;

нафақа олиш мақсадини кўзлаб, ўзига қасддан тан жароҳати етказганлик факти аниқланган бўлса;

хизмат жойи ва ҳарбий қисм ҳудудидан ташқари вақтда, дам олиш вақтида, белгиланган тартибда рухсат берилган вақтда, меҳнат таътилида бўлган вақтда ёки ўзбошимчалик билан ҳарбий қисм ёки хизмат жойи ҳудудини тарк этган вақтда содир бўлган бўлса, мазкур Йўриқноманинг 15-банди ўн еттинчи хатбошисида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


17. Агар ҳарбий хизматчи мазкур Йўриқноманинг 16-бандида назарда тутилган ҳолатларда ҳалок бўлган ёки тан жароҳати олган бўлса, унга ёки унинг меросхўрига нафақа тўланмайди.



III БОБ. НАФАҚАНИ ТЎЛАШ ШАРТЛАРИ


18. Хизмат текшируви натижасига доир хулосага асосан ходимнинг тан жароҳати олиши хизмат вазифасини бажариши билан сабабий боғлиқ деб топилса, тегишли ички ишлар органи раҳбари ёки ҳарбий қисм командири ёки ИИВ тизимига кирувчи таълим муассасаси раҳбари белгилаган масъул ходим томонидан содир этилган воқеа юзасидан қуйидаги ҳужжатлар тўпланади:

ходим ва унинг яқин қариндошлари тўғрисида маълумот;

тан жароҳат олганлиги тўғрисида далолатнома;

ҳарбий-тиббий комиссия томонидан берилган маълумотнома;

хизмат текшируви натижасига доир хулоса нусхаси;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг суд-тиббий экспертиза муассасасининг хулосаси.

Агар юз берган ҳолат бўйича ваколатли органнинг Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 й., 2-сон) 83-моддасига мувофиқ жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги қарори мавжуд бўлса, масъул ходим томонидан мазкур қарор нусхаси ҳам тегишли ҳужжатларга илова қилинади.


19. Ходим хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган бўлса, тегишли ички ишлар органи раҳбари ёки ҳарбий қисм командири ёки ИИВ тизимига кирувчи таълим муассасаси раҳбари белгилаган масъул ходим томонидан мазкур Йўриқноманинг 18-бандида назарда тутилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар ҳам тўпланади:

ходимнинг ўлими ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;

меросхўрнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳамда унинг мерос олиш ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси;

ички ишлар органи раҳбари ёки ҳарбий қисм командири ёки ИИВ тизимига кирувчи таълим муассасаси раҳбарининг ходимни шахсий таркиб рўйхатидан ўчириш тўғрисидаги буйруғи нусхаси.


20. Нафақани бериш учун тўпланган барча ҳужжатлар ўн кун ичида туман, шаҳар ва тармоқ ички ишлар бўлими ёки бошқармалари томонидан тегишлилигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёки Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ёхуд вилоят ёки Транспортдаги ички ишлар бошқармаларининг Шахсий таркиб билан ишлаш хизматларига юборилади. Мазкур ҳужжатлар Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёки Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ёки вилоят ёки Транспортдаги ички ишлар бошқармаларининг Шахсий таркиб билан ишлаш хизматлари томонидан тўлиқ ўрганиб чиқилиб, ўн кун ичида ИИВнинг Шахсий таркиб билан ишлаш хизматига юборилади.


21. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёки Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ёхуд вилоят ёки Транспортдаги ички ишлар бошқармаларининг ходимлари хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлганда ёки тан жароҳати олганда, тегишли соҳавий хизматлар томонидан хизмат текшируви ўтказилади ва барча ҳужжатлар хизмат текшируви натижасига доир хулосага илова қилинган ҳолда уч кун ичида Шахсий таркиб билан ишлаш хизматларига тақдим этилади. Мазкур ҳужжатлар тегишли Шахсий таркиб билан ишлаш хизматлари томонидан тўлиқ ўрганиб чиқилиб, ўн кун ичида ИИВнинг Шахсий таркиб билан ишлаш хизматига юборилади.


22. Ҳарбий қисмлар томонидан нафақа бериш учун тўпланган барча ҳужжатлар ўн кун ичида ИИВнинг Қоровул қўшинлари бош бошқармасига юборилади. ИИВнинг Қоровул қўшинлари бош бошқармаси томонидан барча ҳужжатлар ўн кун ичида ўрганиб чиқилгач, ИИВнинг Шахсий таркиб билан ишлаш хизматига тақдим этилади.


23. ИИВ тизимига кирувчи таълим муассасалари томонидан нафақа бериш учун тўпланган барча ҳужжатлар ўн кун ичида тўғридан-тўғри ИИВнинг Шахсий таркиб билан ишлаш хизматига юборилади.


24. ИИВ Марказий аппарати ходимлари хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлганда ёки тан жароҳати олганда, тегишли соҳавий хизматлар томонидан хизмат текшируви ўтказилади ва барча ҳужжатлар хизмат текшируви натижасига доир хулосага илова қилинган ҳолда уч кун ичида ИИВнинг Шахсий таркиб билан ишлаш хизматига тақдим этилади.


25. Агар юз берган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлса, мазкур жиноят иши якуни бўйича чиқарилган қарор, ажрим ёки ҳукм қонуний кучга кирган кундан бошлаб, тўпланган ҳужжатлар белгиланган тартибда ИИВнинг Шахсий таркиб билан ишлаш хизматига юборилади.


26. Нафақани расмийлаштириш учун юборилган ҳужжатлар ИИВнинг Шахсий таркиб билан ишлаш хизмати томонидан бир ой ичида ўрганиб чиқилиб, нафақа миқдорини аниқ белгилаб бериш учун Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар вазирига мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ шаклда тақдимнома киритилади.


27. Нафақа миқдори аниқ белгиланган ҳолда тақдимнома Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар вазири томонидан тасдиқланганидан сўнг, тақдимноманинг асл нусхаси ИИВнинг Шахсий таркиб билан ишлаш хизмати томонидан ижро учун ходимнинг сўнгги хизмат ёки ўқиш жойига, тақдимноманинг нусхалари эса, маълумот ва ижро учун ИИВнинг Молия-иқтисод ва Тиббиёт бошқармаларига юборилади.


28. Нафақа миқдори ходим ҳалок бўлган ёки тан жароҳати олган кундаги эгаллаган штат лавозими ва эга бўлган махсус (ҳарбий) унвонлари учун иш ҳақи йиғиндисидан ташкил топадиган ойлик иш ҳақларидан ҳисоблаб чиқарилади.


29. Хизмат вазифасини бажариш чоғида ходим оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати олганлиги туфайли хизматдан бўшатилгандан сўнг, олган тан жароҳати туфайли вафот этган бўлса, унинг меросхўрларига Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар вазири томонидан белгиланган миқдорда аввалги тўланган нафақа билан хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлганда бериладиган нафақа миқдори орасидаги фарқ тўланади.


30. Бундай ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилиб, қўшимча равишда мазкур Йўриқноманинг 19-бандида назарда тутилган ҳужжатлар умумлаштирилиб, мазкур Йўриқноманинг 20 - 24-бандларида белгиланган тартибда ИИВнинг Шахсий таркиб билан ишлаш хизматига юборилади.


31. Муддатли ҳарбий хизматчиларга хизмат вазифасини бажариш чоғида олган тан жароҳати учун нафақа улар муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилгандан сўнг берилади.


32. Нафақа ходимнинг сўнгги хизмат (ўқиш) жойидаги Молия-иқтисод бошқармалари, бўлимлари ва бўлинмалари томонидан тўланади.


33. Меросхўр ҳали вояга етмаган бўлса, нафақа пули унинг васий ёки ҳомийига берилади.



IV БОБ. НАФАҚАНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ

БЎЙИЧА ИШЛАРНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


34. Ходим вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлганда ёки тан жароҳати олганда унга ёки унинг меросхўрига тўланадиган нафақани расмийлаштириш учун тўпланган барча ҳужжатлар тегишли ҳудудий ички ишлар органларининг Шахсий таркиб билан ишлаш хизматлари, ҳарбий қисмлар ва ИИВ тизимига кирувчи таълим муассасаларининг кадрлар билан ишлаш бўлими ва бўлинмалари томонидан ходимнинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдининг архив қисмига тикилади ҳамда бу ҳақда шахсий ҳужжатлари йиғмажилдининг 1-қисми 12-бандига батафсил қайд этилади.


35. Расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳисоботи мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ шаклда ҳудудий ички ишлар органларининг Шахсий таркиб билан ишлаш хизматлари, ҳарбий қисмлар ва ИИВ тизимига кирувчи таълим муассасаларининг тарбиявий ишлар бўлими ва бўлинмалари томонидан Молия-иқтисод бошқарма, бўлим ва бўлинмалари билан келишилган ҳолда тайёрланади ва ҳар чорак якуни бўйича белгиланган тартибда ИИВнинг Шахсий таркиб билан ишлаш хизматига юборилади.


36. Юборилган ҳисоботлар ИИВнинг Шахсий таркиб билан ишлаш хизмати томонидан умумлаштирилади ва мазкур Йўриқноманинг 4 ва 5-иловаларига мувофиқ шаклда ҳисоботлар тайёрланади ва танишиб чиқиш учун ИИВнинг раҳбариятига тақдим этилади.



V БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


37. Мазкур Йўриқнома талабларини бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.






Йўриқномага

1-ИЛОВА

   

   


"ТАСДИҚЛАЙМАН"

_____________________________________

(ички ишлар органи бошлиғи, ҳарбий қисм

командири ёки ИИВ тизимига кирувчи

таълим муассасаси раҳбари)

_____________________________________

(лавозими, унвони, Ф.И.О.)

_____________________________________

(раҳбар имзоси муассасанинг гербли

муҳри билан тасдиқланади)


    

     

Етказилган тан жароҳати бўйича ______-сонли

ДАЛОЛАТНОМА

1.



(тан жароҳати олган ходимнинг лавозими, унвони, Ф.И.О., туғилган йили)

     

      

2. Тан жароҳати етказилган жой




        

      

3. Жароҳат олинган (яраланган, контузия, майиб бўлган) вақт

      

     

        

(йил, кун, соат ва дақиқа)

4. Воқеа тафсилотлари:


         

       


      

       


     

         


     

      


     

         


    

5. Тан жароҳати олишнинг сабаблари:


         

       


      

       


     

         


       

6. Тан жароҳати олишнинг сабаблари ва ҳолатлари бўйича хулоса:


         

       


      

       


     

         


Далолатнома тузган шахслар:

1.



(эгаллаб турган лавозими, унвони, Ф.И.О., имзо)

2.



(эгаллаб турган лавозими, унвони, Ф.И.О., имзо)

3.



(эгаллаб турган лавозими, унвони, Ф.И.О., имзо)

           





Йўриқномага

2-ИЛОВА



Бирйўла тўланадиган нафақа бўйича

ТАҚДИМНОМА

1.



(ҳалок бўлган ёки тан жароҳати олган ходимнинг лавозими, унвони, Ф.И.О.)

       

        

2.



(ҳолат юз берган вақт ва унинг тафсилотлари)

       

        

     

         

        

       

        

          

3.



(Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг суд-тиббий экспертиза муассасаси хулосасининг қисқача мазмуни)

           

        

     

         

        

       

        

          

4.



(ходимга ёки унинг меросхўрига тўланиши тавсия этилаётган нафақа миқдори)

ИИВ ШТБИХ бошлиғининг

ўринбосари (махсус унвони)

имзо




(Ф.И.О.)

Р О З И М А Н

ИИВ Тиббиёт бошқармаси

бошлиғи (махсус унвони)

имзо




(Ф.И.О.)

ИИВ ИҲҲҚ ва Юридик таъминлаш

бошқармаси бошлиғи (махсус унвони)

имзо




(Ф.И.О.)

ИИВ Назорат-тафтиш инспекцияси

бошлиғи (махсус унвони)

имзо




(Ф.И.О.)

ИИВ Молия-иқтисод бошқармаси

бошлиғи (махсус унвони)

имзо




(Ф.И.О.)

ИИВ ШТБМИ бошлиғи

(махсус унвони)

имзо




(Ф.И.О.)

Қ Ў Ш И Л А М А Н

Ички ишлар вазирининг

ўринбосари (махсус унвони)

имзо




(Ф.И.О.)

5.



(ходим ёки унинг меросхўрига тўланиши Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан кўрсатилган нафақа миқдори)

         

          

Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазири (махсус унвони)

имзо




(Ф.И.О.)

         





Йўриқномага

3-ИЛОВА



Бирйўла тўланган нафақалар бўйича

ҲИСОБОТ

Т/р

Ходим/ҳарбий

хизматчининг

махсус/ҳарбий

унвони, Ф.И.О.,

охирги хизмат

ёки ўқиш жойи

ва лавозими


   

   

Ходим/ҳарбий

хизматчининг

ҳалок бўлиши,

тан жароҳати

олишининг аниқ

вақти ва қисқача

тафсилоти


Ўзбекистон

Республикаси

Соғлиқни

сақлаш

вазирлигининг

суд-тиббий

экспертиза

муассасаси

хулосаси, санаси

ва рақами


Ички ишлар органи

раҳбари/ҳарбий

қисм командирининг

ходим/ҳарбий

хизматчини шахсий

таркиб рўйхатидан

ўчириш тўғрисидаги

буйруғининг рақами

ва санаси


Нафақани олиш

ҳуқуқи берилган

ходим/ҳарбий

хизматчининг

меросхўри Ф.И.О.,

яшаш жойи, паспорт

маълумотлари


Нафақа

тўланган

сана ва унинг

миқдори (аниқ

кўрсатилади)


1.








2.








3.








4.








5.








Шахсий таркиб билан

ишлаш хизмат раҳбари







(махсус унвони, Ф.И.О.)


(имзо)


(сана)

Молия-иқтисод бошқармаси

(бўлими, бўлинмаси) раҳбари







(махсус унвони, Ф.И.О.)


(имзо)


(сана)

       





Йўриқномага

4-ИЛОВА



Бирйўла тўланган нафақа тўғрисида ҳудудлар

ва муассасалар кесими бўйича

ҲИСОБОТ

Т/р

ИИВ-ИИББ-ИИБ,

таълим муассасалари

ҳамда ҚҚББ


Жами

келиб

тушган

ҳужжатлар


ШУЛАРДАН


Тўланган

нафақа миқдори

(сўм)


камчиликларни

бартараф этиш

учун қайтарилган

ҳужжатлар


ижро этилган ҳужжатлар


ҳалок

бўлган


оғир тан

жароҳати

олган


ўртача

оғир тан

жароҳати

олган


Жами


1.

ИИВ Марказий аппарати









2.

Андижон вилояти ИИБ









3.

Бухоро вилояти ИИБ









4.

Жиззах вилояти ИИБ









5.

Қорақалпоғистон ИИВ









6.

Қашқадарё вилояти ИИБ









7.

Навоий вилояти ИИБ









8.

Наманган вилояти ИИБ









9.

Самарқанд вилояти ИИБ









10.

Сирдарё вилояти ИИБ









11.

Сурхондарё вилояти ИИБ









12.

Тошкент шаҳар ИИББ









13.

Тошкент вилояти ИИБ









14.

Фарғона вилояти ИИБ









15.

Хоразм вилояти ИИБ









16.

Транспортдаги ИИБ









17.

Академия









18.

ТОҲТБЮ









19.

ЁХОТМ









20.

ҚҚББ









ЖАМИ:












          

ИИВ ШТБИХ Тарбиявий ишлар бошқармаси

      





Йўриқномага

5-ИЛОВА



Бирйўла тўланган нафақа тўғрисида ҳудудлар

ва муассасалар кесими бўйича

ҲИСОБОТ

  

Т/р

ИИВ-ИИББ-ИИБ,

таълим муассасалари

ҳамда ҚҚББ


Ижро

этилган

ҳужжат-

лар

ШУЛАРДАН


Ж

Қ


ва


Т

Қ

К

Б

Б


Т

е

р

г

о

в

Б

Б


Ҳ

О

О

Б

Б


Й

Ҳ

Х

Б

Б


П

П

Х


ва


Ж

Т

С

Б

Б


Ё

Х

Б

Б


Қ

ў

р

и

қ

л

а

ш

Р

Б


Х

Ч

К


ва


Ф

Б


Ш

Т

Б

М

И


Ш

Т

Б

И

Х


Э

К

М


М

И

Б


Т

И

Б


М

а

х

с

у

с

о

т

р

я

д


А

В

Б

С

О

Ф

М

Б


Т

а

ъ

л

и

м



м

у

а

с

с

а

с

а

с

и


Ж

И

Э

Б

Б


Б

о

ш

қ

а

х

и

з

м

а

т

л

а

р


1.

ИИВ Марказий аппарати





















2.

Андижон вилояти ИИБ





















3.

Бухоро вилояти ИИБ





















4.

Жиззах вилояти ИИБ





















5.

Қорақалпоғистон ИИВ





















6.

Қашқадарё вилояти ИИБ





















7.

Навоий вилояти ИИБ





















8.

Наманган вилояти ИИБ





















9.

Самарқанд вилояти ИИБ





















10.

Сирдарё вилояти ИИБ





















11.

Сурхондарё вилояти ИИБ





















12.

Тошкент шаҳар ИИББ





















13.

Тошкент вилояти ИИБ





















14.

Фарғона вилояти ИИБ





















15.

Хоразм вилояти ИИБ





















16.

Транспортдаги ИИБ





















17.

Академия





















18.

ТОҲТБЮ





















19.

ЁХОТМ





















20.

ҚҚББ





















ЖАМИ































           

ИИВ ШТБИХ Тарбиявий ишлар бошқармаси

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 38-сон, 440-модда












































Время: 0.1997
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск