ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Йўловчилар ва юкларни ташиш. Транспорт экспедицияси /

Ўзбекистон Республикасида йўловчилар айланмасини ва умумий фойдаланиладиган автомобиль ва электр транспортида шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро йўналишларда ҳамда соатлар бўйича ташилган йўловчилар сонини аниқлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 17.09.2012 й. 273-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 17 сентябрдаги

273-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида йўловчилар айланмасини

ва  умумий  фойдаланиладиган  автомобиль  ва  электр

транспортида шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро,

халқаро йўналишларда ҳамда соатлар бўйича ташилган

йўловчилар сонини аниқлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида йўловчилар айланмасини ва умумий фойдаланиладиган автомобиль ва электр транспортида шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро йўналишларда ҳамда соатлар бўйича ташилган йўловчилар сонини аниқлаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низом автомобиль ва электр транспортида (электробус, троллейбус, трамвай ва метрополитенда) шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро йўналишларда мунтазам ва соатлар бўйича йўловчилар ташишни амалга оширадиган ташувчиларга татбиқ этилади.

3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


умумий фойдаланиладиган транспорт - йўловчилар ва юк ташиш учун мўлжалланган жамоат ер усти ва ер ости транспорти (автобус, электробус, троллейбус, трамвай, йўналишли ва йўналишсиз таксилар, метрополитен);

автобус - йўловчилар ташиш учун мўлжалланган ва ҳайдовчи ўрнидан ташқари, 8 тадан кўп ўриндиққа эга бўлган автотранспорт воситаси;

электробус - электр приводга эга бўлган, белгиланган йўналиш бўйлаб йўловчилар ташиш учун мўлжалланган умумий фойдаланиладиган рельссиз ҳаракатланувчи механик транспорт воситаси (электр автобус);

трамвай - электр приводга эга бўлган, темир йўл полотноси бўйича ҳаракатланадиган ва мунтазам шаҳар йўналишларида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган вагон (ёки бир-бири билан уланган бир нечта вагонлар);

троллейбус - электр приводга эга бўлган, кўчалар бўйлаб ҳаракатланадиган ва мунтазам йўналишларда йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган вагон;


йўналишли такси - йўловчилар талабига кўра тўхтаган ҳолда мунтазам йўналишларда йўловчилар ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситаси (автобус ёки енгил автомобиль);


йўналишсиз такси - таксометр (ҳисоблагич) кўрсаткичи бўйича тўлов тўланадиган, йўловчилар буюртманомалари бўйича ташиш хизматлари кўрсатадиган автотранспорт воситаси;


метрополитен - электропоездларда йўловчилар ташиш учун мўлжалланган ер ости ва ер усти иншоотлари тизими;


тушум - автобус, электробус, троллейбус, трамвай, йўналишли ва йўналишсиз такси, метрополитенда йўловчилар ташишдан олинган даромад;

чекланган тариф - йўловчилар ва багаж ташиш учун белгиланган тўловнинг чекланган миқдори;


ойлик транспортда юриш карточкаси - ҳаракатланиш ҳудуди чегараларида ва ушбу ҳужжат амал қиладиган давр мобайнида барча йўналишлар бўйича умумий фойдаланиладиган транспортда (автобус, электробус, троллейбус, трамвай ва метрополитенда) юриш имкониятини олишга йўловчининг ҳуқуқини тасдиқлайдиган, қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат. Ойлик юриш карточкаси икки турга - умумий ва имтиёзли карточкага бўлинади;

умумий ойлик транспортда юриш карточкаси - йўналишли ва йўналишсиз таксилардан ташқари, умумий фойдаланиладиган транспортнинг барча турларида йўловчилар юришини назарда тутадиган, қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат;

имтиёзли ойлик транспортда юриш карточкаси - чегириш ва имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда, йўловчиларнинг ижтимоий гуруҳи (пенсионерлар, ногиронлиги бўлган шахслар, талабалар ва ўрта мактаблар, лицейлар, коллежлар ўқувчилари) учун транспортда юришни назарда тутадиган, қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат;

транспорт картаси - йўловчилар томонидан умумий фойдаланиладиган транспортда (йўналишсиз таксидан ташқари) юрганлик учун амалдаги тариф асосида йўл ҳақини тўлиқ тўлаш учун мўлжалланган шахсийлаштирилмаган кўп маротабалик дебет тўлов картаси. Транспорт картасининг депозит ҳисоб рақами пул маблағларини тушириш орқали тўлдирилади. Транспорт картасидаги тариф режаларининг тўлиқ қиймати умумий фойдаланиладиган транспортдаги чекланган тарифни, чегирма ва имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда, юришлар сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади;

имтиёзли транспорт картаси - умумий фойдаланиладиган транспортда (йўналишли ва йўналишсиз таксидан ташқари) автоматлаштирилган тўлов тизими оператори маълумотлар базасида рўйхатга олинган йўловчига транспортда бепул ёки имтиёзли юриш ҳуқуқини кафолатлайдиган, транспортдан фойдаланиш сони ва бир транспортдан бошқасига чиқиш сони чекланмайдиган шахсийлаштирилмаган ва(ёки) шахсийлаштирилган транспорт картаси;

транспортда бепул юриш ҳуқуқини берадиган ягона гувоҳнома - шаҳар йўловчилар транспортини бошқариш органлари томонидан бериладиган, қатъий ҳисобда турадиган, белгиланган намунадаги, эгасининг номи ёзилган ҳужжат. Транспортда бепул юриш ҳуқуқини берадиган ягона гувоҳнома шакли ҳамда уни бериш механизми Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланади;

бир марталик чипта - шаҳар ер устида йўловчилар ташиш транспортида (йўналишсиз таксидан ташқари) транспортда бир марта юриш ҳуқуқини берадиган, қатъий ҳисобда турадиган ва QR кодга эга бўлган ҳужжат;

йўловчилар айланмаси - йўловчи ташилган масофани ҳисобга олган ҳолда, йўловчи ташишлар сонини белгиловчи кўрсаткич;


йўловчи-километр - йўловчи айланмасининг ўлчов бирлиги;


ўртача масофа - йўловчилар оқимини таҳлил қилиш натижалари бўйича аниқланадиган йўл юриш масофасининг узоқлиги;


тўлов тўлаб юрилган масофа - йўналишсиз таксининг йўловчи билан босиб ўтган масофаси.


3-1. Имтиёзли юриш ҳуқуқига эга бўлган йўловчилар (пенсионерлар, ногиронлиги бўлган шахслар, талабалар ва умумий ўрта таълим муассасалари, академик лицейлар, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ҳамда техникумлар ўқувчилари) томонидан имтиёзли транспорт карталари орқали тўловлар умумий фойдаланиладиган транспортнинг (йўналишли ва йўналишсиз таксидан ташқари) амалдаги тарифларнинг 50 фоизлик имтиёзини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

3-2. Имтиёзли транспорт картасидан фойдаланган ҳолда умумий фойдаланиладиган транспортдан (йўналишли ва йўналишсиз таксидан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган йўловчилар сифатида "Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент метрополитенида пенсионерларни бепул ташиш тўғрисида" 2017 йил 9 мартдаги 128-сон қарорида назарда тутилган шахслар эътироф этилади.


II. ТАШИЛГАН ЙЎЛОВЧИЛАР СОНИНИ АНИҚЛАШ


4. Ташилган йўловчилар сони умумий фойдаланиладиган транспортда (автобус, электробус, троллейбус, йўналишли ва йўналишсиз такси, трамвай, метрополитенда) бажариладиган шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро ташувларнинг ҳар бир тури ҳамда соатлар бўйича ташувлар учун алоҳида-алоҳида аниқланади.

5. Шаҳар йўналишида умумий фойдаланиладиган транспортда (автобус, электробус, троллейбус, йўналишли такси, трамвай ва метрополитенда) ташилган йўловчилар сони:

чекланган тарифларни қўллаган ҳолда - сотилган бир марталик чипталар сони бўйича ёки тушумни чекланган тарифга тақсимлаш йўли билан аниқланади. Бунда, электрон тўлов тизими операторларига амалдаги чекланган тарифларга нисбатан 10 фоизгача чегирма тақдим этилиши мумкин;

транспорт картасидан фойдаланган ҳолда - транспорт картасидан фойдаланган йўловчиларнинг, жумладан имтиёзли ва бепул юриш ҳуқуқига эга бўлган йўловчиларнинг ҳар бир транспорт турида амалга оширилган валидациялар сони бўйича аниқланади. Муайян ташувчи томонидан ташилган йўловчилар ҳажми ҳисобот даврида амалга оширилган валидацияларни умумлаштириш орқали аниқланади.

6. Ойлик транспортда юриш карточкаси ва транспортда бепул юриш ҳуқуқини берадиган ягона гувоҳномалар бўйича ташилган йўловчилар сони:

сотилган ойлик транспортда юриш карточкалари ва транспортда бепул юриш ҳуқуқини берадиган ягона гувоҳномаларнинг берилган сонини ушбу Низомга иловага мувофиқ белгиланган ойлик юришлар сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади;

ташувчилар ўртасида улардан ҳар бирининг бир марталик чипталар бўйича ташиган йўловчилари сонига мутаносиб равишда тақсимланади.


7. Шаҳар атрофидаги йўналишларда ташилган йўловчилар сони йўловчи айланмасини ушбу муайян йўналишда йўловчи босиб ўтадиган ўртача масофага тақсимлаш йўли билан аниқланади.

Шаҳар йўналишидаги шаҳар атрофи йўналишларида ташилган йўловчилар сони ташилган йўловчиларнинг умумий сонини шаҳардаги йўналишнинг умумий йўналиш масофасидаги улушига кўпайтириш йўли билан аниқланади.


8. Шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда ташилган йўловчилар сони сотилган бир марталик чипталар сони ҳамда транспортнинг аниқ бир турида амалга оширилган валидациялар сонига тенг ҳолда қабул қилинади.

9. Соатлар бўйича ташувларда ташилган йўловчилар сони йўловчи ташувлари сонини ушбу ташувчининг шаҳар атрофидаги йўналишда йўловчининг босиб ўтган ўртача масофасига тақсимлаш йўли билан аниқланади. Агар ташувчида бундай ташувлар мавжуд бўлмаса, у ҳолда ҳисоблаш учун 10 километрга тенг бўлган масофа олинади.


10. Йўналишсиз таксиларда ташилган йўловчилар сони тўловли босиб ўтилган масофани йўловчиларнинг ўртача сонига кўпайтириш ва йўловчилар ташишнинг ўртача масофасига тақсимлаш йўли билан аниқланади.

Йўналишсиз таксида ташилган йўловчиларнинг ўртача сони:

шаҳар йўналишида - 2 нафарга;

шаҳар атрофидаги, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда - 4 нафарга тенг ҳолда қабул қилинади.

Йўналишсиз таксида йўловчи ташишнинг ўртача масофаси:

шаҳар йўналишида - шаҳар жамоат транспортида йўловчилар ташишнинг ўртача масофасига;

шаҳар атрофидаги йўналишда - 10 километрга тенг ҳолда қабул қилинади.

Шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда йўналишсиз таксида йўловчилар ташилганда ташишнинг ўртача масофаси шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда автобусларда йўловчилар ташишнинг ўртача масофасига тенг ҳолда қабул қилинади.



III. ЙЎЛОВЧИЛАР АЙЛАНМАСИНИ АНИҚЛАШ


11. Йўловчилар айланмаси умумий фойдаланиладиган транспортда (автобус, электробус, йўналишли ва йўналишсиз такси, трамвай, троллейбус ва метрополитенда) бажариладиган шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро, халқаро йўналишларда ташувларнинг ҳар қайси тури ҳамда соатлар бўйича ташувлар учун алоҳида-алоҳида аниқланади.

12. Йўловчилар айланмаси шаҳар йўналишларида умумий фойдаланиладиган транспортда (автобус, электробус, йўналишли такси, трамвай, троллейбус ва метрополитенда) ташишда ташилган йўловчилар сонини йўловчилар оқимини танлаб таҳлил қилиш асосида ҳисоблаб чиқиладиган ушбу йўналиш бўйича йўловчи босиб ўтадиган ўртача масофага кўпайтириш йўли билан аниқланади.

13. Ойлик транспортда юриш карточкалари бўйича йўловчилар айланмаси, ташувчилар ўртасида улар томонидан ташилган тўлов тўлаб юрадиган йўловчилар сонига мутаносиб равишда тақсимланади.


14. Транспортда бепул юриш ҳуқуқини берадиган ягона гувоҳномалар бўйича йўловчилар айланмаси, шу жумладан метрополитенда, ташувчилар ўртасида улар томонидан ташилган тўлов тўлаб юрадиган йўловчилар сонига мутаносиб равишда тақсимланади.


15. Шаҳар атрофидаги йўналишда йўловчилар айланмаси бир марталик чипталар бўйича йўловчилар ташишдан тушган умумий тушумни ташилган (багаж ташишдан тушумни чегирган ҳолда) бир йўловчи-километр учун чекланган тарифга тақсимлаш йўли билан аниқланади.


16. Шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда йўловчилар айланмаси бир марталик чипталар бўйича йўловчилар ташишдан тушган тушумни (багаж ташиш ва суғурта тўловини чегирган ҳолда) бир йўловчи-километр учун чекланган тарифга бўлиш йўли билан аниқланади.


17. Умумий фойдаланиладиган автобусда соатлар бўйича ташишлар учун йўловчилар айланмаси (туризм-экскурсия автобусларидан ташқари) 0,65 миқдорига тенг ҳолда қабул қилинадиган автобусларнинг босиб ўтган масофаси ва йўловчи сиғимидан фойдаланиш коэффициентларини ҳисобга олган ҳолда, автобусларнинг умумий босиб ўтган масофаси ва автобусларнинг ўриндиқлари сони бўйича сиғими ҳосиласи сифатида аниқланади.


18. Йўналишсиз такси бўйича йўловчилар айланмаси ташилган йўловчилар сонини тўлов тўлаб юриладиган километрларга кўпайтириш йўли билан аниқланади.


19. Шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича йўловчилар айланмаси ва ташилган йўловчилар сони бўйича йиғма ҳисоботни шакллантириш барча юридик шахслар бўйича, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар, белгиланган тартибда амалга оширилади.






Низомга

ИЛОВА


Йўловчиларнинг умумий фойдаланиладиган

транспортда шаҳар йўналишларида чекланган

тариф режаларига чегирмалар ва имтиёзлар

қўлланган ҳолда ҳисобга олинадиган

ЮРИШЛАРИ СОНИ

  

N

Тариф режаларининг

номланиши


Тариф режаларининг нархини

ҳисоблаш учун транспортда

қатновлар сони


Тўлиқ

қийматдан

чегириш

миқдори

(%)


Чегиришни

ҳисобга олган

ҳолда, тариф

режаси

қийматидан

имтиёзлар

(%)


5

кунга


10

кунга


15

кунга


20

кунга


30

кунга


1.

"AV" автобус, трамвай, троллейбус, электробус - аҳоли учун


22

44

66

88

130

23

-

2.

"N" автобус, трамвай, троллейбус, электробус - пенсионерлар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун


22

44

66

88

130

50

3.

"T" автобус, трамвай, троллейбус, электробус - талабалар учун


22

44

66

88

130

50

4.

"O" автобус, трамвай, троллейбус, электробус - ўқувчилар учун


22

44

66

88

130

50

5.

"AVМ" автобус, трамвай, троллейбус, электробус, метро - аҳоли учун


30

60

90

120

180

23

-

6.

"NМ" автобус, трамвай, троллейбус, электробус, метро - пенсионерлар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун


30

60

90

120

180

50

7.

"TМ" автобус, трамвай, троллейбус, электробус, метро - талабалар учун


30

60

90

120

180

50

8.

"OМ" автобус, трамвай, троллейбус, электробус, метро - ўқувчилар учун


30

60

90

120

180

50

9.

"Б" бепул - Ўзбекистон Республикасининг "Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ транспортдан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар учун






60

-

100

      

Изоҳ. Тариф режаларидан фойдаланганда, транспортдан фойдаланиш сони ва бир транспортдан бошқасига чиқиш сони чекланмайди, бунда тегишли тариф режаси биринчи валидация санасидан бошлаб кўрсатилган муддат даврида амалда бўлади.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 38-сон, 437-модда










































Время: 0.1969
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск