Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Божхона тўловлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.09.2012 й. ПҚ-1816-сон "Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятини тартибга солишга доир чора-тадбирларни давом эттириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

10.09.2012 й.

N ПҚ-1816



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ

ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА

СОЛИШГА ДОИР ЧОРА-ТАДБИРЛАРНИ

ДАВОМ ЭТТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятининг Товар номенклатурасини жаҳон амалиётида қўлланилаётган Товарларни таърифлаш ва кодлашнинг уйғунлаштирилган тизими (2012 йилги версия) билан унификация қилиш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки, жаҳон савдосига чиқарилган товарларнинг халқаро классификациясини уйғунлаштириш мақсадида Жаҳон божхона ташкилоти томонидан Товарларни таърифлаш ва кодлашнинг уйғунлаштирилган тизимига 2012 йилда кучга кирган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.


2. 2012 йилнинг 1 октябридан бошлаб янгиланган таърифлаш ва кодлашнинг уйғунлаштирилган тизими негизида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятининг Товар номенклатураси (2012 йилги версия) амалга киритилсин.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда 2012 йилнинг 1 октябригача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятининг Товар номенклатураси (2012 йилги версия) чоп этилиши ҳамда манфаатдор ташкилотларга етказилишини таъминласин.


3. 2012 йилнинг 1 октябридан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


4. 2012 йилнинг 1 октябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 27 мартдаги ПҚ-823-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 38-сон, 434-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2012 йил, 9/2-сон, 264-модда






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2012 йил 10 сентябрдаги

ПҚ-1816-сон қарорига

ИЛОВА



Мазкур Илова рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг   матни   ахборот-қидирув   тизими

экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига таржима

қилинган  ва ахборот тусига эга.  Ноаниқликлар

келиб  чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг

рус тилидаги матнига қаранг.



2012 йил 1 октябрдан бошлаб

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим

қарорларига киритиладиган ўзгартиришлар

(Кўчирма)

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сонли "Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига 12-2-сон иловада:


а) 04 товар гуруҳининг тўртинчи қатори қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Паррандалар (наслдорларидан ташқари) тухуми


0407

70

б) 08 товар гуруҳининг биринчи қатори қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Янги узилган банан, плантайнлардан ташқари


0803 90 100 0

25%, бироқ 1 кг

учун 0,15 АҚШ

долларидан кам

эмас


в) 16 товар гуруҳининг учинчи ва тўртинчи қаторлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Тайёр ёки консерваланган балиқ; тайёр ёки консерваланган қисқичбақасимонлар, моллюскалар ва бошқа сувда яшайдиган умуртқасизлар


1604 (1604 31 000 0,

1604 32 00 дан ташқари), 1605


30

Осётр увилдириғи, увилдириқ ўрнини босувчилар


1604 31 000 0,

1604 32 00

50

г) 27 товар гуруҳининг учинчи қатори қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

енгил дистиллятлар


2710 12

30

д) 74 товар гуруҳининг иккинчи қатори қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Мисдан ясалган ошхона ва тамаддихона буюмлари

7418 10 (ошхона идишларини тозалаш мочалкалари, тозалаш ёки жилолаш ёстиқчалари, қўлқоплар ва шунга ўхшаш буюмлардан ташқари)


30

е) 76 товар гуруҳининг қатори қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Алюминийдан ясалган ошхона ва тамаддихона буюмлари

7615 10 (ошхона идишларини тозалаш мочалкалари, тозалаш ёки жилолаш ёстиқчалари, қўлқоплар ва шунга ўхшаш буюмлардан ташқари)


20

               















































Время: 0.1928
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск