Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Божхона режимлари /

Давлат божхона қўмитасининг 24.08.2012 й. 01-02/12-23-сон "Божхона омбори" божхона режими тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 27.09.2012 й. 1318-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.09.2012 й.

N 1318-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

24.08.2012 й.

N 01-02/12-23


ҚАРОРИ



"Божхона омбори" божхона режими

тўғрисидаги низомга ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2012 йил 7 октябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 9-сон, 230-модда) 6-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон "Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 29-сон, 327-модда) асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2004 йил 20 январдаги 01-02/12-3-сон қарори (рўйхат рақами 1318, 2004 йил 27 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 8-сон, 103-модда) билан тасдиқланган "Божхона омбори" божхона режими тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Раис                                                                                                     З. Дусанов






Қарорга

ИЛОВА



"Божхона омбори" божхона режими

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 13-банднинг иккинчи хатбошисидаги "ва шахсий муҳр билан тасдиқланган" деган сўзлар "ҳамда" деган сўз билан алмаштирилсин.


2. 15-банддаги "тўққизинчи" деган сўз "ўнинчи" деган сўз билан алмаштирилсин.


3. 22-банднинг биринчи хатбошисидаги "ойига бир маротаба" деган сўзлар "ҳар чоракда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. Қуйидаги мазмундаги 26-1-банд билан тўлдирилсин:

"26-1. "Божхона омбори" божхона режими қуйидаги ҳолларда якунланган ҳисобланади:

товар ва транспорт воситалари бошқа божхона режимига расмийлаштирилганда;

товар ва транспорт воситалари ҳалокат оқибатида ёки енгиб бўлмас куч таъсирида йўқ бўлганида;

товар ва транспорт воситалари тергов ва/ёки суриштирув органларининг қарорига асосан олиб қўйилган тақдирда;

товар ва транспорт воситалари суд қарорига асосан давлат даромадига ўтказилганда.".


6. 35-бандда:

биринчи хатбошидаги "юк етказишни назорат қилиш китобчаси" деган сўзлар "юкни етказиб бериш назорат китобчаси" деган сўзлар билан, "ЮЕНҚК" деган аббревиатура "ЮЕБНК" деган аббревиатура билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "ЮЕНҚК" деган аббревиатура "ЮЕБНК" деган аббревиатура билан алмаштирилсин.


7. 1-иловада:

олтмиш тўққизинчи хатбошидаги "9 рақамли" деган сўзлар "10 рақамли" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўқсон еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Агар товар божхона омбори лицензиясига эга бўлмаган омборга жойлаштирилса, мазкур Низомнинг 10-бандида кўрсатилган рухсатноманинг рақами ва санаси кўрсатилади.";

тўқсон еттинчи - юзинчи хатбошилар тегишинча тўқсон саккизинчи - бир юз биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 39-сон, 459-модда

































Время: 0.1830
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск