Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Халқаро кўргазмалар, танловлар, савдолар, кимошди савдолари, ярмаркалар /

Чет элда ўтказилаётган Ўзбекистоннинг миллий кўргазма-ярмаркалари ва халқаро кўргазма-ярмаркалар доирасида қатнашишни ташкил этиш ва экспорт контрактлар тузиш ишлари натижалари бўйича маҳаллий хўжалик юритувчи субъектларнинг мутахассисларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 24.09.2012 й. 2393-сон билан рўйхатга олинган 23.08.2012 й. Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг ЭГ-01/15-4108-сон, Молия вазирлигининг 59-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг СГ-5-1/6-38-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2012 йил 24 сентябрда 2393-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Ташқи иқтисодий алоқалар,

инвестициялар ва савдо

вазирлиги, Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлигининг

2012 йил 23 августдаги

ЭГ-01/15-4108, 59,

СГ-5-1/6-38-сон қарорига

ИЛОВА


Чет элда ўтказилаётган Ўзбекистоннинг

миллий кўргазма-ярмаркалари ва халқаро

кўргазма-ярмаркалар доирасида қатнашишни

ташкил  этиш  ва  экспорт  контрактлар  тузиш

ишлари натижалари бўйича маҳаллий хўжалик

юритувчи субъектларнинг мутахассисларини

рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 мартдаги 73-сонли "Чет элда кўргазма-ярмарка фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 12-сон, 131-модда) мувофиқ, чет элда ўтказилаётган Ўзбекистоннинг миллий кўргазма-ярмаркалари ва халқаро кўргазма ярмаркалар доирасида қатнашишни ташкил этиш ва экспорт контрактлар тузиш ишлари натижалари бўйича маҳаллий хўжалик юритувчи субъектларнинг мутахассисларини рағбатлантириш тартибини белгилайди.



I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Чет элда ўтказилаётган Ўзбекистоннинг миллий кўргазма-ярмаркалари ва халқаро кўргазма-ярмаркалар доирасида қатнашишни ташкил этиш ва экспорт контрактлар тузиш ишлари натижалари бўйича маҳаллий хўжалик юритувчи субъектларнинг мутахассисларини рағбатлантириш пул мукофоти шаклида амалга оширилади.


2. Маҳаллий хўжалик юритувчи субъектлар томонидан чет элда ўтказилаётган Ўзбекистоннинг миллий кўргазма-ярмаркалари ва халқаро кўргазма-ярмаркалар доирасида қатнашишни ташкил этиш ва экспорт контрактлар тузиш ишлари натижалари бўйича тузилган экспорт контрактларидан тушган маблағлар мукофотлаш манбалари ҳисобланади.



II БОБ. РАҒБАТЛАНТИРИШ МЕЗОНЛАРИ


3. Рағбатлантириш маҳаллий хўжалик юритувчи субъектларнинг мутахассисларига чет элда ўтказилган Ўзбекистоннинг миллий кўргазма-ярмаркалари ва халқаро кўргазма-ярмаркалар доирасида қатнашишни ташкил этиш ва экспорт контрактлар тузиш ишлари жараёнида фаол иштирок этганлик учун белгиланади.


4. Маҳаллий хўжалик юритувчи субъектларнинг мутахассислари чет элда ўтказилган Ўзбекистоннинг миллий кўргазма-ярмаркалари ва халқаро кўргазма-ярмаркалар доирасида қатнашишни ташкил этиш ва экспорт контрактлар тузиш ишлари натижалари бўйича энг кам ойлик иш ҳақининг 20 бараваригача бўлган миқдорда рағбатлантирилади ва рағбатлантириш бир молиявий йил учун фақат бир марта қўлланилади. Рағбатлантириш учун сарфланган харажатлар меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларига киритилади.


5. Қуйидагилар маҳаллий хўжалик юритувчи субъектларнинг мутахассисларини рағбатлантиришнинг асосий мезонлари ҳисобланади:

самарали реклама кампаниясини ишлаб чиқиш ва кўргазма стендини ташкил этиш;

маҳаллий маҳсулотларни экспорт қилишда ташаббускорлик, уюшқоқлик ва қатъиятлилик билан иштирок этиш;

чет элда ўтказилаётган Ўзбекистоннинг миллий кўргазма-ярмаркалари ва халқаро кўргазма ярмаркаларда қатнашишга юқори даражада тайёргарлик кўриш;

экспорт контрактлари лойиҳаларини тайёрлаш ва амалда тузиш ҳамда маҳсулотлар экспортини амалга ошириш жараёнида қўшган ҳиссаси.


6. Мукофотларнинг аниқ миқдори ва чет элда ўтказилаётган Ўзбекистоннинг миллий кўргазма-ярмаркалари ва халқаро кўргазма-ярмаркалар доирасида имзоланган ҳар бир экспорт контракти бўйича рағбатлантириладиган мутахассислар хўжалик юритувчи субъект раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.



III БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


7. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 39-сон, 455-модда









































Время: 0.1512
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск