Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қуролли кучлардаги кадрлар. Ижтимоий ҳимоя /

Олий ҳарбий таълим муассасаларига тингловчи ва курсантларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 26.09.2012 й. 277-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 26 сентябрдаги

277-сон қарорига

ИЛОВА



Олий ҳарбий таълим муассасаларига

тингловчи ва курсантларни ўқишга

қабул қилиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги ва "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2012 йил 31 майдаги ПҚ-1765-сон қарорига ҳамда "Ўзбекистон Республикасида ҳарбий таълим тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2005 йил 19 апрелдаги Ф-2193-сон фармойишига мувофиқ олий ҳарбий таълим муассасаларига тингловчи ва курсантларни қабул қилиш тартибини белгилайди.


2. Олий ҳарбий таълим муассасаларига тингловчи ва курсантларни қабул қилиш тузилмаси 1-иловага мувофиқ амалга оширилади.

Тест синовлари, шунингдек уларни ўтказиш тартибини белгилаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади.

Жойларда тест синовларини ўтказиш учун зарур шарт-шароитлар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда олий ҳарбий таълим муассасаларининг бошлиқлари томонидан таъминланади.


3. Махсус ташкил этилган ҳарбий-тиббий комиссия таркиби тегишли вазирлик ёки идора буйруғи билан тасдиқланади.

Абитуриентлар олий ҳарбий таълим муассасасида махсус ташкил этилган ҳарбий-тиббий комиссия томонидан якуний тиббий текширувдан ўтказилади.

Махсус ташкил этилган ҳарбий-тиббий комиссиянинг хулосаси якуний хулоса ҳисобланади ва соғлиғининг ҳолатига кўра ўқишга яроқсиз деб топилганлар танловнинг навбатдаги босқичига қўйилмайди.


4. Олий ҳарбий таълим муассасаларига қабул барча учун тенг ҳуқуқлилик, ягона қабул қоидалари ва танлов асосида амалга оширилади.

Абитуриент тест синовларини олий ҳарбий таълим муассасасида ўқитиладиган тилда топширади.


5. Абитуриент умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасида чет тили сифатида инглиз, немис, француз тилларидан бири бўйича ўқитилган бўлса, у ҳолда, ушбу чет тилидан тест синови топширади.

Умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасида инглиз, немис ёки француз тиллари эмас, балки бошқа чет тиллар (испан, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур ва ҳоказо) ўқитилган бўлса, абитуриент тест синови ўрнига 2-иловага мувофиқ "Олий ҳарбий таълим муассасаларида ягона кўп балли баҳолаш тизими бўйича чет тилидан имтиҳон ўтказиш тартиби" бўйича чет тилидан имтиҳон топширади.

Абитуриент қайси чет тилидан имтиҳон топширишини ариза (билдирги)да қайд этади.


6. Имтиҳон ўтказиладиган чет тиллари бўйича баҳолаш мезонлари олий ҳарбий таълим муассасаси томонидан ишлаб чиқилади ва тегишли вазирлик ёки идора билан келишган ҳолда тасдиқланади.



II. ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ


7. Олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга қабулни сифатли ташкил этиш мақсадида тегишли вазирлик ва идора томонидан белгиланган тартибда қабул комиссиялари ташкил этилади.


8. Олий ҳарбий таълим муассасалари қабул комиссияларига тақдим қилинадиган ҳужжатлар рўйхати ҳамда абитуриентларнинг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризаларни топшириш муддатлари тегишли вазирлик ёки идора томонидан белгиланади.


9. Халқаро ва республика фан олимпиадалари, "Илғор сержант" номинацияси бўйича республика танлови ғолиблари, муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тегишли тавсияномасини олганлар олий ҳарбий таълим муассасаси қабул комиссиясига (кейинги ўринларда қабул комиссияси деб юритилади) тегишли ҳужжатларнинг асл нусхасини тақдим этадилар.

Абитуриент томонидан паспорт ҳамда ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат қабул комиссиясига шахсан кўрсатилади.

Абитуриент томонидан топширилган ҳужжатларнинг қалбакилиги аниқланса, у ҳолда абитуриент танловдан (олий ҳарбий таълим муассасасидан) четлаштирилади ҳамда унинг ҳужжатлари белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилади.

Қабул комиссияси 30 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказига таълим йўналиши, ўқув шакли ва тили кўрсатилган ҳолда абитуриентларнинг сони ҳақида белгиланган шаклдаги маълумотни имтиёзга эга бўлганлар тўғрисидаги маълумотлар билан биргаликда тақдим этади.



III. ТЕСТ СИНОВЛАРИГА ТАЙЁРГАРЛИК

КЎРИШ ВА УЛАРНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


10. Олий ҳарбий таълим муассасаларида тест синовларини ўтказиш тартибини белгилаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади.

Олий ҳарбий таълим муассасаларида тест синовлари 10 июль куни ўтказилади.


11. Олий ҳарбий таълим муассасалари таълим йўналишлари рўйхати ва тест синови бўйича уларга мувофиқ келувчи фанлар мажмуи Давлат тест маркази ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда тегишли вазирлик ва идора томонидан ишлаб чиқилади ва Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси (кейинги ўринларда Давлат комиссияси деб юритилади) томонидан тасдиқланади.

Тест топшириқлари ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими умумтаълим фанлари ўқув дастурларига мувофиқ тузилади.


12. Мажмуанинг ҳар бир фани 36 топшириқни ўз ичига олади.

Қуйидаги вақт меъёрлари белгиланади:

а) 72 саволга - 2 соат;

б) 108 саволга - 3 соат.

Тест синовлари бошланишига қадар 30 дақиқагача абитуриентлар жавоблар варақасини тўғри тўлдириш билан танишадилар ва унинг тегишли жойига ўзлари тўғрисидаги маълумотларни ёзадилар. Бу вақт тест саволларига жавоб бериш учун ажратилган вақт меъёрига кирмайди.

Тест синови синов ўтадиган хонада синовни ўтказиш қоидалари талабларига қатъий риоя этган ҳолда тўғри ва адолатли ўтказилишини таъминлаш бўйича шахсий масъулият аудитория раҳбари ва кузатувчиси зиммасига юкланади.

Абитуриентлар тест синовлари ўтказиладиган аудиторияга эрталаб соат 8.30 гача киритилади ва тест синовлари 9.00 да бошланади.

Жавоблар варақаси абитуриент томонидан ҳаворанг пастали шарикли ручка билан тўлдирилади.

Жавоблар варақасини тўлдириш учун қўшимча 20 дақиқа берилади.

Жавоблар варақасининг тўғри тўлдирилиши учун абитуриент шахсан жавобгардир. Жавоблар варақасидаги тегишли доирачаларни нотўғри белгилаган абитуриентларнинг эътирози кўриб чиқилмайди.

Абитуриентнинг уяли телефонлар ва бошқа алоқа воситаларини олиб кириши ва улардан фойдаланиши қатъий ман этилади.

Тест синовлари ўтказиладиган бинога киришда абитуриент микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилса ёки олиб кирган бўлса, тест синовлари давомида тест материалларини бошқа абитуриентга узатса ёки ёрдам берса, абитуриент тест синовларини ўтказиш тартибини бузган ҳисобланади ва аудитория раҳбари томонидан далолатнома тузилиб, у тест синовидан четлаштирилади.

Тест синови жараёнида абитуриент томонидан саволлар китоби варағи йиртиб олинганлиги аниқланса, тест синовларини топшириш қоидалари бузилган ҳисобланади ва абитуриент тест синовидан четлаштирилади.

Белгиланган вақтда тест синовларига келмаган абитуриентлар учун қўшимча тест синовлари ўтказилмайди.


13. Тест синовларини ташкил этиш ва уларни жойларда адолатли ўтказиш масъулияти тест синовлари қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда Давлат тест маркази вакиллари, қабул комиссиялари раислари, ҳокимликларга ва улар томонидан тайинланадиган аудиторияларнинг раҳбарларига юкланади.

Тест ўтказилган куни аудитория раҳбари ва кузатувчисига олий ҳарбий таълим муассасаси томонидан белгиланган тартибда пул маблағи тўланади.



IV. ХАЛҚАРО ВА РЕСПУБЛИКА ФАН ОЛИМПИАДАЛАРИ,

ТАНЛОВЛАРИ ҲАМДА МУСОБАҚА ҒОЛИБЛАРИНИ

ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистоннинг ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида" 1993 йил 5 февралдаги ПФ-555-сон Фармонига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида" 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарорига мувофиқ, тегишли вазирлик ёки идора томонидан белгиланган танловдан (якуний тиббий текширув, руҳий танлов, жисмоний тайёргарлик бўйича синов ва ҳоказолар) ўтган Халқаро ва республика фан олимпиадалари ғолиблари тегишли олий ҳарбий таълим муассасаларига мутахассислик йўналишининг асосий фанига мувофиқлиги бўйича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сержантлар статуси ҳақида" 2004 йил 12 апрелдаги 170-сон қарорига мувофиқ "Илғор сержант" номинацияси бўйича республика танлови ғолиблари Давлат комиссиясининг қарори билан ўқишга тест синовларисиз қабул қилинадилар.


15. Халқаро ва республика фан олимпиадалари ва "Илғор сержант" номинацияси бўйича республика танлови ғолиблари ҳақидаги маълумотлар олий ҳарбий таълим муассасалари қабул комиссиялари томонидан таълим йўналиши, ўқув шакли ва тили кўрсатилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказига ҳамда Давлат комиссиясига 1 июлгача бўлган муддатда тақдим этилади. Давлат комиссияси ғолиб бўлганлар бўйича тегишли вазирлик ва идора тавсияномаси асосида 9 июлгача алоҳида қарор қабул қилади.



V. АБИТУРИЕНТЛАРГА БЕРИЛАДИГАН ИМТИЁЗЛАР


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2012 йил 31 майдаги ПҚ-1765-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришда тест синовларида тўпланадиган энг кўп баллнинг 27 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёз берилади.


17. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сержантлари статуси ҳақида" 2004 йил 12 апрелдаги 170-сон қарорига мувофиқ сержант лавозимида камида 5 (беш) йил давомида хизмат қилган ҳамда ҳарбий қисм қўмондонлигининг тегишли тавсияномасига эга бўлган сержантларга олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришда тест синовларида тўпланадиган энг кўп баллнинг 20 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёз берилади.


18. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳарбий академик лицейлар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 17 февралдаги 21-сон қарорига мувофиқ, республика ҳарбий академик лицейлари битирувчиларига тест синовларида тўпланадиган энг кўп баллнинг 10 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёз берилади.


19. Юклатилган хизмат вазифаларини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг фарзандлари тиббий текширув натижаларига ҳамда тегишли вазирлик ва идора раҳбарининг тавсияномасига асосан Давлат комиссиясининг қарори билан Олий ҳарбий таълим муассасасига танловдан ташқари тест синовларисиз қабул қилинади.


20. Агар абитуриент бир вақтнинг ўзида ушбу Низомнинг 16 - 18-бандларида кўрсатиб ўтилган имтиёзлардан бир нечтасига эга бўлса, унга энг юқори фоизли балл қўшилади.



VI. ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


21. Олий ҳарбий таълим муассасаларига абитуриентларни ўқишга қабул қилиш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази тақдим этган тест синовлари натижалари ҳамда ажратилган квоталар бўйича жойлардаги ҳарбий бўлинмалар ва ҳудудий ҳуқуқ-тартибот органларининг эҳтиёжларига асосан амалга оширилади.


22. Қабул комиссияси белгиланган тартибга риоя қилмаган, ҳарбий ва хизмат интизомини бузган абитуриентларни ўқишга қабул қилиш бўйича танловнинг ҳар қандай босқичидан четлаштириш ҳуқуқига эга.


23. 15 июль куни қабул комиссияси (Ички ишлар вазирлигида - Мандат комиссияси) абитуриентларни ўқишга қабул қилиш масаласини кўриб чиқади ва тегишли баённомани расмийлаштиради.


24. Қабул комиссияси (Ички ишлар вазирлигида - Мандат комиссияси) раиси томонидан тасдиқланган баённома абитуриентларни тингловчи ва курсантлар сафига қабул қилиш ҳақидаги буйруқларни расмийлаштириш учун асос бўлади.



VII. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


25. Мазкур Низомда белгиланган масалалар бўйича низолар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинади.






Низомга

1-ИЛОВА



Олий ҳарбий таълим муассасаларига тингловчи

ва курсантларни ўқишга қабул қилиш

ТУЗИЛМАСИ

Босқич

Вазирлик ва идоралар


Чора-тадбирлар


Ижро муддати





























1. Мудофаа вазирлиги

2. Ички ишлар вазирлиги

3. Давлат божхона қўмитаси

4. Миллий хавфсизлик хизмати














I босқич


Қабул комиссияларини

ташкил этиш


Белгиланган

муддатларда













































1. Шартнома асосидаги ва муддатли ҳарбий хизматчилар қабул йилининг 1 июнигача, фуқаролар 1 майигача

2. Қабул йилининг 15 январидан 1 июнигача

3. Қабул йилининг 1 майигача

4. Қабул йилидан аввалги йилнинг 1 декабригача





1. Мудофаа вазирлиги

2. Ички ишлар вазирлиги

3. Давлат божхона қўмитаси

4. Миллий хавфсизлик хизмати









II босқич


Ҳужжатларни қабул қилиш











































































Вазирлик ва идораларнинг қабул комиссиялари









III босқич


Давлат тест марказига имтиёзга эга бўлганлар тўғрисидаги маълумотни тақдим этиш









30 июнь



































1. Давлат тест маркази

2. Вазирлик ва идораларнинг қабул комиссиялари


1. Инглиз, немис, француз тиллари бошқа тегишли фанлар мажмуаси билан биргаликда

2. Бошқа чет тиллари (ягона кўп балли имтиҳон тизимида)







IV босқич



10 июль

   

4 июлгача










































1. Мудофаа вазирлиги

2. Ички ишлар вазирлиги

3. Давлат божхона қўмитаси

4. Миллий хавфсизлик хизмати














V босқич


Тингловчи ва курсантларни ўқишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ


15 июль
































             





Низомга

2-ИЛОВА



Олий ҳарбий таълим муассасаларида ягона кўп балли

баҳолаш тизими бўйича чет тилидан имтиҳон ўтказиш

ТАРТИБИ


1. Олий ҳарбий таълим муассасаларида ягона кўп балли баҳолаш тизими бўйича чет тилидан имтиҳон 4 июль кунига қадар ўтказилади ва натижалар 5 июль куни Давлат тест марказига тақдим этилади.


2. Олий ҳарбий таълим муассасасида абитуриентлардан имтиҳон қабул қилиш учун фанлар бўйича имтиҳон комиссиялари ташкил этилади.

Олий ҳарбий таълим муассасасида имтиҳонни ташкил этиш ва ўтказиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

имтиҳон бошланишидан бир ой олдин тажрибали ва малакали ўқитувчилардан иборат таркибда фан бўйича имтиҳон комиссияси ташкил этилади ва фан бўйича имтиҳон комиссиясининг раиси тегишли вазирлик ёки идоранинг розилигига кўра олий ҳарбий таълим муассасаси бошлиғининг буйруғи билан тасдиқланади;

имтиҳон тасдиқланган жадвалга қатъий риоя этилган ҳолда ўтказилади.


3. Имтиҳон тест синовлари мажмуаларидаги фаннинг эгаллаган ўрнига қараб тегишли равишда 75,6 балл ёки 39,6 балл оралиғида ягона кўп балли тизим бўйича баҳоланади.

Олий ҳарбий таълим муассасасининг қабул комиссияси имтиҳон бошланишидан бир ой олдин абитуриентлар эътиборига имтиҳон олинадиган фан дастурини, баҳолаш мезонларини, маслаҳат бериш ва имтиҳон жадвалини маълум қилади.


4. Чет тилидан ўтказиладиган имтиҳонга белгиланган муддатда келмаган абитуриентлар танловнинг кейинги босқичига қўйилмайди.


5. Чет тилидан қабул қилинган имтиҳон бўйича эътироз шу куннинг ўзида олий ҳарбий таълим муассасаси буйруғи билан тасдиқланган апелляция комиссияси томонидан кўриб чиқилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 39-сон, 452-модда




































Время: 0.1595
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск