ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Халқаро ҳамкорлик / Дипломатик, иқтисодий ва бошқа алоқаларни ривожлантириш ва янада чуқурлаштириш масалалари / Осиё /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.08.2002 й. 285-сон "Япония билан ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.08.2002 й.

N 285


ЯПОНИЯ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ

ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг Японияга ташрифи (2002 йил 28-31 июль) давомида имзоланган Ўзбекистон Республикаси билан Япония ўртасида дўстлик, стратегик шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги қўшма баёнотнинг, икки томонлама ҳукуматлараро ва идоралараро битимларнинг, иқтисодиёт ва мурувват соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида эришилган аҳдлашувларнинг кенг кўламда ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, Ташқи ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Японияга расмий ташрифи давомида имзоланган 1-иловага мувофиқ қўшма ҳужжатлар ва битимларнинг амалга оширилиши устидан мониторинг ва тизимли назорат ўрнатсинлар;

эришилган аҳдлашувларни амалга ошириш ва Япония билан икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга доир 2-иловага мувофиқ тадбирлар бажаршшшини таъминласинлар;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Япония Ҳукумати, Япония молиявий тузилмалари ва компаниялари ўртасида имзоланган битимларни ва эришилган аҳдлашувларни амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш юзасидан ўз вақтида чора-тадбирлар кўрсинлар.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

Япония компаниялари ва банклари иштирокида амалга оширилаётган 3-иловага мувофиқ инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши;

амалга оширишга тайёрлаш босқичидаги 4-иловага мувофиқ инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилиши ва экспертизадан ўтказилиши, улар бўйича молиялаштириш ташкил этилиши ва ўз вақтида бошланиши;

5-иловага мувофиқ истиқболли лойиҳа таклифлари бўйича потенциал Япониялик шерикларни ва маблағ билан таъминлаш манбаларини аниқлаш юзасидан ташкилий чора-тадбирлар ўтказилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсин ва улар бўйича мониторинг олиб борсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, тегишли вазирликлар ва идоралар Япония билан иқтисодий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари ва қуйидаги янги лойиҳаларни амалга ошириш учун илғор Япония технологиялари ва инвестицияларини жалб этиш юзасидан қўшма фаолиятни жонлантиришга доир зарур чора-тадбирлар кўрсинлар:

истиқболли нефть-газ минтақаларида углеводород хом ашёни излаш, разведка қилиш, қазиб олиш, қайта ишлаш ва транспортда ташиш;

энергия таъминоти дастури доирасида, шу жумладан электр энергетикаси корхоналарини замонавийлаштириш ва техника билан қайта жиҳозлаш ҳамда саноатнинг базавий тармоқларида ресурсларни тежовчи технологаяларни жорий этиш;

пахта, ипак ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлашни таъминлаган, экспорт салоҳиятини оширган ҳолда енгил саноат ва озиқ-овқат саноати корхоналарини замонавийлаштириш ва техника билан қайта жиҳозлаш;

таълим тизимини ислоҳ қилишни ривожлантириш ва кадрлар тайёрлаш;

ахборот технологияларни ривожлантириш;

минтақавий ва минтақалараро транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш;

молиявий ҳамкорликни кенгайтириш, корхоналарни хусусийлаштириш ва акциялаштириш жараёнларида Япония компанияларининг иштирок этиши, қўшма ишлаб чиқаришлар ташкил этишда тўғридан-тўғри инвестицияларни кенг жалб этиш.

Ўзбекистон Республикаси бозорида инпестиция фаолиятипи ривожлантириш имкониятлари тўғрисида потенциал Япония инвесторларининг тўлиқ ахборот таъминотига эришиш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги элчихонасининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг "Ўзэкспомарказ" АЖ имкониятларидан кенг фойдаланган ҳолда, қўшма бизнес-семинарлар, тақдимотлар, кўргазмалар ўтказиш жонлантирилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, "Ўзтелерадио" компанияси, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги Японияга ташриф якунлари бўйича мусгақиллик йилларида Ўзбекистон-Япония муносабатлари ривожланишининг тарихи ва босқичлари тўғрисида ҳужжатли фильм тайёрласинлар, мазкур мавзуда китоб нашр этсинлар ва ташрифнинг асосий якунлари халқаро оммавий ахборот воситалари, шунингдек "Интернет" тармоғи каналлари орқали ёритилишини таъминласинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 8 августдаги

285 -сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Японияга расмий ташрифи давомида

тузилган битимлар

Т/р


Битим, шартнома


Тадбирлар


Масъул бажарувчилар


Бажариш муддатлари


1.


Ўзбекистон Республикаси билан Япония ўртасида дўстлик, стратегик шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги қўшма баёнот



Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий фаолиятни, иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти, Ташқи савдо вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

Мунтазам равишда


2.


Иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ва Япониянинг қўшма баёноти


Ҳамкорликни фаоллаштириш ва иқтисодий ислоҳотлар жараёнига кўмаклашиш чора-тадбирларини амалга ошириш


Ташқи иқтисодий фаолиятни, иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти, Инвестиция дастурлари шакллантирилиши ва амалга оширилиши мониторингини мувофиқлаштириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти, Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги

Мунтазам равишда


3.


Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан Япония Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида сиёсий мулоқот тўғрисида қўшма билдириш



Ташқи ишлар вазирлиги


Мунтазам равишда


4.


Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Япония Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида инсонпарварлик, маданий ва таълим айирбошлаши соҳасида ҳамкорлик тўғрисида қўшма билдириш



Ташқи ишлар вазирлиги, Маданият ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги


Мунтазам равишда


5.


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Япония Ҳукумати ўртасида вафот этган япон ҳарбий асирлари тўғрисидаги масала юзасидан инсонпарварлик ҳамкорлиги тўғрисида қўшма билдириш



Ташқи ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар.Тошкент, Бухоро, Фарғона, Андижон вилоятлари ҳокимликлари


Мунтазам равишда


6.


Республика вакилларини Япониянинг етакчи университетлари магистратураларида ўқитишни ташкил этиш учун Япония Ҳукумати томонидан Ўзбекистон Ҳукуматига 348 млн йен ажратилиши тўғрисидаги айирбошлаш ноталари


2003-2004 ўқув йилида 20 талабани ўқиш учун Японияга йўллашнинг ташкилий масалаларини ишлаб чиқиш


Вазирлар Маҳкамасининг Ижти-моий комплекси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги


2003 йил


7.


Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва "Мицуи и Ко Лтд" компанияси ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида протокол

Протокол бандларини бажариш масалаларини ишлаб чиқиш


Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, тегишли вазирликлар ва идоралар

Мунтазам равишда


8.


Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан "Мицубиси Корпорейшн" компанияси ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида протокол

Протокол бандларини бажариш масалаларини ишлаб чиқиш


Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, тегишли вазирликлар ва идоралар

Мунтазам равишда


9.


Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан "Марубени Корпорейшн" компанияси ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида протокол

Протокол бандларини бажариш масалаларини ишлаб чиқиш


Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, тегишли вазирликлар ва идоралар

Мунтазам равишда


10.


Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билаи "Нише Иваи" компанияси ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги протокол

Протокол бандларини бажариш масалаларини ишлаб чиқиш


Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, тегишли вазирликлар ва идоралар

Муптазам равншда


11.


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Япония халқаро ҳамкорлик банки ўртасида тузилган N UZB-P7 қарз битимига ҳисоб-китоб хизмати кўрсатиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан Токио-Мицубиси банки ўртасидаги банклараро битим


Битим бандлари бажарилиши таъминлаш


Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки


2002-2032 йиллар


12.


"Ўзбектуризм" миллий компанияси билан Япония туристик агентлар уюшмаси (JАТА) ўртасидаги протокол


Протокол бандларини бажариш масалаларини ишлаб чиқиш


"Ўзбектуризм" миллий компанияси


Мунтазам равишда


13.


"Ўзбектуризм" миллий компанияси билан "Жапан Трэвел Бюро Дискавер Уорлд" компанияси ўртасида туризм соҳасидаги меморандум


Меморандум бандларини бажариш масалаларини ишлаб чиқиш


"Ўзбектуризм" миллий компанияси


Мунтазам равишда


14.


"Ўзбектуризм" миллий компанияси билан "Трэвел Криэйшн" туристик фирмаси ўртасида  туризм соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битим


Битим бандлари бажарилиши таъминлаш


"Ўзбектуризм" миллий компанияси


Мунтазам равишда


Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 8 августдаги

285 -сон қарорига

2-ИЛОВА



Япония билан эришилган аҳдлашувларни амалга ошириш

ва икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш

ТАДБИРЛАРИ

Т/р


Тадбирлар номи


Бажариш муддатлари


Масъул бажарувчилар


I. СИЁСИЙ СОҲАДАГИ ҲАМКОРЛИК


1.1.


Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Япония Ташқи ишлар вазирлигининг 2002 йил 29 июлдаги сиёсий мулоқот тўғрисидаги қўшма билдиришномасига мувофиқ 2003 йил январь-февраль ойларида икки томонлама муносабатлар ва ўзаро қизиқиш уйғотувчи халқаро сиёсат масалаларининг бутун комплекси бўйича Ташқи ишлар вазирликлариаро маслахатлашувлар ўтказиш


2003 йил январь-февраль


Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги


1.2.


Таркибига Олий Мажлис, ишбилармон доиралар, жамоатчилик вакиллари, Ўзбекистон вазирликлари ва идоралари рахбарлари кирадиган Ўзбекистон-Япония дўстлиги ва хар томонлама ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш қўмитаси ташкил этилиши


2002 йил сентябрь


Олий Мажлис, Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги


1.3.


Япония Ташқи ишлар вазири И.Кавагучининг маданий айирбошлаш ва инсонпарварлик ҳамкорлиги тўғрисидаги битим тузиш таклифини қўллаб-қувватлаш. Битим лойиҳасини тайёрлаш ва уни Япония томонига тақдим этиш


2002 йил сентябрь


Ташқи ишлар вазирлиги, Маданият ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


II. ИККИ ТОМОНЛАМА МУНОСАБАТЛАРНИНГ ШАРТНОМАВИЙ-ҲУҚУҚИЙ

НЕГИЗИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ СОҲАСИДАГИ ҲАМКОРЛИК


2.1.



Икки томонлама муносабатларнинг норматив-ҳуқуқий негизини ривожлантириш мақсадида савдо ва инвестицияларни ривожлантириш, икки мамлакат хусусий сектори ўртасидаги иқтисодий айирбошлашни кенгайтириш учун қулайроқ муҳит яратиш учун:

а) савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битимни;

б) инвестицияларни ўзаро ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш тўгрисидаги битимни;

в) икки томонлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги шартномани;

г) ҳаво алоқаси тўғрисидаги битимни имзолаш масалаларини ишлаб чиқиш.


2002-2003 йиллар



Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси



III. ИҚТИСОДИЙ СОҲАДАГИ ҲАМКОРЛИК


3.1.


Иктисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Япония ва Япония-Ўзбекистон қўмиталарини ташкил этиш ва мунтазам равишда унинг мажлисларини ўтказиш (бир йилда камида бир мартда). Қўмиталарнинг навбатдаги мажлисларини Тошкент шаҳрида 2002 йил кузида ўтказиш муддатларини келишиш


2002 йил IV чорак


Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги


3.2.


Япония х.1лқаро ҳамкорлиги агентлиги (ДЖАЙКА) ва ДЖЕТРО билан қуйидагилар сохасида устувор лойиҳаларнинг мастер-режалари ва техник-иқтисодий асосланиши биргалчкда ишлаб чиқилишини фаоллаштириш:

а) энергетика, шу жумладан углеводород ресурсларини излаш, конларни ишлаш, қазиб олиш, қайта ишлаш ва транспортда ташиш;

б) энергия таъминоти дастурларини амалга ошириш;

в) тўқимачилик, енгил ва озиқ-овқат саноати, шу жумладан пахта, ипакни, озиқ-овқатга мўлжалланган бошқа қишлоқ хўжалиги махсулотларини чуқур қайта ишлаш;

г) ахборот ва компьютер технологиялари;

д) таълим;

е) минтақавий ва минтақалараро транспорт йўлаклари қуриш ва уларни реконструкция қилиш;

ж) кимёсаноатини замонавийлаштириш;

з) туризм;

и) молиявий сектор;

к) хусусийлаштириш

л) бошқалар.


2002-2003 йиллар


Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигн, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Марказий банк, Алоқа ва ах-боротлаштириш агентлиги, "Ўзбекнефтегаз" миллий-холдинг компанияси, "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзбек ипаги" уюшмаси, "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" ходдинг компанияси, "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзбектуризм" миллий компанияси


3.3.


Халқаро молия институтлариинг барқарорлаштирувчи заёмларини молиялаштириш учун молиявий маблағларни жалб этиш масаласини Япония томони билан ишлаб чиқиш


2002-2003 йиллар


Макроиқтисодиёт ва статистика вазир-лиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Марказий банки


3.4.


Ғузор-Бойсун-Қумқўрғон темир йўли қурилиши лойиҳасини амалга ошириш орқали минтақавий транспорт инфратузилмасини ривожлантириш


2003 йил


"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси


3.5.


Япония ташқи савдони ривожлантириш ташкилоти (ДЖЕТРО) билан биргаликда, Япониянинг бошқа молиявий институтлари қўллаб-қувватлаган ҳолда Ўзбекистон Республикасидаги инвестиция имкониятларига, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишга, республика корхоналарини хусусийлаштиришга бағишланган конференцияни ташкил этиш ва ўтказиш


2002 йил IV чорак


Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзбек ипаги" уюшмаси, Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва бошқалар


3.6.


Ресурсларни тежаш соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш учун Япониянинг энергиянинг янги манбаларини ривожлантириш ташкилоти (НЕДО) билан тизимли асосда тўлиқ кўламли ҳамкорликни таъминлаш


2002-2003 йиллар


Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзбекнефтгаз" миллий-холдинг компанияси, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси, Фан ва технологиялар маркази


3.7.


ДЖЕТРО билан биргаликда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш ва уларнинг биргаликда амалга оширилиши учун кейинчалик Япония компанияларини жалб этиш


2002-2003 йиллар


"Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг холдинг компанияси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги


3.8.


Ўзбекистондаги устувор лойиҳаларни молиялаштириш учун Япония Ҳукуматининг Ривожланишга расмий ёрдам дастури (ОDА) йўли бўйича имтиёзли йен кредитларини жалб этиш масалаларини ишлаб чикиш


2002-2003 йиллар


Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, тегишли вазирликлар ва идоралар- лойиҳалар ташаббускорлари


3.9.


Кадрлар тайёрлаш дастурларини амалга оширишга, шу жумладан янгидан ишга туширилаётган касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларни жиҳозлаш учун Япония Ҳукуматининг молиявий кўмаги жалб этилишини фаоллаштириш


2002-2003 йиллар


Молия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги


3.10.


Умумий ва нолойиҳа типлар, техник кўмаклашиш доирасида лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини, шу жумладан илгари Япония томонининг кўриб чиқилиши учун тақдим этилган экспертлар ва волонтёрларни йўллашни Япония томони билан ишлаб чиқиш


2002-2003 йиллар


Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, тегишли вазирликлар ва идоралар -лойиҳалар ташаббускорлари


3.11.


Ўзбек талабаларининг иқтисодий мутахассислар бўйича ўқишини ташкил этиш, шунингдек маркетинг, менежмент, бозор иқтисодиёти ва молия соҳасида республика вазирликлари ва идоралари мутахассисларининг стажировкаси масалаларини ишлаб чиқиш


мунтазам равишда


Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги


3.12.


Япониянинг "СОНИ Корпорейшн" компанияси билан биргаликда замонавий маиший техника ва электроника ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этиш масаласини ишлаб чиқиш


2002-2003 йиллар


"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси, "Ўзмашсаноат" уюшмаси


3.13.


"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясининг Токио шаҳрига ва Япониянинг бошқа шаҳарларига қатновларини очиш масаласини ишлаб чиқиш


2003 йил январь-февраль


Ташқи ишлар вазирлиги, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси


3.14.


Япония томони билан 2004-2005 ўқув йилида магистр даражасини олиш учун 20 талабанинг Япония университетларида икки йиллик ўқишини ташкил этишга навбатдаги грантни ажратиш масалаларини ишлаб чиқиш


2003 йил


Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


3.15.


Инвестицияларни, молиявий маблағларни жалб этиш, Ўзбекистон Республикасида ахборот технологиялари ва телекоммуникациялар тизимини ривожлантириш учун Япония Ҳукуматининг беғараз кўмаги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Алоқа ва ахборот-коммуникация технологиялари масалалари бўйича комплекси раҳбари бошчилигида Ўзбекистон Республикаси делегациясининг ташрифи масалаларини ишлаб чиқиш


2002 йил сентябрь


Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги


IV. МАДАНИЙ АЙИРБОШЛАШ СОҲАСИДАГИ ҲАМКОРЛИК


4.1.


Япон адабиёти ва маданиятини чуқур ўрганиш масалалари бўйича мутахассислар тайёрлашни ташкил этиш


мунтазам равишда


Маданият ишлари вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги


4.2.


Япон муаллифларининг машҳур китоблари таржима қилинишини ташкил этиш ва уларнинг Ўзбекистондаги тақдимотини ўтказиш


мунтазам равишда


Маданият ишлари вазирлиги, Бадиий академия


4.3.


"ЭнЭчКей" телекомпанияси симфоник оркестрининг Ўзбекистондаги гастролларини ишлаб чиқиш ва ташкил этиш


2003 йил май


Маданият ишлари вазирлиги


4.4.


Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида япон филологияси мутахассислиги бўйича мутахассислар тайёрлаш


2003 йил


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


4.5.


Васеда университети билан биргаликда унинг Ўзбекистон Республикасидаги шўъба ўқув юртини очиш масаласини ишлаб чиқиш


2003 йил


Ташқи ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 8 августдаги

285 -сон қарорига

3-ИЛОВА



Япония компаниялари ва банклари иштирокидаги амалга

ошириш босқичидаги инвестиция лойиҳалари

Т/р


Лойиҳанинг номи


Япониялик шерик ва молиялаштирувчи банк


Масъул

бажарувчилар


Молиялаштириш

суммаси (млн

АҚШ доллари)



Лойиҳарларни

амалга ошириш

муддатлари


1.


Телекоммуникациялар тармоғини ривожлантириш. Маълумотларни узатиш магистрал тизимлари, ТВ ва радиоэшиттириш (2-босқич)


(тендер бўйича аниқланади) Япония халқаро ҳамкорлик банки


Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Вазирлар Махкамасининг Алоқа ва ахборот-коммуникация технологиялари масалалари комплекси котибияти


89,3


1999-2004 йиллар


2.


Тошкент телеминорасининг радио-телевизион комплексини замонавийлаштириш ва ривожлантириш


"Иточу Корпо-рейшн" фирмали кредит


Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Вазирлар Махкамасининг Алоқа ва ахборот-коммуникация технологиялари масалалари комплекси котибияти


3,7


2001-2002 йиллар


3.


Ўрта махсус таълимни ривожлантириш


(тендер бўиича аниқланади) Япония халқаро хамкорлик банки


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Вазирлар Махкамасининг Ижтимоий комплекси котибияти


58,8


2001-2003 йиллар


4.


Тошкент ТЭСини замонавийлаштириш


(тендер бўйича аниқланади) Япония халқаро ҳамкорлик банки


"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси Ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантириш департаменти


221,1


2002-2007 йиллар


Ҳаммаси:


372.9




Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 8 августдаги

285 -сон қарорига

4-ИЛОВА



Япония компаниялари ва банклари иштирокидаги

амалга оширишга тайёрлаш босқичида турган

инвестиция лойиҳалари

Т/Р


Лойиҳанинг номи


Лойиҳанинг дастлабки

қиймати (млн АҚШ

доллари)


Потенциал

япониялик шерик

ва молиялаштирувчи

банк


Масьул

бажарувчилар


Лойиҳаларни

амалга ошириш

бошланишининг

мўлжалланаётган

муддатлари


Умумий


шу жумладан

хорижий

инвестициялар

ва кредитлар

ҳисобига


I. ТЎҚИМАЧИЛИК САНОАТИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ СОҲАСИДА


1.


Урганч шаҳридаги тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи "Турон-Текстиль" қўшма корхонасини замонавийлаштириш


17,2

9,5


"Марубейшн корпорейшн" Япония халқаро ҳамкорлик банки


Хоразм вилояти ҳокимлиги, Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо комплекси


2002 йил


2.


Боғот шаҳрида тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи қўшма корхона ташкил этиш


Лойиҳа параметрлари келишилмоқда


"Марубейшн корпорейшн" Япония халқаро ҳамкорлик банки


"Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси, Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо комплекси


2004 йил


3.


Қўқон тўқимачилик комбинати негизида калава ва "хаки"нинг энли газламасини экспортга ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этиш


Лойиҳа параметрлари келишилмоқда


"Марубейшн корпорейшн" Япония халқаро ҳамкорлик банки


"Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси, Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо комплекси


2004 йил


4.


Бўка шаҳрида тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этиш


Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланиши ишлаб чиқилмоқда


"Марубейшн корпорейшн" молиялаштирувчи банк аниқланмаган


"Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси, Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо комплекси


2003 йил


II. ТРАНСПОРТ ВА ТРАНСПОРТ КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ СОҲАСИДА


5.


Ғузор- Бойсун - Қумқўрғон темир йўли қурилиши


Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланиши ишлаб чиқилмоқда


Тендер мўлжалланмоқда Япония халқаро ҳамкорлик банки


"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари котибияти


1 босқич 2003-2007 йиллар


6.


"Электровозтаъмир" заводи қурилиши


71,5


54,4


Тендер мўлжалланмоқда Япония халқаро ҳамкорлик банки


"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси, Бош вазирнннг биринчи ўринбосари котибияти


2006 йил


7.


Тошкент шаҳрида қуруқ порт ва саноат парки комплексини ташкил этиш


61,3


52,1

"Сумитомо Корпорейшн" Япония халқаро ҳамкорлик банки


Тошкент шахри ва вилояти ҳокимликлари, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари котибияти


аниқланмаган


III. КИМЁ ТАРМОҒИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ СОҲАСИ


8.


Самарқанд кимё заводини реконструкция қилиш


Лойиҳа параметрлари келишилмоқда


"Мицуи Ко Лтд." Япония халқаро ҳамкорлик банки


"Ўзкиёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси, Индустрияни ривожлантириш комплекси котибияти


2004-2006 йиллар


Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 8 августдаги

285 -сон қарорига

5-ИЛОВА



Ишлаб чиқиш босқичида турган истиқболли лойиҳалар

Т/р


Лойиҳанинг номи


Лойиҳанинг

дастлабки

қиймати

(млн АҚШ

доллари)


Потенциал 

Япониялик

шерик ва

молиялашти-

рувчи банк


Масъул

бажарувчилар


Лойиҳа таклифларини

тайёрлашнинг тахминий

муддатлари


1.


Кўкдумалоқ конидаги факел газларини фойдали тартибда ишлатиш


60,0


"Марубейшн корпорейшн" молиялаштирувчи банк аниқланмаган


"Ўзбекнефтгаз", Ёқилги-энергетика комплексини ривожлантириш департаменти


2004 йил


2.


Тошкент ва Чирчиқ шахарлари сув таъминоти тизимини реконструкция қилиш


75,0


Хорлжий шерик ва молиялаштирувчи банк аниқланмоқда


"Ўзкоммунхизмат" агентлиги Бош вазирнинг биринчи ўринбосари котибияти


2003 йил


3.


Ўзбекистон Республикаси газ-транспорт тизими қувурларини мақбуллаштириш


100,0


" Марубейшн корпорейшн" молиялаштирувчи банк, аниқланмоқда


"Ўзбекнефтгаз", Ёқилғи-энерготика комплексини ривожлантириш департамент"


2003-2004 йиллар


4.


Мароқанд - Навоий, Навоий -Бухоро, Мароқанд - Қарши, Бухоро - Қарши темир йўлларини электрлаштириш


185,0


Хорижий шерик ва молиялаштирувчи банк аниқланмоқда


"Ўзбекистон темир йўллари", Бош вазирнинг биринчи ўринбосари котибияти


2003-2000 йиллар


5.


Тошкент, Самарқанд ва Зухоро шаҳарлари иссиқлик таъминоти тизимини реконструкция қилиш


260,0


"Шимизду" корпорацияси Япония халқаро ҳамкорлик банки


"Ўзкоммунхизмат" агентлиги, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари котибияти


2004 йил


5.


Дамхўжа сув олиш иншоотини реконструкция қилиш


70,0


Хорижий шерик ва молиялаштирувчи банк аниқланмоқда


"Ўзкоммунхизмат" агентлиги, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари котибияти


2005 йил



ҲАММАСИ:


570,0


































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск