Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар /

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан айрим тоифадаги юридик шахсларга мол-мулк солиғи, ер солиғи, ягона ер солиғи бўйича имтиёзлар бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 02.10.2012 й. 281-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 2 октябрдаги

281-сон қарорига

ИЛОВА



Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

томонидан айрим тоифадаги юридик шахсларга

мол-мулк солиғи, ер солиғи, ягона ер солиғи бўйича

имтиёзлар бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 30-моддасига ва "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан айрим тоифадаги юридик шахсларга мол-мулк солиғи, ер солиғи, ягона ер солиғи бўйича имтиёзлар бериш тартибини белгилайди.

2. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари мол-мулк солиғи, ер солиғи, ягона ер солиғи бўйича имтиёзларни (кейинги ўринларда солиқлар бўйича имтиёзлар деб аталади) солиқлардан тўлиқ ёки қисман озод қилиш тарзида беришлари мумкин.

Бунда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари солиқлар бўйича белгиланган ставкаларга ҳудудларнинг ҳамда фаолиятни амалга ошириш жойининг хусусиятларини инобатга олган ҳолда жисмоний шахсларнинг мол-мулкидан олинадиган солиқ ва жисмоний шахсларнинг ер солиғи бўйича белгиланган ставкаларга нисбатан 0,7 дан 1,3 гача пасайтирувчи ва ошиб борувчи коэффициентларни киритиш ваколатига эга.

3. Солиқлар бўйича имтиёзлар қуйидаги ҳолларда берилади, агар:

тегишли ҳудуднинг маҳаллий бюджети харажатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг алоҳида қарорларида назарда тутилган тадбирлар молиялаштирилиши тўлиқ таъминланганда;

муайян солиқ бўйича имтиёзлар бериш натижасида тегишли бюджетга тушум тушмаслиги мумкин бўлган даромадлар (йўқотишлар) суммаси бошқа манбалар бўйича қўшимча тушумлар ҳисобига қопланганда;

мол-мулк солиғи, ер солиғи, ягона ер солиғи бўйича имтиёзлар берилган объектлар кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органларда ҳамда ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилган ер участкалари майдони доирасида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилганда;

солиқ тўловчида бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарздорлик мавжуд бўлмаганда.


4. Солиқлар бўйича имтиёзлар биринчи навбатда қуйидаги тоифадаги солиқ тўловчиларга берилади:

а) ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашни амалга ошираётганларга;

б) Ўзбекистон Республикаси ривожланиш давлат дастурига киритилганларга;

в) ҳудуднинг инфратузилмасини ривожлантиришда қатнашувчиларга.


5. Солиқлар бўйича имтиёзлар солиқнинг битта тури бўйича, шунингдек бир нечта тури бўйича бирйўла берилиши мумкин. Солиқ бўйича имтиёзлар дастлаб 12 ойгача бўлган муддатга берилади. Бунда тегишли ҳудудий молия органларининг, давлат солиқ хизмати органларининг, иқтисодиёт ва адлия органларининг хулосасига кўра солиқлар бўйича имтиёзларнинг амал қилиши 12 ойгача бўлган муддатга узайтирилиши мумкин. Кейинчалик ушбу тоифадаги солиқ тўловчиларга солиқ бўйича имтиёз камида беш йил ўтгандан кейин берилиши мумкин.


6. Солиқлар бўйича имтиёзлар берилиши муносабати билан бўшайдиган маблағлар юридик шахслар томонидан ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг турларини кенгайтириш ва рақобатбардошлигини ошириш билан боғлиқ тадбирларга йўналтирилади.

Солиқлар бўйича имтиёзлар берилиши натижасида бўшайдиган маблағлардан белгиланган мақсадда фойдаланилмаган тақдирда, ушбу маблағлар тўлиқ ҳажмда, белгиланган тартибда пеня ҳисоблаган ҳолда тегишли маҳаллий бюджетга ундирилади.


7. Солиқлар бўйича имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.



II. МАҲАЛЛИЙ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИ

ТОМОНИДАН СОЛИҚЛАР БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР

БЕРИШ ТАРТИБИ


8. Солиқлар бўйича имтиёзларни бериш Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашининг тегишли қарорлари асосида ҳамда ушбу Низомга иловадаги схема бўйича амалга оширилади.


9. Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашининг солиқлар бўйича имтиёзлар бериш тўғрисидаги қарорлари лойиҳалари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан мажбурий тартибда келишилиши лозим.


10. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашининг солиқлар бўйича имтиёзлар бериш тўғрисидаги қарорлари лойиҳалари (кейинги ўринларда солиқлар бўйича имтиёзлар бериш тўғрисидаги қарорлар лойиҳаси деб аталади) тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан тайёрланади.

Солиқ тўловчиларнинг мурожаатлари ёки Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатларининг таклифлари қарорлар лойиҳасини тайёрлаш учун асос ҳисобланади.


11. Солиқлар бўйича имтиёзлар бериш тўғрисида ишлаб чиқилган қарорлар лойиҳалари тегишли ҳудудий молия органлари, давлат солиқ хизмати органлари, иқтисодиёт ва адлия органлари билан келишилади.

Бунда юқорида кўрсатилган органлар солиқлар бўйича имтиёзлар бериш тўғрисидаги қарор лойиҳаси тақдим этилган кундан бошлаб ўттиз кун муддатда ушбу лойиҳа бўйича:

молия ва солиқ органлари - тегишли бюджетнинг олинмай қоладиган даромадларини ҳамда солиқлар бўйича берилаётган имтиёзларни кутилаётган харажатлар билан таққослаган ҳолда маҳаллий бюджет даромадларига кутилаётган таъсирини баҳолаш юзасидан;

иқтисодиёт органлари - солиқлар бўйича имтиёзлар беришнинг ҳудуд иқтисодиётига таъсири тўғрисида;

адлия органлари - солиқлар бўйича имтиёзлар бериш тўғрисидаги қарорлар лойиҳаларини юридик экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича тегишли хулосалар тақдим этадилар.


12. Солиқлар бўйича имтиёзлар бериш тўғрисидаги қарорлар лойиҳаларида қуйидагилар мажбурий тартибда кўрсатилади:

а) солиқлар бўйича имтиёз берилаётган юридик шахсларнинг тоифаси;

б) имтиёз берилаётган солиқ тури;

в) солиқлар бўйича имтиёз берилаётган муддат;

г) солиқ солишдан бўшайдиган маблағларнинг мақсадли йўналтирилиши.


13. Солиқлар бўйича имтиёзлар бериш тўғрисидаги келишилган қарорлар лойиҳалари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашига кўриб чиқиш учун қуйидаги материаллар илова қилинган ҳолда киритилади:

тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимининг ўринбосари имзолаган солиқлар бўйича имтиёзлар бериш мақсадга мувофиқлигини асословчи тушунтириш хати;

солиқлар бўйича имтиёзлар беришнинг ҳудуд иқтисодиёти учун оқибатларини баҳолаган ҳолда зарур ҳисоб-китоблар ва кўриб чиқиш материаллари, шу жумладан, солиқлар бўйича берилаётган имтиёзларнинг маҳаллий бюджет даромадлари тушишига таъсири, шунингдек уларга солиқ имтиёзларининг бюджет ва ижтимоий самарадорлигини асословчи ҳисоб-китоблар илова қилинади.


14. Солиқлар бўйича имтиёзлар бериш ва уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги қарорлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашининг раиси томонидан имзоланади.


15. Солиқлар бўйича имтиёзлар бериш тўғрисидаги қарор у қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг 1-кунидан бошлаб кучга киради.



III. МАҲАЛЛИЙ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ

ОРГАНЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ ВА ДАВЛАТ

СОЛИҚ ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИНИНГ НАЗОРАТИ


16. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ушбу Низом талабларига риоя этилиши юзасидан жавоб берадилар.


17. Солиқлар бўйича имтиёзларни қўллашнинг тўғрилигини ва имтиёзларнинг берилиши муносабати билан бўшайдиган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш, қонун ҳужжатларига мувофиқ, давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.


18. Давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари тақдим этилган ҳисоб-китоблар асосида, ушбу Низомга мувофиқ солиқлар бўйича имтиёзлар берилган солиқ тўловчиларнинг Йиғма реестрини юритадилар.


19. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси давлат солиқ хизмати қуйи органларининг маълумотлари асосида, солиқлар бўйича имтиёзлар берилган солиқ тўловчиларнинг Йиғма реестрини юритади ва ҳар йили уни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 апрелигача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади.






Низомга

ИЛОВА



Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан

солиқлар бўйича имтиёзлар бериш тартиби

СХЕМАСИ


I босқич

Солиқ тўловчилар ва бошқа манфаатдор шахслар













II босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари













Солиқлар бўйича имтиёзлар бериш тўғрисидаги қарор лойиҳаси











Ҳудудий молия органлари



Давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари



Ҳудудий иқтисодиёт органлари



Ҳудудий адлия органлари











Тегишли бюджетнинг олинмай қоладиган даромадларини ҳамда солиқлар бўйича берилаётган имтиёзларни кутилаётган харажатлар билан таққослаган ҳолда маҳаллий бюджет даромадларига кутилаётган таъсирини баҳолаш тўғрисидаги хулоса (қарор лойиҳаси тақдим этилган кундан бошлаб 30 кун муддатда)



Солиқлар бўйича имтиёзлар беришнинг ҳудуд иқтисодиётига таъсири тўғрисидаги хулоса (қарор лойиҳаси тақдим этилган кундан бошлаб 30 кун муддатда)



Солиқлар бўйича имтиёзлар бериш тўғрисидаги қарорлар лойиҳалари юзасидан ўтказилган юридик экспертиза тўғрисидаги хулоса (қарор лойиҳаси тақдим этилган кундан бошлаб 30 кун муддатда)











III босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари

















Солиқлар бўйича имтиёзлар бериш тўғрисидаги қарорнинг тегишли ҳудудий молия, давлат солиқ хизмати, иқтисодиёт ва адлия органлари билан келишилган лойиҳаси



















Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши солиқлар бўйича имтиёзлар бериш тўғрисида қарор қабул қилади









IV босқич


Солиқлар бўйича имтиёзлар бериш тўғрисидаги қарор солиқ тўловчиларга, тегишли ҳудудий молия, давлат солиқ хизмати, иқтисодиёт ва адлия органларига, шунингдек бошқа манфаатдор шахсларга маълум қилинади









"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 40-сон, 467-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 10-сон, 71-модда














































Время: 0.2050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск