ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Пенсия таъминоти / Пенсияларни ҳисоблаб чиқиш, тайинлаш, қайта ҳисоблаш, тўлаш тартиби. Пенсияларга устама хаклар /Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 44-к-сон, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 10-8/2928-сон "Алоқа вазирлиги корхоналари томонидан пенсия ва нафақа тўлаш бўйича йўриқномани ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги 15.08.2012 й. Қарори (АВ томонидан 28.09.2012 й. 165-1-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
28.09.2012 й.
N 165-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ 15.08.2012 й. N 44-к |
ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИНИНГ 15.08.2012 й. N 10-8/2928 |
ҚАРОРИ
Алоқа вазирлиги корхоналари томонидан
пенсия ва нафақа тўлаш бўйича йўриқномани
ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
(2012 йил 8 октябрдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон "Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 559-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 562-модда) ва 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 563-модда) қарорларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:
1. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ва Алоқа вазирлиги томонидан 1995 йил 18 августда тасдиқланган Алоқа вазирлиги корхоналари томонидан пенсия ва нафақа тўлаш бўйича йўриқнома (рўйхат рақами 165, 1995 йил 30 август) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки билан келишилган.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири
|
А. Хаитов |
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директори |
Х. Мирзахидов |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 40-сон, 469-модда