язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Пенсия таъминоти/ Молия вазирлигининг 66-сон, Ички ишлар вазирлигининг 30-сон, Мудофаа вазирлигининг 10-сон, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 227-сон, Миллий хавфсизлик хизматининг 98-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/5-27-сон "Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 31.08.2012 й. Қарори (АВ томонидан 03.10.2012 й. 2222-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.10.2012 й.

N 2222-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

31.08.2012 й.

N 66


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

31.08.2012 й.

N 30


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МУДОФАА ВАЗИРЛИГИНИНГ

31.08.2012 й.

N 10


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

31.08.2012 й.

N 227


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИНИНГ

31.08.2012 й.

N 98


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

31.08.2012 й.

N 01-02/5-27


ҚАРОРИ



Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш

тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2012 йил 13 октябрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон "Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 37-сон, 377-модда) қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасининг 2011 йил 30 мартдаги 27, 26, 2, 84, 126, 01-02/5-31-сон қарори (рўйхат рақами 2222, 2011 йил 30 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 18-сон, 183-модда) билан тасдиқланган Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Ички ишлар вазири

Б. Матлюбов

Мудофаа вазири



К. Бердиев

Фавқулодда вазиятлар вазири

Т. Худайбергенов

Миллий хавфсизлик хизмати раиси

Р. Иноятов

Давлат божхона қўмитаси раиси

З. Дусанов

      





Қарорга

ИЛОВА



Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-банднинг "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"а) уруш ногиронлари ва қатнашчиларига, шунингдек уларга тенглаштирилган шахсларга. Уруш ногиронлари ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 37-сон, 377-модда) қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1 ва 2-иловаларида белгилаб берилган;".


2. 6-банднинг биринчи хатбошиси "қабул қилинганда" деган сўзлардан кейин "ёки предмети ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш бўлган фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар (бундан буён матнда фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар деб юритилади) тузилганда" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


3. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Ишга қабул қилинганда фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар тузилганда, меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартноманинг муддати ва шартларидан қатъи назар, пенсия тўловлари қуйидаги ҳолларда тўлиқ тўхтатилади:

а) Ўзбекистон Республикаси "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунининг 14-моддасига асосан, технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд ташкилотнинг тугатилиши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейин муддатидан олдин пенсия тайинланган ишсизлар умумий белгиланган ёшга (эркаклар - 60 ёш, аёллар - 55 ёш) етгунга қадар ишга қабул қилинганда (фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар тузилганда);

б) 1994 йил 1 июлгача (яъни, Ўзбекистон Республикаси "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунининг кучга киргунига қадар) белгиланган муддат хизмат қилгани учун пенсиялар тайинланган шахслар, ёшга доир имтиёзли ёхуд умумий тартибда пенсия олиш ҳуқуқига эгалик қилишдан олдин ишга қабул қилинганда (фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар тузилганда).".


4. 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Пенсионер билан меҳнат шартномасини ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномасини бекор қилишда ташкилот пенсия тўловини тўхтатади ва Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига қайси даврга пенсия тўлови амалга оширилганлигини кўрсатган ҳолда топшириқномага хабарнома йўллайди. Пенсионер қайтадан ишга қабул қилинганда ёхуд фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузилганда янги топшириқнома тақдим қилинади.".


5. 16-банд "ишга қабул қилинганлиги" деган сўзлардан кейин "(фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузганлиги)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


6. 17 - 19-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Меҳнат шартномаси (фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома) бекор қилинганда, пенсионер, яшаш жойидаги Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига ишдан бўшаганлик тўғрисидаги буйруқ тартиб рақами ва санасини (фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бекор бўлишининг сабабини) кўрсатган ҳолда топшириқномага хабарномани ҳамда меҳнат шартномасининг бекор бўлганлиги тўғрисидаги буйруқ кўчирмасини (фуқаролик-ҳуқуқий шартноманинг нусхаси) тақдим этади.

Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари тегишли ҳужжатларни қабул қилади ва кирувчи хатлар учун ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказади. Топшириқномага хабарнома ва меҳнат шартномасининг бекор бўлганлиги тўғрисидаги буйруқ кўчирмаси (фуқаролик-ҳуқуқий шартноманинг нусхаси) пенсия ишига тикилади.

18. Ишловчи пенсионерларнинг пенсия тўлов харажатлари Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2262, 2011 йил 9 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 37-сон, 383-модда) 5-иловасига мувофиқ ҳисоботида акс эттирилади.

19. Ишловчи пенсионерларга пенсия тўловининг ўз вақтида ва тўғри амалга оширилиши ҳамда пенсионернинг ишга қабул қилинганлиги (фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузилганлиги) ёки меҳнат шартномаси (фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси) бекор қилинганлиги тўғрисидаги маълумотнинг Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларига ўз вақтида ва ишонарли тақдим этилиши бўйича жавобгарлик қонунчиликда ўрнатилган тартибда ташкилот раҳбарлари зиммасига юкланади.".


7. 23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"23. Якка тартибдаги тадбиркор бўлган ҳамда деҳқон хўжаликларида ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича ишловчи пенсионерлар ўзининг меҳнат фаолияти тўғрисида уларга пенсия тайинлаган идораларга маълум қилишлари шарт.".


8. 26 - 28-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"26. Ишловчи пенсионерларга уларга тайинланган пенсиянинг 50 фоиз миқдорида пенсиялар фақат пенсионер шартнома бўйича ишлаган кунлар учун тўланади. Пенсионер шартнома тузмаган қолган кунларда пенсиялар қонунчиликда ўрнатилган тартибда тўлиқ миқдорда тўланади.

Тўлиқсиз ой учун пенсияни тўлашда (ишга қабул қилинган (фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузилган) ёки меҳнат шартномаси (фуқаролик-ҳуқуқий шартнома) бекор қилинган бўлса) тўланадиган пенсия миқдори қуйидагича аниқланади:


1-мисол - 2010 йил 15 мартда ёшга доир пенсия олувчи ишламайдиган пенсионер ишга қабул қилинди (фуқаролик-ҳуқуқий шартномасини тузди). Ҳар ойлик пенсия миқдори 180800 сўм 00 тийинни ташкил қилади. 2010 йил 1 мартдан 14 мартгача бўлган давр учун пенсия 100 фоиз миқдорида (180800 : 31 х 14 = 81651 сўм 61 тийин), 15 мартдан 31 мартгача бўлган давр учун 50 фоиз миқдорида (180800 : 31 х 17/2 = 49574 сўм 61 тийин) тўланади. 2010 йил март ойи учун пенсия тўлови миқдори 131225 сўм 80 тийинни (81651 сўм 61 тийин + 49574 сўм 19 тийин) ташкил қилади;

2-мисол - 2010 йил 15 мартда ёшга доир пенсия олувчи ишламайдиган пенсионер бир марталик фуқаролик-ҳуқуқий шартномасини тузди ва у бўйича мажбуриятлар пенсионер томонидан шу куни бажарилди. Ҳар ойлик пенсия миқдори 180800 сўм 00 тийинни ташкил қилади. 2010 йил 1 мартдан 14 мартгача ва 16 мартдан 31 мартгача бўлган давр учун пенсия 100 фоиз миқдорида (180800 : 31 х 30 = 174967 сўм 75 тийин), 15 март учун 50 фоиз миқдорида (180800 : 31 х 1/2 = 2916 сўм 13 тийин) тўланади. 2010 йил март ойи учун пенсия тўлови миқдори 177883 сўм 88 тийинни (174967 сўм 75 тийин + 2916 сўм 13 тийин) ташкил қилади.


27. Ташкилот раҳбарлари пенсионер ишга қабул қилинганлигини (фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузилганлигини), пенсионернинг яшаш жойидаги Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига ҳамда пенсия тайинлаган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликларига, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасига 5 кунлик муддатда хабар беришлари ва ишга қабул қилинганлик тўғрисида буйруқ кўчирмасини (фуқаролик-ҳуқуқий шартноманинг нусхасини) тақдим этишлари шарт.

28. Пенсионер (оиланинг бошқа аъзолари учун боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчидан ташқари) ишга қабул қилинганда (фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузилганда) тегишли пенсия тайинлаган идорага (ўзининг яшаш жойидан) хабар бериши шарт.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 40-сон, 472-модда