Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар бозори /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.09.1995 й. 351-сон "Республикада қимматли қоғозлар бозорининг фаолият кўрсатишини тартибга солиш ва уни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.09.1995 й.

N 351



РЕСПУБЛИКАДА ҚИММАТЛИ

ҚОFОЗЛАР БОЗОРИНИНГ ФАОЛИЯТ

КЎРСАТИШИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ

ВА УНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎFРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонини бажариш юзасидан ташкилий чора-тадбирлар мажмуини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

4. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Давлат комиссиясини ва унинг ҳудудий бўлинмаларини, шунингдек "Тошкент" Республика фонд биржасини ҳамда "Вақт" миллий депозитарийсини биржа савдоларининг электрон тизимини ташкил этиш, ҳудудий бўлинмалар ва вилоятлар депозитар тузилмалари билан ахборотлар алмашиш учун алоқанинг умумдавлат воситалари билан, шунингдек инвесторларнинг қимматли қоғозлар ва фонд биржалари бўйича давлат комиссиясининг эмитентлар тўғрисидаги маълумотлари банкидан фойдаланиши тизимини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 1996-1997 ўқув йилидан бошлаб олий ўқув юртларида қимматли қоғозлар бозори сохаси мутахассисларини тайёрлашни назарда тутсин.


6. "Ўздавтелерадио" компанияси ва бошқа оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳамда қимматли қоғозлар ва фонд биржалари бўйича давлат комиссияси билан биргаликда акционерлаштириш, қимматли қоғозларнинг ҳар хил турларини чиқариш хусусиятлари, Давлат комиссияси, фонд биржаси Миллий депозитарий ва қимматли қоғозлар бозорининг бошқа муассасалари фаолияти билан боғлиқ масалаларни аҳолига мунтазам тушунтириб боришни таъминласинлар.


7. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Қимматли қоғозлар ва фонд биржалари бўйича давлат комиссиясининг ишчи аппаратини Мустақиллик майдони, 5-уйдаги 20 қаватли маъмурий бинога жойлаштирсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари Давлат комиссиясининг ҳудудий бўлинмаларини жойлаштириш учун зарур жойлар ажратилишини таъминласинлар.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов



























Время: 0.1915
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск