Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.07.1996 й. 247-сон "Ўзбеккино" давлат акционерлик компаниясини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.07.1996 й.

N 247



"ЎЗБЕККИНО" ДАВЛАТ АКЦИОНЕРЛИК

КОМПАНИЯСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ

ФАОЛИЯТИ МАСАЛАЛАРИ ТЎFРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбеккино" давлат-акционерлик компаниясини тузиш тўғрисида" 1996 йил 29 апрелдаги ПФ-1427-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар кинолаштириш ва киновидео прокат бошқармалари негизида "Киновидео" ҳудудии акционерлик бирлашмалари тузилсин, "Киновидео" ҳудудий акционерлик бирлашмасининг намунавии тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, "Киновидео" ҳудудии акционерлик бирлашмалари:

- акционерлик жамиятларини ва бошқа ташкилий-ҳуқуқий шакллардаги корхоналарни акциялаштириш принциплари асосида ихтиёрий равишда бирлаштиради, уларга берилган функцияларни бажариш юзасидан ўз муассислари олдида жавоб беради;

- ўз фаолияти тўғрисида вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига ҳисоб беради ҳамда муассис ҳуқуқлари билан "Ўзбеккино" давлат-акционерлик компанияси таркибига киради "Киновидео" ҳудудий акционерлик бирлашмалари раислари ҳокимларнинг тавсияларига кўра муассислар йиғилиши томонидан сайланадилар ва "Ўзбеккино" давлат-акционерлик компанияси бошқаруви томонидан тасдиқланадилар.

Қорақалпоғистон Республикаси кинолаштириш ва киновидео-прокат бошқармаси ҳамда "Қорақалпоқфильм" киностудияси негизида "Қорақалпоқкино" давлат-акционерлик компанияси ташкил этилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 4 декабрдаги 448-сон қарори билан Ўзбекистон давлат кинокомпаниясига 1996 йилга 450 корхона ва ташкилотни- хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш юзасидан топшириқ белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва "Ўзбеккино" Давлат-акционерлик компанияси 1996 йил давомида "Ўзбекфильм" киностудияси, "Ўзкинохроника" киностудияси, "Ўзбекистон Республикаси видео маркази" ишлаб чиқариш-ижодий бирлашмаси, "Ўзбеккинодеталь" заводи, А Навоий номидаги Санъат саройи, киновидео хизмати кўрсатиш шаҳар ва туман бўлинмаларини очиқ турдаги акционерлик жамиятларга айлантиришга оид ташкилий тадбирларни амалга оширсинлар.

Белгилансинки, кўрсатиб ўтилган ташкилотларни акционерлик жамиятларига айлантиришда акциялар:

"Ўзбекфильм" ва "Ўзкинохроника" киностудиялари бўйича акцияларнинг 51 фоизи давлат ихтиёрида қолади.

3. "Ўзбеккино" давлат-акционерлик компанияси таркибига кирувчи бирлашмалар ва корхоналар рўйхати, уларнинг хўжалик мустақиллиги ва юридик шахс ҳуқуқлари сақлаб қолинган ҳолда, 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилансинки, "Ўзбеккино" давлат-акционерлик компаниясининг дастлабки устав фонди компания таркибига кирувчи бирлаш-малар, корхоналар ва ташкилотларни давлат тасарруфидан чиқа-риш ва хусусийлаштириш натижасида ташкил этиладиган акционер-лик жамиятлари (бирлашмалари) акцияларининг давлатга тегишли акцияларининг 60 фоизи, шунингдек бошқа манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан хорижий юридик ва жисмонии шахсларнинг пайлари ҳисобига ташкил топади.

"Ўзкиновидеоижара"  корхонаси, Кинематографчилар уйи, "Дўрмон" ижод уйи, Кино санъати музейи, "Ўзкинотехтаъминот", фирмаси мол-мулки қиймати давлат улуши сифатида "Ўзбеккино" давлат-акционерлик компаниясининг устав фонди таркибига киритилсин.


5. Белгилаб қўйилсинки, "Ўзбеккино" давлат-акционерлик компанияси:

- "Ўздавкинокомпания" ва Ўзбекистон Кинематографчилар уюшмаси илгари қабул қилган мажбуриятлар, тузган шартномалар, контрактлар ва уларга тегишли мол-мулк юзасидан уларнинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

- ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради;

- компания таркибига кирувчи акционерлик бирлашмалари ва жамиятлари акцияларининг давлатга тегишли улушини траст шартно-малари асосида бошқаради;

- миллий кино ва видеофондни ташкил этади ва сақлаш шароитларини таъминлайди;

- мулкчилик шаклларидан қатъи назар, кино қурнлмаларида, киновидео театрларида, видеосалонларда ва бошқа залларда оммавий равишда тижорат ва нотижорат йўли билан намойиш қилиш, сотиш, прокатга ва ижарага бериш, видеотекалар ва прокатга бериш пунктлари орқали тарқатиш мақсадларида нусха кўпайти-риш учун мўлжалланган бадиий, ҳужжатли, илмий-оммабоп, ўқув, мультипликацион кино ва видеофильмлар рўйхатини юритади.


6. Белгилаб қўйилсинки, "Ўзбеккино" давлат-акционерлик компанияси муассислари вакилларидан иборат бўлган Компания кенгаши "Ўзбеккино" давлат-акционерлик компаниясини бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади, у доимий ишловчи ижро этувчи орган  Компания бошқарувини сайлайди.

"Ўзбекино" давлат-акционерлик компаниясининг раиси айни вақтда Компания кенгаши ва бошқарувининг раиси ҳисобланади.


7. Муассисларнинг "Ўзбеккино" давлат-акционерлик компанияси ижро этувчи аппарати ходимларининг чекланган сонини 40 нафардан иборат этиб белгилаш (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) ҳақидаги таклифига розилик берилсин ва унинг тузилмаси 3 ва 3а-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки:

- "Ўзбеккино" давлат-акционерлик компанияси ва унинг "Кино-видео" ҳудудий акционерлик бирлашмалари ижро этувчи аппарати харажатлари 2000 йилгача давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади;

- "Ўзбеккино" давлат-акционерлик компаниясининг раис, компания раисининг биринчи ўринбосари ва икки нафар ўринбосаридан иборат раҳбарияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:

- "Ўзбеккино" давлат-акционерлик компаниясига давлат мулки-ни хусусийлаштиришдан тушган маблағлардан 20 млн сўм миқдорида беғараз молиявий ёрдам ажратсин;

- Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда маданият ва кино объектларини, асосий фаолият соҳасини ўзгартирмасдан, сақлаб қолишга ва улардан мақсадли фойдаланишга оид зарур чоралар кўрсин.


9. "Ўзбеккино" давлат-акционерлик компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

- икки ҳафта муддатда компания Низомини ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар:

- бир ой муддатда "Киновидео" худудий акционерлик бирлаш-маси тўғрисидаги намунавий Низомни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;

- "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ икки ой муддатда аҳолига киновидео хизмати кўрсатиш қоидаларини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.


10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, Давлат мулки қўмитаси корхоналарини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнига инвесторларни, шу жумладан чет эл инвесторларини жалб этишда, шунингдек чет эл инвесторларини жалб этган ҳолда клноплёнка фабрикаси қурилишига техник-иқтисодий асослашларни ишлаб чиқишда "Узбеккино" давлат-акционерлик компаниясига кўмаклашсинлар.


11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 6 бадиий, 40 қисмли ҳужжатли, илмий-оммабоп ва мультипликацион фильмлар, 8 та "Зумраша", "Қорақалпоғистон" киножурналларини яратиш, жаҳон киносининг 20 номдаги энг сара намуналарини харид қилиш, нусхалаштириш ва дубляж қилишга, шунингдек кинотармоғи ташкилотларига ажратиладиган ҳар йиллик дотацияларни 2000 йилгача сақлаб қолсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият ишлари вазирлиги ва Алоқа вазирлиги "Ўзбеккино" давлат-акционерлик компанияси учун 19962000 йилларда контракт-шартнома асосида кадрлар тайерлашни таъминласинлар.

"Ўзбеккино" давлат-акционерлик компанияси Вазирлар Маҳкамасига 19962000 йилларда энг иқтидорли ёшлар вакилларини илғор хорижий кино академиялар ва ўқув марказларига ўқиш ва малака ошириш учун юбориш тўғрисида бир ой муддатда таклифлар киритсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги "Ўзбеккино" давлат-акционерлик компаниясига 4 та енгил автомашина харажатларига лимит ажратсин.


14. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги бир ой муддатда Тошкент шаҳар, Чилонзор кўчаси, 2а-уйда жойлашган бинолар мажмуини балансдан "Ўзбеккино" давлат-акционерлик компанияси балансига ўтказсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Маданият ишлари вазирлигининг Республика илмий-услубият марказини Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси, 30-уйдаги илгари "Ўздавкинокомпания" эгаллаб турган хоналарга жойлаштирсин.


15. "Ўзбеккино" давлат-акционерлик компанияси Тошкент шаҳри, Ўзбекистон кўчасидаги 98-уйга жойлаштирилсин.


16. Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги қарорларига ўзгартиришлар киритилсин:

Вазирлар Маҳкамасининг "Ташқи иқтисодий фаолиятни янада эркинлаштириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1995 йил 25 июлдаги 287-сон қарорига 6-илованинг 2-бандидаги "кино ва видео маҳсулотлари" сўзлари олиб ташлансин ва қуйидаги мазмундаги банд билан тўлдирилсин: "Кино ва видео маҳсулотларини импорт ва экспорт қилиш"  "Ўзбеккино" давлат-акционерлик компанияси".

17. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат кинокомпанияси ("Уздавкинокомпания") фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 1992 йил 6 майдаги 224-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


18. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.С. Саидқосимов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасннинг

1996 йил 12 июлдаг

247-сон қарорига

1 ИЛОВА



"Киновидео" худудий акционерлик бирлашмасининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ




Бошқарув раиси









Раис ўринбосари




Раис ўринбосари











Иқтисодий хизмат




Техника бўлими










Юридик хизмат




Маъмурий хўжалик хизмат


















Вилоят кино ва видео фонди



"Шахаркиновидео" АЖ











Тузатиш-ишлаб чиқариш корхонаси


кинотеатрлар



киноқурилмалар











видеозаллар



видеотекалар



Бирлашма ходимларининг тахминий сони:

1. Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Самарқанд, Тошкент,Фарғона вилоятлари, Тошкент шаҳри  1215 киши.

2. Хоразм, Сирдарё, Сурхондарё, Наманган, Навоий, Қашқадарё, Жиззах, Бухоро вилоятлари  10-12 киши.






Вазирлар Маҳкамасинииг

1996 йил 12 июлдаги

247-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Ўзбеккино" давлат-акционерлик компанияси таркибига кирувчи бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар

РЎЙХАТИ


I. Ҳудудий акционерлик бирлашмалари


"Қорақалпоқкино" ДАК, шу ж., "Қорақалпоқфильм" киносту-дияси

"Андижонкиновидео" АБ "Бухорокиновидео" АБ "Жиззахкиновидео" АБ "Қашқадарёкиновидео" АБ "Навоийкиновидео" АБ "Наманганкиновидео" АБ "Самарқандкиновидео" АБ "Сирдарёкиновидео" АБ "Сурхондарёкиновидео" АБ "Тошкентвилояткиновидео" АБ "Фарғонакиновидео" АБ "Хоразмкиновидео" АБ "Тошкентшаҳаркиновидео" АБ


II. Акционерлик жамиятларига айлантириладиган корхоналар

"Ўзбекфильм" киностудияси "Ўзкинохроника" киностудияси

"Ўзбекистон Республикаси видеомаркази" ишлаб чиқариш-ижо-дий бирлашмаси

А. Навоий номидаги Санъат саройи "Ўзбеккинодеталь" заводи


III. Ижодий бирлашмалар

"Ватан"

"Юлдуз"

"Инсон"

"Достонфильм"

ЭЁИБ "5-студияси"

"Шод"

"Имон"


IV. Давлат корхоналари ва ташкилотпари

Кинематографчилар уйи

"Дўрмон" ижодий уйи

Кино санъати музейи

"Ўзкиновидеоижара" корхонаси

"Ўзкинотехтаъминот" фирмаси

"Буюк Амир Темур" фильмини яратиш бош дирекцияси  Хўжалик ҳисобидаги "Меъмор" киностудияси

Хўжалик ҳисобидаги "Самарқандфильм" ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси






Вазирлар Маҳкамасинииг

1996 йил 12 июлдаги

247-сон карорига

2а-ИЛОВА



"Ўзбеккино" давлат-акционерлик компаниясининг

ТУЗИЛМАСИ



"Узбеккино" ДАК













"Узбекфильм" Киностудияси 442/40


"Узбеккинодеталь" Заводи 61/10

"Каракалпаккино" ДАК, вилоятлар ва Тошкент ш. Акциядорлик бирлашмалар 5197/119








"Юлдуз" ИБ 3/3


"Узкиновидеоижара" корхонаси 32/10

Худудий кино ва видеофондлар



"Инсон" ИБ 150/9






"Ватан" ИБ 2/2


ПТО "Видеоцентр Республики Узбе кистан"15/4

Тузатиш-ишлабчиқариш корхонаси




"Шод" ИБ 2/2






"Имон" ИБ 2/2




"Шахартуманновидео"









"Самаркандфильм" ХИИБ     5/5


Навоий номидаги Санъат маркази 85/9











ЭЁИБ "Студия-5" 168/5


"Узкинотехтаъминот" Фирмаси 17/5





"Узкинохроника" Киностудияси 110/22


Киносанъат музейи    5











ТИБ "Достон" 10/3












Киностудия "Меъмор" 25/10

ф

ф

“Буюк Амир Темур” фильмини яратиш бош дирекцияси 10/5








"Ўзбеккино" ДАК тизими бўйича жами умумий ходимлар сони6464


шу жумладан, МБХ  337

Бюджетдан таъминланадиган ходимлар сони  174


шу жумладан, МБХ  164

Ҳўжалик ҳисобидаги ташкилотлар бўйича умумий ходимлар сони  6290


шу жумладан, МБХ  173





Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 12 июлдаги

247 сон қарорига

3 ИЛОВА



"Ўзбеккино" давлат-акционерлик компанияси

ТУЗИЛМАСИ


Раҳбарият

Киновидео дастурларни тузиш, мувофиқлаштириш ва кинови-део фаолиятини лицензиялаш бошқармаси

Иқтисодиёт, молиялаштириш ва бухгалтерия ҳисоботи бошқар-маси

Маркетинг, моддий-техника ресурслари, транспорт ва қурилиш бошқармаси

Акциялаштириш ва қимматли қоғозлар бошқармаси

Бадиий, ҳужжатли, илмий-оммабоп киновидео фильмларни прогноз қилиш, шакллантириш ва тематик режалаштириш бошқар-маси

Жамоат ташкилотлари билан алоқалар, реклама-ахборот ва ноширлик фаолияти бўлими

Халқаро алоқалар ва кинофестиваллар бўлими

Юридик хизмат

Ишлар бошқармаси






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 12 июлдаги

247-сон қарорига

3а-ИЛОВА



"Узбекқино" давлат-акционерлик компанияси ижро

этувчи аппарати

ТУЗИЛМАСИ





"УЗБЕККИНО" ДАК  РАИСИ













Иқтисодиёт, молияштириш ва бухгалтерия ҳисобот бошқармаси


Ишлар бошқармаси


















Юридик хизмат





















Раиснинг биринчи ўринбосари


Раиснинг ўринбосари



Раиснинг ўринбосари















Бадий, хужжатли, илмий-оммабоп киновидео фильмларни прогноз қилиш, шакллантириш, тематик режалаштириш бошқармаси


Киновидео дастурларни тузиш, мувофиқлаштириш ва киновидео фаолиятини лицензиялаштириш бошқармаси



Акционерлаш вақимматли қоғозлар бошқармаси















Жамаот ташкилотлар билан алоқалар, ахборот реклама ва  нашрлик фаолияти бўлими


Халқаро алоқа ва кинофестиваллар бўлими



Маркетинг, моддий-техника ресурслари, транспорт ва қурилиш бошқармаси




ЖАМИ: 40 киши (қўриқлаш ва биноларга хизмат кўрсатиш ходимларидан ташқари)



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1996 й., 7-сон, 20-модда.













































Время: 0.2011
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск