Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Туризм /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.10.2012 й. 288-сон "Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.10.2012 й.

N 288



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ТУРИЗМ

СОҲАСИНИ  ЯНАДА  ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ВА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Туризм ва туристик инфратузилмани ривожлантиришни янада қўллаб-қувватлаш, миллий туристик хизматларни халқаро туристик бозорларга фаол киритиб бориш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбектуризм" миллий компанияси фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2004 йил 28 июлдаги 360-сон қарори билан "Ўзбектуризм" миллий компанияси ҳузурида бюджетдан ташқари Туризмни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилганлиги, уни шакллантириш манбаи этиб сайёҳларга хизмат кўрсатилганлиги учун туристик фирмалар ва меҳмонхона хўжаликларидан ундириладиган туристик йиғим тушумлари белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. 2012 йил 15 октябрдан бошлаб қуйидагича тартиб жорий этилсин, унга мувофиқ:

туристик йиғим фақат сайёҳларни жойлаштириш хизматлари кўрсатувчи ва туристик фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияга эга бўлган туристик фаолият субъектларидан яшалган ҳар бир кун учун 2 АҚШ долларига тенг миқдорда ундирилади;

туристик фаолиятнинг бошқа субъектларидан туристик йиғим ундириш бекор қилинади.

Туристик йиғимдан тушадиган маблағлар "Ўзбектуризм" миллий компанияси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни ривожлантириш жамғармасига йўналтириладиган тартиб сақлаб қолинсин.


3. Қуйидагилар:

"Ўзбектуризм" миллий компанияси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик йиғимни ундириш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги "Ўзбектуризм" миллий компанияси билан биргаликда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. "Ўзбектуризм" миллий компанияси ушбу қарор талабларини ҳисобга олган ҳолда туристик фаолият субъектлари билан тузилган лицензия битимларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 10 октябрдаги

288-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги 497-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 113-модда) билан тасдиқланган Туризм фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомнинг 7-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда, муддатларда ва миқдорларда туристик йиғимни тўлаш".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбектуризм" миллий компанияси фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2004 йил 28 июлдаги 360-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 75-модда):


а) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Белгилансинки, "Ўзбектуризм" миллий компаниясининг марказий аппарати, минтақавий бўлимлари таъминоти харажатларини молиялаштириш лицензиялар бериш тўғрисидаги аризаларнинг кўриб чиқилганлиги, лицензияларнинг қайта расмийлаштирилганлиги ва лицензиялар дубликатлари берилганлиги учун йиғимдан, ўз хўжалик фаолиятидан тушумлар, бюджетдан ташқари Туризмни ривожлантириш жамғармаси маблағларининг бир қисми ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.";


б) 6-банднинг биринчи хатбошисидаги "сайёҳларга хизмат кўрсатилганлиги учун туристик фирмалар ва меҳмонхона хўжаликларидан ундириладиган туристик йиғимни жамғармани шакллантириш манбалари этиб белгилаш" сўзлари чиқариб ташлансин;


г) 3-илованинг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. Марказий аппарат, минтақавий бўлимлар таъминоти харажатларини молиялаштириш лицензиялар бериш тўғрисидаги аризаларнинг кўриб чиқилганлиги, лицензияларнинг қайта расмийлаштирилганлиги ва лицензиялар дубликатлари берилганлиги учун йиғимдан, ўз хўжалик фаолиятидан тушумлар, бюджетдан ташқари Туризмни ривожлантириш жамғармаси маблағларининг бир қисми ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.".


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) 1-иловага қуйидаги мазмундаги 30-банд қўшилсин:

   

"

30.

"Ўзбектуризм" миллий компанияси

Туристик йиғим ва ўз вақтида тўланмаганлиги учун пеня


100

".

           

          

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 41-42-сон, 478-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 10-сон, 73-модда






























Время: 0.1440
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск