язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Банкротлик/ Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 05.10.2012 й. 10-сон "Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органига хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги материалларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 18.10.2012 й. 2223-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.10.2012 й.

N 2223-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА

РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

05.10.2012 й.

N 10


ҚАРОРИ


Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат

органига хўжалик юритувчи субъектларнинг

молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги

материалларни  тақдим  этиш  тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

киритиш ҳақида


(2012 йил 28 октябрдан кучга киради)


"Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 142-модда) ва "Банкротлик тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 5-сон, 63-модда) Ўзбекистон Республикасининг қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон "Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 327-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 2 мартдаги ПҚ-1293-сон "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 9-сон, 67-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 105-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 23-сон, 182-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2011 йил 16 мартдаги 3-сонли қарори (рўйхат рақами 2223, 2011 йил 2 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 18-сон, 185-модда) билан тасдиқланган Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органига хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги материалларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Раис в.б.                                                                                            У. Турдиев






Қарорга

ИЛОВА



Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича

давлат органига хўжалик юритувчи субъектларнинг

молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги материалларни

тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 3-бандда:

иккинчи хатбошида "ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирмай" сўзлари "ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирмай" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошида "ҳар ойда" сўзлари "чоракда бир марта" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 5-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2002 йил 27 декабрдаги 140-сонли "Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1209, 2003 йил 24 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 йил, 1-2-сон) билан тасдиқланган 1-сонли "Бухгалтерия баланси", 2-сонли "Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот" шакллари бўйича чораклик (кичик тадбиркорлик субъектларидан ташқари) ва йиллик молиявий ҳисоботларни қонунчиликда белгиланган муддатларда;".


3. Ушбу ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 41-42-сон, 491-модда