ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ҳудуд / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.10.2012 й. 295-сон "Географик объектларнинг номлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.10.2012 й.

N 295



"ГЕОГРАФИК ОБЪЕКТЛАРНИНГ

НОМЛАРИ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ   ҚОНУНИГА   МУВОФИҚ

ГЕОГРАФИК ОБЪЕКТЛАРНИНГ НОМЛАРИ

СОҲАСИДАГИ   ИШЛАРНИ   ТАРТИБГА

СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА


"Географик объектларнинг номлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ижро этиш юзасидан, шунингдек географик объектларни номлаш ва қайта номлаш соҳасидаги давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ҳамда самарали амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича республика комиссияси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича республика комиссиясининг таркиби 2-иловага мувофиқ;

Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича ҳудудий комиссиялар тўғрисидаги намунавий низом 3-иловага мувофиқ;

Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар комиссияларининг намунавий таркиби 4-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг тоифаларини аниқлаш тартиби 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Республика комиссияси ва ҳудудий комиссиялар ўз ваколатларига мувофиқ қуйидагиларни таъминласинлар:

географик объектларни номлаш ва қайта номлаш бўйича таклифларни таклифлар киритган органларга тегишли хулосалар берган ҳолда атрофлича ўрганиш;

географик объектларни номлаш ва қайта номлаш бўйича таклифларни уларнинг географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги юзасидан давлат экспертизасидан ўтказишни ташкил қилиш;

географик объектларнинг тарихий-маданий мерос, Ўзбекистон халқининг маънавий-этник қадриятлари билан боғлиқ номларини асраш, уларни асоссиз қайта номлашнинг олдини олиш;

географик объектларни Ўзбекистон халқининг миллий анъаналари ва менталитетига ёт бўлган номлар билан қайта номлашга ва уларга ном беришга йўл қўймаслик;

географик объектларни номлаш ва қайта номлашда маҳаллийчилик, ошна-оғайнигарчилик, хизмат мартабасини суиистеъмол қилиш ҳолларини истисно қилиш;

қарорлар қабул қилишда холислик ва ошкоралик, шунингдек географик объектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқиш тартиб-қоидаси ва муддатларига риоя қилиш;

географик объектларни одамларнинг исмлари билан, шунингдек тарихий воқеалар шарафига номлаш ва қайта номлаш соҳасида белгиланган чекловларга риоя қилиш;

маҳаллий аҳолининг географик, тарихий, миллий, этник, тилга оид ва бошқа хусусиятларини ўрганиш ҳамда ҳисобга олиш;

бир туман, шаҳар доирасидаги, таркибида туманлар мавжуд бўлган шаҳар ёки аҳоли пункти доирасидаги бир нечта турдош географик объектларга айнан бир хил ном берилишига йўл қўймаслик;

бериладиган номларнинг географик объектлар номларининг географик объект жойлашган жойдаги мавжуд тизимига мувофиқлиги;

географик объектлар номларининг янглишишларга сабаб бўлувчи ўхшашлигини, ушбу номлар мазмунларининг Ўзбекистон халқининг тарихи, анъаналари ва маданиятига тўғри келмаслигини назарда тутган ҳолда, истисно қилиш.

Ҳудудий комиссиялар раҳбарлари зиммасига географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари сўзсиз бажарилишининг таъминланиши учун шахсий жавобгарлик юклансин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ўн кун муддатда:

тасдиқланган Намунавий низом асосида географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар комиссиялари (кейинги ўринларда ҳудудий комиссиялар деб аталади) тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари бошчилик қиладиган ҳудудий комиссияларнинг шахсий таркибини тасдиқласинлар, комиссиялар таркибига давлат ва хўжалик бошқаруви ҳудудий органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбарлари ва ходимларини, фуқаролик жамияти институтларининг, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг вакилларини, шунингдек фан ва маданият арбобларини, экспертларни, мутахассисларни ҳамда тегишли фаолият соҳаларида махсус билимларга эга бўлган бошқа шахсларни киритсинлар.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси билан биргаликда:

2013 йил 25 декабргача "Географик объектларнинг номлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддаси талабларига мувофиқ расмий картография ва маълумотнома нашрлари, статистика, архив, тарихий ва бошқа манбалар маълумотлари асосида туманлар, шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар, овуллар, аҳоли пунктлари ҳамда уларнинг таркибий қисмлари номларини хатловдан ўтказиш ва мақбуллаштириш ишларини амалга оширсинлар;

амалга оширилган ишлар якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига белгиланган тартибда тегишли таклифлар киритсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси:

мавжуд бўлинмалар негизида "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасига идоравий мансуб ташкилотлар бошқарув ходимларининг сони доирасида Республика топонимика хизматини ташкил этсин, унга давлат экспертизасидан ўтказиш, топонимик ва бошқа илмий тадқиқотларни бажариш, географик объектларнинг номларини мақбуллаштириш ҳамда давлат рўйхатидан ўтказиш, Географик объектлар номлари давлат реестрини тузиш ва юритиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, географик объектларнинг номлари каталоглари ҳамда маълумотномаларини ишлаб чиқиш функцияларини юкласин;

расмий картография ва маълумотнома нашрлари, статистика, архив, тарихий ҳамда бошқа манбалар маълумотлари асосида географик объектларнинг номларини қайта кўриб чиқиш бўйича илмий асосланган, тизимли ишларни ташкил этсин;

уч ой муддатда география ва топонимика соҳаси экспертларини, шунингдек тегишли тармоқлар етакчи мутахассисларини жалб этган ҳолда географик объектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказишнинг самарали тизимини ишлаб чиқсин ҳамда жорий қилсин;

уч ой муддатда Географик объектлар номлари давлат реестрини тузиш ва юритиш бўйича зарур чора-тадбирларни кўрсин, маълумотларнинг электрон базасини шакллантирсин;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан ҳамда "Географик объектларнинг номлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунидан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


6. Белгилаб қўйилсинки, географик объектларнинг номларини белгилаш, мақбуллаштириш ва давлат рўйхатидан ўтказиш, шунингдек уларнинг расмий каталоглари ва маълумотномаларини тайёрлаш ҳамда нашр этиш ишларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети параметрларида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги учун ҳар йили назарда тутиладиган бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади.

7. Республика комиссияси 2014 йил 1 мартгача бўлган муддатда "Географик объектларнинг номлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига географик объектларни номлаш соҳасидаги ишларни тартибга солиш борасида бажарилган ишларнинг якунлари тўғрисида ахборот ва пайдо бўлаётган масалаларни ҳал этиш ҳамда Қонун талабларининг ижро этилишини назорат қилишга оид тегишли умумлаштирилган таклифлар киритсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига 2014/2015 ўқув йилидан бошлаб, 5440500 "География" таълим йўналишлари асосида "Топонимика" мутахассислиги бўйича магистратурада кадрлар тайёрлашни бошлаш тўғрисида таклифлар киритсинлар.


9. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар, аҳоли пунктлари, ташкилотлар ва бошқа топонимик объектларнинг номларини тартибга солиш тўғрисида" 1996 йил 31 майдаги 203-сон қарори;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳукумат комиссияларини ташкил этиш масалалари бўйича айрим қарорларининг ўзгартирилиши, тўлдирилиши ва ўз кучини йўқотган деб топилиши тўғрисида" 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сон қарорига 1-илованинг 4-банди;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар, аҳоли пунктлари, ташкилотларга ва бошқа топонимик объектларга ном бериш ишларини тартибга солиш тўғрисида" 2004 йил 11 августдаги 383-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 8-сон, 78-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 16 октябрдаги

295-сон қарорига

2-ИЛОВА


Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш

масалалари бўйича республика комиссиясининг

ТАРКИБИ

1. А.Н. Арипов

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, комиссия раиси


2. А.Ж. Раматов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари


3. Х.М. Султонов

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси - Спичрайтери (келишув бўйича), комиссия раисининг ўринбосари


4. Б.А. Абдуҳалимов

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти


5. И.И. Норкулов

-

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари


6. К.Х. Каримов

-

олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари


7. О.Н. Қудратов

-

экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг биринчи ўринбосари


8. О.З. Насритдинходжаев

-

тоғ-кон саноати ва геология вазирининг биринчи ўринбосари


9. Ш.С. Хидоятов

-

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари


10. лавозимига кўра

-

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари


11. лавозимига кўра

-

транспорт вазирининг ўринбосари


12. Д.А. Ходжиахмедов

-

сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари


13. лавозимига кўра

-

ички ишлар вазирининг ўринбосари


14. Б.М. Ахмедов

-

маданият вазирининг ўринбосари


15. З.М. Зияев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат статистика агентлиги директорининг ўринбосари


16. Ж.Ф. Пулатов

-

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори


17. Ш.Ш. Миноваров

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори


18. М.М. Ҳожиматов

-

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари


19. С.С. Саидов

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси


20. Ш.С. Сирожиддинов

-

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори


21. А. Зиё

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти директори


22. Н.М. Маҳмудов

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти директори


23. Х.О. Буриева

-

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети манбашунослик ва архившунослик кафедраси доценти


24. М.Т. Миракмалов

-

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети табиий география кафедраси профессори


25. Н.Ж. Холбўтаев

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти раҳбари, комиссия котиби

      

Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, комиссия таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 16 октябрдаги

295-сон қарорига

4-ИЛОВА


Географик объектларни номлаш

ва қайта номлаш масалалари бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар,

туманлар ва шаҳарлар комиссияларининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

  

1. лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари, комиссия раиси


2. лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, комиссия раиси ўринбосари


3. лавозимига кўра

-

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туманлар ва шаҳарлар таркибий бўлинмалари бошлиқлари


4. лавозимига кўра

-

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) таркибий бўлинмалари бошлиқлари


5. лавозимига кўра

-

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) таркибий бўлинмалари бошлиқлари


6. лавозимига кўра

-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) таркибий бўлинмалари бошлиқлари


7. лавозимига кўра

-

Маданият вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) таркибий бўлинмалари бошлиқлари


8. лавозимига кўра

-

Республика Маънавият ва маърифат марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари ҳамда туман (шаҳар) бўлинмалари раҳбарлари


9. лавозимига кўра

-

Кадастр агентлиги ҳузуридаги Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари ҳамда туман (шаҳар) филиаллари бошлиқлари


10. келишувга кўра

-

ҳудуддаги тажрибали тилшунос-топонимист, тарихчи, географ, этнограф ва ўлкашунослар


11. лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари муассислигидаги даврий босма нашрлар бош муҳаррирлари


12. лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчилари, комиссия котиби

          





Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 16 октябрдаги

295-сон қарорига

5-ИЛОВА


Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида

чуқур из қолдирган шахсларнинг

тоифаларини аниқлаш

ТАРТИБИ


1. Мазкур Тартиб кўчалар, шоҳ кўчалар, маҳаллалар, майдонлар, боғлар ва аҳоли пунктларининг бошқа таркибий қисмларига Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахслар номини беришда уларнинг ушбу тоифага мансублигини аниқлайди.


2. Ушбу Тартибда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахслар (кейинги ўринларда - тарихда чуқур из қолдирган шахслар) - Ўзбекистон давлатчилигини ривожлантириш, мустаҳкамлаш ва унинг халқаро нуфузини юксалтиришга хизмат қилган, мамлакат тинчлиги ва хавфсизлигини сақлаш йўлида жасорат кўрсатган, ноёб истеъдоди билан илм-фан, адабиёт ва санъат соҳаларига, жаҳон тарихи ва маданиятига улкан ҳисса қўшган ҳамда миллий ва халқаро миқёсда тан олинган шахслар;


Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг номлари - шахснинг исми, исми ва отасининг исми, исми ва фамилияси, фамилияси, тахаллуси.


3. Аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига тарихда чуқур из қолдирган шахсларнинг номи "Географик объектларнинг номлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 101-моддасида белгиланган тартибга асосан ҳамда мазкур Тартибга иловадаги схемага мувофиқ берилади.


4. Тарихда чуқур из қолдирган шахслар қуйидаги тамойиллар асосида аниқланади:


тарихий аҳамиятга эгалик - шахснинг Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида улкан бунёдкорлик ишларини амалга оширгани, цивилизацияга салмоқли ҳисса қўшгани, миллий давлатчилик асосларини шакллантириш ва мустаҳкамлашга хизмат қилгани, Ватан озодлиги ҳамда юрт тинчлиги йўлида жасорат кўрсатгани, илм-фан, адабиёт ва санъат соҳалари тараққиётига улкан ҳисса қўшгани;


ҳаққонийлик - шахснинг ҳаёти, фаолияти ҳамда ютуқлари тарихий манбалар, жумладан, қадимий қўлёзма ва тошбосмалар, архив материаллари, музей экспонатлари, обида ва ёдгорликлар, шунингдек, расмий ҳужжатларда ўз тасдиғини топгани;


умумэътироф этилганлик - шахснинг илмий-ижодий мероси халқимиз ёхуд жаҳон ҳамжамияти томонидан тарихий-маданий қадрият сифатида тан олингани, унинг фаолияти миллий ёки халқаро миқёсда эътироф этилиб, олий даражадаги мукофотлар билан тақдирлангани;


дахлдорлик - муайян ҳудудга номи бериладиган шахс ҳаёти ва фаолиятининг тарихий, маънавий, илмий, ижодий алоқадорлиги, шунингдек, тегишли ҳудуд аҳолисининг маданий мероси ва қадриятлари билан боғлиқлиги.


5. Тарихда чуқур из қолдирган шахслар қуйидаги мезонлар асосида аниқланади:

миллий давлатчилик асосларини яратиш, мустаҳкамлаш ва ривожлантириш йўлида етакчилик қилганлиги;

халқаро майдонда тинчликни ва давлатлараро дўстликни мустаҳкамлашга ҳамда мамлакат нуфузини юксалтиришга алоҳида ҳисса қўшганлиги;

Ватан озодлиги, юрт тинчлиги ва хавфсизлиги йўлида қаҳрамонлик ва жасорат кўрсатганлиги;

жаҳон цивилизациясига улкан ҳисса қўшганлиги;

илмий-ижодий мероси миллий ёки халқаро миқёсда тарихий-маданий қадрият сифатида тан олинганлиги;

миллий ва халқаро миқёсдаги олий даражадаги давлат мукофотларига сазовор бўлганлиги.


6. Аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига (маҳаллалар, шоҳ кўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар, хиёбонларга) шахсларнинг номи уларнинг вафотидан кейин берилади.


7. Мазкур Тартиб талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Тартибга

ИЛОВА



Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида

чуқур из қолдирган шахслар номини

географик объектларга бериш

СХЕМАСИ

           

    

Босқичлар

  


    

Субъектлар

  


    

Тадбирлар

   


     

Ижро муддати

     








1-босқич


Фуқароларнинг ўзини ўзи

бошқариш органлари,

ташкилотлар


      

1. Географик объектларга шахслар номини бериш тўғрисидаги таклифларни фуқаролар йиғинида (ташкилотда) муҳокама қилади, белгиланган тартибда баённома расмийлаштиради ва тегишли ҳужжатлар тайёрлайди.


2. Туман (шаҳар) ҳокимига шахслар номини тегишли географик объектларга бериш тўғрисида илтимоснома ва тегишли ҳужжатларни тақдим этади.

       


Заруратга кўра








2-босқич


Туман (шаҳар) ҳокими,

комиссия


     

1. Туман (шаҳар) ҳокими географик объектларга шахслар номини бериш тўғрисидаги таклифларни муҳокама қилиш учун уларни ўз расмий нашрларида, расмий веб-сайтларида, шунингдек, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинишини таъминлайди.


2. Туман (шаҳар) ҳокими географик объектларга шахслар номини бериш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш учун комиссияга тақдим этади.


3. Комиссия географик объектларга шахслар номини бериш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқади ва тегишли таклифларни туман (шаҳар) хокимига тақдим этади.


4. Туман (шаҳар) хокими географик объектларга шахслар номини бериш тўғрисидаги таклифларни тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиясига юборади.

       


   

Таклифлар

киритилган кундан

эътиборан 5 иш

кунида




Таклифлар

киритилган кундан

эътиборан 15 иш

кунида

















3-босқич


Қорақалпоғистон

Республикаси, вилоятлар,

Тошкент шаҳар комиссияси


        

1. Тегишли географик объектларга номи берилиши таклиф этилаётган шахслар ҳаёти ва фаолиятини ҳар томонлама ўрганади ҳамда комиссияда кўриб чиқиб, тегишли хулоса қабул қилади.


2. Географик объектларга номи берилиши таклиф этилаётган шахслар юзасидан тегишли ташкилотлар билан келишади.


3. Қонунчилик талабларига мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги нуқтаи назаридан давлат экспертизасидан ўтказиш учун Кадастр агентлигига топширади.

     


Таклифлар

киритилган кундан

эътиборан 15 иш

кунида








4-босқич


Кадастр агентлиги


         

1. Шахслар номининг тегишли географик объектларга берилиши ҳақидаги таклифларни Экспертиза гуруҳида кўриб чиқади.


2. Келишиш натижасига кўра, географик объектларга шахслар номини бериш ёки беришни рад этиш бўйича хулосани Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар комиссиясига тақдим этади.

    


Таклифлар

киритилган кундан

эътиборан 10 иш

кунида








5-босқич


Қорақалпоғистон

Республикаси, вилоятлар,

Тошкент шаҳар комиссияси


    

1. Амалга оширилган ишларнинг якунларига кўра ҳамда давлат экспертизаси натижаларини ҳисобга олган ҳолда тегишли хулоса беради.


2. Тегишли хулосани Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига юборади.

       


Таклифлар

киритилган кундан

эътиборан 10 иш

кунида








6-босқич


Қорақалпоғистон

Республикаси Вазирлар

Кенгаши Раиси*, вилоятлар,

Тошкент шаҳар ҳокимлари


      

Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг номини бериш тўғрисидаги илтимосномани, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар комиссиясининг хулосасини Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.

      


Таклифлар

киритилган кундан

эътиборан

10 иш кунида








7-босқич


Вазирлар Маҳкамаси


         

Илтимосномаларни кўриб чиқади ҳамда зарур ҳужжатлар билан бирга хулоса олиш учун Республика комиссиясига юборади.

   


белгиланган

муддатда








8-босқич


Республика комиссияси


    

Тақдим этилган ҳужжатларни ҳар томонлама ўрганиб чиқади ва тегишли хулоса қабул қилиб, Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.

    


белгиланган

муддатда








9-босқич


Вазирлар Маҳкамаси


    

Республика комиссиясининг хулосасини ҳисобга олган ҳолда таклифлар тайёрлайди ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси Президентига кўриб чиқиш учун киритади.

    


белгиланган

муддатда

         

*) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига (маҳаллалар, шоҳ кўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар, хиёбонларга) Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг номини бериш тўғрисидаги таклифни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси билан келишади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 41-42-сон, 483-модда





































Время: 0.2272
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск