ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборот, ахборотлаштириш ва алоқа соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.10.2012 й. 296-сон "Алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси ташкилотларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.10.2012 й.

N 296



АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ СОҲАСИ

ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА

БАЗАСИНИ ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Давлат активларини бошқаришни янада мақбуллаштириш, алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси ташкилотларига юкланган вазифалар самарали бажарилиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Тошкент вилояти ҳокимлиги ва "Ўзбектелеком" акциядорлик компаниясининг:

баҳолаш ташкилоти томонидан аниқланадиган қиймат бўйича давлат улушини кўпайтириш ҳисобига иловага мувофиқ рўйхат бўйича мол-мулкни "Ўзбектелеком" акциядорлик компаниясининг устав фондига бериш;

Тошкент шаҳар, Шайхонтохур кўчаси, 136а-уйда жойлашган, умумий майдони 2 677 кв.м бўлган, "Ўзбектелеком" акциядорлик компаниясининг мулкида бўлган бинони давлат мулки сифатида, тасарруф этиш ҳуқуқисиз Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясига бепул бериш;

Тошкент шаҳар, Амир Темур кўчаси, 119-уйда ("А" корпус) жойлашган, умумий майдони 6 495 кв.м бўлган бинони Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси балансидан тасарруф этиш ҳуқуқисиз Тошкент ахборот технологиялари университетига бепул бериш;

Тошкент шаҳар, Амир Темур кўчаси, 119-уйда ("Б" корпус) жойлашган, умумий майдони 573 кв.м бўлган бинони Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси балансидан тасарруф этиш ҳуқуқисиз Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳузуридаги Бадиий жамоалар ижодий бирлашмасига бепул бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси:

бир ой муддатда ушбу қарорга иловада кўрсатилган мол-мулкнинг бозор қийматини белгиланган тартибда баҳоласин;

икки ой муддатда "Ўзбектелеком" акциядорлик компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда ушбу қарорга иловада кўрсатилган берилаётган мол-мулкни ҳисобга олган ҳолда "Ўзбектелеком" акциядорлик компаниясининг устав фонди кўпайтирилишини таъминласин;

икки ой муддатда ушбу қарор 1-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошисида кўрсатилган бинолар қабул қилиниши-топширилишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси, Тошкент ахборот технологиялари университети ва "Ўзбектелеком" акциядорлик компанияси берилаётган мол-мулкдан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ушбу қарор 1-бандининг тўртинчи хатбошисида кўрсатилган бинони Тошкент ахборот технологиялари университетининг талабалар турар жойи сифатида моддий-техник таъминлашни, уни хайрия маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига мукаммал таъмирлашни назарда тутсин.

4. Белгилансинки:

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси Тошкент шаҳар, Навоий кўчасидаги 28а-уйда жойлашади.


5. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 6 июндаги 200-сон қарорига қисман ўзгартиришлар киритиш ҳақида" 2003 йил 25 августдаги 367-сон қарорининг 1-банди;

Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 3 августдаги 401-ф-сон фармойишининг 1-банди "б" кичик банди ва 4-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ахборот тизимлари ва телекоммуникация масалалари комплекси раҳбари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 16 октябрдаги

296-сон қарорига

ИЛОВА



Баҳолаш ташкилоти томонидан аниқланадиган

қиймат бўйича давлат улушини кўпайтириш

ҳисобига "Ўзбектелеком" компаниясининг

устав фондига бериладиган мол-мулки

РЎЙХАТИ

Т/р

Бино ва иншоотлар манзили


Умумий

майдони

(кв.м)


Балансда сақловчи

(бераётган томон)


Изоҳ


1.

Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 28 "А"

4 827

Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси

Маъмурий бино, шунингдек Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги томонидан аниқланадиган рўйхат бўйича товар-моддий бойликлар берилади.


2.

Чирчиқ шаҳри, П. Юсупов кўчаси, "3А"


1 083,51

Чирчиқ шаҳри ҳокимлиги


Маъмурий бино, шунингдек ёндош иншоотлар ва ускуналар берилади.

3.

Чирчиқ шаҳри, 9-микрорайон, 50-йиллик шоҳ кўчаси


5 660,67

Чирчиқ шаҳри ҳокимлиги



  

  

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 41-42-сон, 484-модда


































Время: 0.1423
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск