ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Меҳнат шартномаси (контракт) / Бир неча касбда (лавозимда) ишлаш. Ўриндошлик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.10.2012 й. 297-сон "Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.10.2012 й.

N 297



ЎРИНДОШЛИК АСОСИДА ҲАМДА

БИР НЕЧА КАСБДА ВА ЛАВОЗИМДА

ИШЛАШ  ТАРТИБИ  ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Фуқароларнинг ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда (лавозимда) ишлашини янада тартибга солиш, шунингдек аҳоли даромадларини кўпайтириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки:

ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартибига риоя этилиши учун масъулият ўриндошлар ишлайдиган ёки бир неча касбда ва лавозимда ўриндошлик асосида ишлаш қўлланадиган ташкилотларнинг раҳбарлари зиммасига юкланади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, шу жумладан, ўриндошлик асосида бир вақтнинг ўзида иккита раҳбарлик лавозимини эгаллашга йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.


3. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги:

ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартибига риоя этилиши юзасидан қатъий назоратни таъминласин;

оммавий ахборот воситаларида ҳамда меҳнат ҳудудий органлари орқали ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида зарур тушунтириш ишларини ташкил этсин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан келишган ҳолда, меҳнат бозорининг таҳлилини ҳисобга олиб, зарурият бўлганда, ўриндошлик асосида ишлаш ҳисобланмайдиган ишлар рўйхатини қайта кўриб чиқиш ҳамда унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


4. Манфаатдор давлат бошқаруви органлари бюджет ташкилотларининг бир неча касбда (лавозимда) ишлаганлиги, хизмат кўрсатиш доираси кенгайганлиги ёки бажариладиган ишлар ҳажми ортганлиги учун қўшимча ҳақ белгиланиши мумкин бўлган ходимлари касблари (лавозимлари) рўйхатини икки ой муддатда ишлаб чиқсинлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқласинлар.


5. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги бир ой муддатда:

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 41-42-сон, 485-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 10-сон, 75-модда



















Время: 0.2030
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск