Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш, жойини ўзгартириш / Бошқа турдаги товарларни олиб чиқиш ва олиб кириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.08.2002 й. 295-сон "Лицензиялашни бекор қилиш ҳамда истеъмол товарларини олиб келиш ва Ўзбекистон Республикасининг ички бозорида сотишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.08.2002 й.

N 295



ЛИЦЕНЗИЯЛАШНИ БЕКОР ҚИЛИШ ҲАМДА

ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИНИ ОЛИБ КЕЛИШ ВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ИЧКИ

БОЗОРИДА СОТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Рақобат тўғрисида", "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ва республикага истеъмол товарларини олиб келиш ва сотиш тизимини янада такомиллаштириш, ички истеъмол бозорида рақобат муҳитини яратиш мақсадида Вазирлар Махкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тайёр истеъмол товарларини импорт қилувчи корхоналар ва ташкилотларга сўмларни эркин муомаладаги валютага конвертация қилишнинг устувор ҳуқуқини берувчи лицензиялар бериш механизми бекор қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. 2002 йил 1 октябрдан бошлаб ижтимоий аҳамиятга эга бўлган халқ истеъмол товарлари ва дори-дармонларни импорт қилувчи корхоналар ва ташкилотлар учун биржадан ташқари валюта бозорида хорижий валютани сотиб олишга ваколатли банкларга ҳар чораклик лимитлар бекор қилинсин.

4. Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган барча юридик ва жисмоний шахсларга:

божхона чегараси орқали истеъмол товарларини олиб келишда божхона тўловлари ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа мажбурий тўловлар ва йиғимларни ўз вақтида ва тўлиқ тўлаш;

олиб келинаётган истеъмол товарларига мувофиқлик сертификатини тақдим этиш;

турғун савдо шохобчалари орқали чакана савдо фаолиятини амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар томонидан қонун хужжатларида белгиланган солиқларни тўлаш ва нақд савдо тушумини ҳар куни банкларнинг кассаларига мажбурий топшириш қоидаларига қатъий риоя қилиш каби халқаро амалиётда умумий қабул қилинган нормаларга риоя этилган тақдирда истеъмол товарларини республикага импорт қилиш ва уларни сотиш ҳуқуқи берилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки, тижорат банклари савдо қилувчи ташкилотлар томонидан белгиланган савдо қоидаларига риоя этилиши ва истеъмол товарларини сотишдан тушган нақд савдо тушуми ҳар куни банкларнинг кассаларига тўлиқ топширилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатилишини таъминласинлар.


8. Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида 2003 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товар ёрлиқларида (этикеткаларида) Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида товарнинг хусусиятлари тўғрисидаги ахборот ва уларни қўллаш, улардан фойдаланиш бўйича йўриқномалар мавжуд бўлмаган эркин муомалага чиқаришга мўлжалланган истеъмол товарларининг айрим турларини олиб келиш тақиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, "Ўздавстандарт" маркази Ўзбекистон Республикасига импорт қилинадиган товарларнинг айрим турларини маркалаштириш тартиби тўғрисидаги низомни икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.


9. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси барча хўжалик юритувчи субъектлар томонидан рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя қилиниши, истеъмол товарлари бозорида рақобат муносабатларининг самарали ишлаши, нархларнинг сунъий равишда оширилишига, ноҳалол рақобатга, энг аввало, товарларнинг тайёрланиш жойи, истеъмол хусусиятлари ва сифати юзасидан истеъмолчиларнинг чалғитилишига йўл қўйилмаслиги юзасидан назоратни таъминласин.

10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2002 йил 20 сентябргача бўлган муддатда:

ижтимоий аҳамиятга эга бўлган истеъмол товарлари ва дори-дармонлар импортини тариф билан ва нотариф бошқариш тизимини жорий этишни;

импорт истеъмол товарлари тендер асосида олиб келинишини назарда тутувчи механизмни ишлаб чиқсинлар ва жорий этсинлар.

12. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, тижорат банклари, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2002 йил 1 декабргача бўлган муддатда Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимини яратсинлар.


13. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 18 июлдаги 305-сон қарорининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда норматив ҳужжатларга мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар киритсин.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2002 й., N 8, 47-модда.


































Время: 0.1463
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск