ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Финляндия Республикаси /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Финляндия Республикаси Ҳукумати ўртасида божхона иши соҳасида ўзаро кўмаклашиш тўғрисида Битим (Тошкент, 2008 йил 28 март)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Финляндия Республикаси Ҳукумати

ўртасида божхона иши соҳасида

ўзаро кўмаклашиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Финляндия Республикаси Ҳукумати, бундан кейин "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар,

божхона қонунчилигининг бузилиши уларнинг иқтисодий, тижорий, фискал, ижтимоий, маданий, саноат ва қишлоқ хўжалиги манфаатларига зарар келтиришини эътиборга олиб,

божхона ҳуқуқбузарлигининг олдини олишга қаратилган ҳаракатлар уларнинг божхона органлари ўртасида ўзаро узвий ҳамкорлик қилинганда янада самаралироқ бўлишига ишонч ҳосил қилиб,

импорт ва экспортдан ундириладиган божхона божлари ва бошқа солиқларнинг аниқ ҳисобланиши ҳамда қонунчилик қоидаларини кузатишни назорат қилиш бўйича чораларни ва товарлар ҳамда рўйхатга олинган товар белгиларига алоқадор қоидаларни ўз ичига оладиган таъқиқлар, чеклашлар ва назорат бўйича чораларнинг тўғри қўлланишини таъминлаш муҳимлигини тушуниб,

ўқотар қуроллар, ўқ-дорилар, заҳарловчи, радиоактив моддалар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг чегарадан ноқонуний олиб ўтилиши жамоат соғлиғига ва умуман жамиятга хавф солишини ҳисобга олиб,

Ўзбекистон Республикаси ва Европа ҳамжамиятлари ҳамда уларга Аъзо-давлатлар ўртасида шерикчилик таъсис этувчи Шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги 1996 йил 21 июндаги Битим қоидаларини эътиборга олиб,

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гиёҳвандлик воситалари тўғрисида 1961 йилдаги Ягона Конвенция ва унга киритилган кейинги ўзгартириш ва тўлдиришлар билан, Психотроп моддалар тўғрисида 1971 йилдаги Конвенция, шунингдек БМТнинг гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши кураш тўғрисида 1988 йилдаги Конвенцияси ва унга киритилган тўлдиришлар қоидаларини эътиборга олиб,

Божхона ҳамкорлик кенгашининг тегишли ҳужжатлари, жумладан, ўзаро маъмурий ҳамкорлик тўғрисида 1953 йил 5 декабрдаги Тавсиясини эътиборга олиб,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Таърифлар


Ушбу Битим мақсадларида:


а) "божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари" - товарларнинг импорти, экспорти ҳамда транзити, товарларни сақлаш ёки ўтиши, бунга божхона божлари, солиқлари ёхуд божхона органлари томонидан ундириладиган бошқа тўловларни ундириш услублари, шунингдек товарлар импорти ва экспортини тақиқлаш, чеклаш ёки назорат қилинишига нисбатан Аҳдлашувчи Томонларнинг божхона органлари томонидан қўлланадиган қонун ҳужжатлари ва қоидаларни англатади;


б) "божхона органлари" - ушбу модданинг а) бандидаги қоидаларни қўллашга масъул этиб тайинланган Ўзбекистон Республикасидан Давлат божхона қўмитаси ва Финляндия Республикасидан Миллий божхона хизматини англатади;


в) "божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилшпи" - божхонага оид ҳар қандай қоидабузарлик ёки бундай қоидабузарликка ҳар қандай уринишни англатади;


г) "божхона божлари ва солиқлари" - товарлар импорти ва экспорти чоғида ёки шунга боғлиқ равишда ундириладиган божхона божлари ва бошқа барча божлар, солиқлар ва йиғимларни, жумладан Финляндия Республикасига Европа Иттифоқининг ваколатли органлари томонидан жорий этилган бож ва солиқларни англатади, қиймати кўрсатиладиган хизматлар қийматига тахминан тенг чекланган йиғимлар бундан мустасно;


д) "шахс" - ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахсни англатади, агар бошқа маъзмунда кўрсатилмаган бўлса;


е) "шахслар тўғрисида маълумот" - аниқланган ёки аниқланаётган жисмоний шахсларга тааллуқли ҳар қандай маълумот;


ж) "гиёҳвандлик воситалари" - БМТнинг Гиёҳвандлик воситалари тўғрисида 1961 йилдаги Ягона Конвенциянинг кейинги тўлдиришлар билан бирга I ва II рўйхатларига киритилган барча табиий ва сунъий препаратлар, шунингдек миллий қонунчилик билан гиёҳвандлик восиаталарига тенглаштирилган ҳар қандай воситаларни англатади;


з) "психотроп моддалар" - Психотроп моддалар тўррисида 1971 йилдаги Конвенциянинг кейинги тўлдиришлар билан I, II, III ва IV рўйхатларига киритилган ҳар қандай келиб чиқиши табиий ва сунъий ёки табиий материаллар препаратлари, шунингдек миллий қонунчилик билан психотроплар моддаларга тенглаштирилган ҳар қандай воситаларни англатади;


и) "прекурсорлар" - БМТнинг 1988 йилдаги Конвенцияси кейинги

...
Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск