язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш/ Давлат мукофотлари/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.03.2012 й. ПҚ-1720-сон "Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

02.03.2012 й.

N ПҚ-1720




ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИ

БИЛАН ТАҚДИРЛАШ ТЎҒРИСИДА



Юртимизда мўътабар аёл зотига муносиб ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларнинг ижтимоий ҳаётимиздаги ўрни ва нуфузини ошириш, баркамол хотин-қизлар авлодини вояга етказиш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги 1999 йил 10 июндаги Фармонига мувофиқ қабул қилинган Низомга асосан:


1. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссиясининг аъло ҳулқи, зукколиги, ўқишдаги муваффақиятлари, ташаббускорлиги билан ноёб истеъдодини намоён этаётган ҳамда адабиёт, маданият, санъат, фан, таълим ва спорт соҳаларидаги алоҳида ютуқлари учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг иқтидорли қизларини Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин (рўйхат илова қилинади).


2. Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланганларга 8 март - Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишлаб ўтказиладиган тантаналарда совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари топширилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорларининг ҳар бирига энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаларининг ибратли фаолияти, уларнинг ноёб истеъдоди ва эришган ютуқларини кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э. Баситханова зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2012 йил 2 мартдаги

ПҚ-1720-сон қарорига

ИЛОВА



Зулфия номидаги Давлат мукофоти

билан тақдирланганлар

РЎЙХАТИ

    

Алиева Замира

Халиллаевна

  

-

Қорақалпоқ давлат университетининг 2-босқич талабаси

Каримова Муҳаббатхон

Абдуманноб қизи

  

-

Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг 7-синф ўқувчиси


Садиева Нодирабону

Хикматулла қизи

  

-

Бухоро вилояти Ромитан туманидаги 8-умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси


Исроилова Бахтижон

Бахромжон қизи

  

-

Жиззах давлат педагогика институти қошидаги академик лицейнинг 3-босқич ўқувчиси

  

Норматова Мафтуна

Бахтиёровна

  

-

Қарши агробизнес ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежининг 3-босқич ўқувчиси

  

Қаҳромонова Моҳинур

Наримон қизи

  

-

Навоий вилояти Зарафшон шаҳридаги 13-умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси


Аббасова Меҳриноз

Носиржон қизи

  

-

Наманган давлат университети қошидаги академик лицейнинг 1-босқич ўқувчиси

  

Аҳмадова Муҳайё

Олимжон қизи

  

-

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти қошидаги академик лицейнинг 3-босқич ўқувчиси

  

Нарзуллаева Маликабону

Набижон қизи

  

-

Гулистон давлат университети қошидаги Янгиер академик лицейининг 3-босқич ўқувчиси

  

Норқулова Дилрабо

Шералиевна

  

-

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти қошидаги академик лицейнинг 3-босқич ўкувчиси (Сурхондарё вилояти)

  

Тошматова Ситора

Азизбек қизи

  

-

Тошкент вилояти Бекобод педагогика коллежининг 3-босқич ўқувчиси


Рахмонова Камолахон

Шоиржон қизи

  

-

Фарғона вилояти Қува туманидаги 58-умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси

  

Маткаримова Дилрабо

Эркинбоевна

  

-

Урганч давлат университети қошидаги лицейнинг 2-босқич ўқувчиси

  

Зохидова Шохида

Хайруллақизи

   

-

Тошкент тиббиёт академияси қошидаги академик лицейнинг 2-босқич ўқувчиси