ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қимматли қоғозлар тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик /

Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг 13.03. 2002 й. 2002-04-сон "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг бузилишига доир ишларни кўриб чиқиш ва жазо қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 23.04.2002 й. 1131-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.04.2002 й

N 1131




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ

МАРКАЗИНИНГ

13.03. 2002 й.

N 2002-04


БУЙРУҒИ



Қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг

бузилишига доир ишларни кўриб чиқиш ва жазо

қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида


(2002 йил 28 апрелдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 августдаги 650-сон "Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Капитал бозорини ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига асосан БУЮРАМАН:

1. Илова қилинаётган "Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Қонунини бузганлик учун ишларни кўриб чиқиш ва санкцияларни кўллаш тартиби тўғрисидаги Низом" тасдиқлансин.


2. Мазкур Буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб бир ой ўтгач амалга киритилсин.


3. Мазкур Буйруқ амалга киритилган вақтдан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази томонидан 1998 йил 4 апрелда 05-1-18/296-сон билан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 22 майда 439-сон билан рўйхатга олинган) "Қимматли қоғозлар тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун санкцияларни расмийлаштириш ва қўллаш тартиби тўғрисидаги Низом", шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли коғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази томонидан 2001 йил 4 июндаги 2001-5-сон билан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2001 йил 16 июнда 439-1-сон билан рўйхатга олинган) "Қимматли қоғозлар тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун санкцияларни расмийлаштириш ва қўллаш тартиби тўғрисидаги Низом"га 1-сонли Ўзгартиришлар ва қўшимчалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Бош директор                                                                           М. Юнусматов

































Время: 0.1903
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск