ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қимматли қоғозлар тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик /

Қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг бузилишига доир ишларни кўриб чиқиш ва жазо қўллаш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 23.04.2002 й. 1131-сон билан рўйхатга олинган Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг 13.03.2002 й. 2002-4-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2002 йил 23 апрелда 1131-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги

Қимматли қоғозлар бозори

фаолиятини мувофиқлаштириш

ва назорат қилиш марказининг

2002 йил 13 мартдаги

2002-4-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг

бузилишига доир ишларни кўриб чиқиш ва жазо

қўллаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида" ва "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунлари, шунингдек қимматли қоғозлар бозоридаги муносабатларни тартибга солувчи Ўзбекистон Республикасининг бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари (кейинчалик - қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари) талабларининг бузилиши бўйича ишларни кўриб чиқиш ва санкцияларни қўллаш тартибини белгилайди.


1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузган қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларига нисбатан қуйидагилар қўлланилади:

- Ўзбекистон Республикаси "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Қонунининг 56-моддасида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 августдаги 650-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низомда назарда тутилган санкциялар;

Қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузган қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларининг мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 174-1-моддасида назарда тутилган маъмурий жазо чоралари қўлланилади.

2. Ишларни кўриб чиқиш ва санкцияларни қўллаш бўйича ваколатли органлар бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) ва унинг ҳудудий органлари ҳисобланади.

Мазкур Низомнинг 1-банди иккинчи хатбошисида кўзда тутилган жазо чораларини қўллаш Агентлик ва унинг ҳудудий органлари томонидан, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 245-моддасига мувофиқ мазкур Кодекснинг 174-1-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар маъмурий ишлар бўйича судьялар томонидан кўриб чиқилади.

3. Агентлик ва унинг ҳудудий органлари қуйидагиларни таъминлайдилар:

- иш ҳолатларини ўз вақтида аниқлаш ва уни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этиш;

- чиқарилган қарорнинг бажарилиши устидан назорат қилиш.

4. Чиқарилган қимматли қоғозлари Агентликнинг ўзида рўйхатга олинган эмитентларга нисбатан, қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилиши бўйича ишлар Агентлик томонидан кўриб чиқилади.

Агентликнинг ҳудудий органлари эса қуйидаги ишларни кўриб чиқадилар:

а) чиқарилган қимматли қоғозлар улар томонидан рўйхатга олинган эмитентларга нисбатан қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилиши бўйича ишлар;

б) мазкур Низомнинг 4-банди биринчи хатбошисида кўзда тутилган ҳолатлардан ташқари, қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилиши унинг ҳудудида жойлашган бошқа иштирокчилар томонидан содир этилган ишлар.

Агар қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши юридик шахснинг кичик бўлинмаси томонидан содир этилган бўлса, ушбу иш мазкур кичик бўлинма жойлашган ердаги Агентликнинг ҳудудий органи томонидан кўриб чиқилади.

...
Время: 0.1904
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск