ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий суди Пленумининг қарорлари / Фуқаролик ишлари бўйича / Айрим тоифадаги фуқаролик ишлари бўйича қарорлар /

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 19.06.1992 й. 5-ПЛ-92-сон "Суд амалиётида фуқаро ва ташкилотларнинг шаъни, кадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш ҳақидаги қонунларни қўллаш тўғрисида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

19.06.1992 й.

N 5-ПЛ-92


СУД АМАЛИЁТИДА

ФУҚАРО ВА ТАШКИЛОТЛАРНИНГ ШАЪНИ,

ҚАДР-ҚИММАТИ ВА ИШЧАНЛИК ОБРЎСИНИ

ҲИМОЯ ҚИЛИШ ҲАҚИДАГИ ҚОНУНЛАРНИ

ҚЎЛЛАШ ТЎҒРИСИДА


Фуқаро ва ташкилотларнинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси камситиладиган маълумотлар тарқатилган тақдирда, уларни ҳимоя қилиш суднинг биринчи даражали вазифаларидан бўлиб ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасининг "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги Қонуни оммавий ахборот воситаларидан фуқароларнинг шахсий ҳаётларига аралашиш, уларнинг шаъни, қадр-қимматлари ва ишчанлик обрўсига тажовуз қилиш мақсадида фойдаланишни ман этади.

Фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 100-моддасига мувофиқ ўзининг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар юзасидан, башарти, бундай маълумотларни тарқатган шахс уларнинг ҳақиқатга тўғри келишини исботлай олмаса, суд йўли билан раддия талаб қилишга ҳақли.

Бозор муносабатлари шаклланаётган шароитда ташкилотларнинг обрўсини тиклаш, ижтимоий муносабатларда унинг фаолиятига одилона баҳо бериш ҳам катта аҳамият касб этади.

Пленум "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги Қонунни суд амалиётида қўллашда, қандай маълумотлар тарқатилганлиги ва улар қадр-қимматга қанчалик путур етказгани каби масалалар юзасидан муаммолар юзага келганлигини таъкидлайди. Ҳал қилув қарорларида ҳамма вақт ҳам шаън ва қадр-қимматга путур етказувчи маълумотларга раддия беришнинг аниқ усули ҳамда раддия берилиши лозим бўлган муддат қаратилмайди, суд харажатларини ундириш масаласи муҳокама қилинмайди.

Ишни кўришни бир неча марталаб қолдириш, иш юргизишни асоссиз ҳаракатдан тўхтатиб қўйиш оқибатида низонинг муҳимлилик моҳияти йўқолиши туфайли даъвогарлар ўз талабларидан воз кечмоқдалар, анчагина аризалар эса кўрилмасдан қолдирилмоқда.

Кўпчилик ишларда ҳал қилув қарорининг ижро этилганлиги ҳақидаги маълумотлар мавжуд эмас.

Судлар фаолиятидаги камчиликларни бартараф қилиш ва келиб чиққан масалаларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31-моддаси, Фуқаролик кодексининг 100-моддаси ва "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги Қонунининг 34-моддасига мувофиқ ҳар бир инсон шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сирга эга бўлиш, ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга эканлиги, ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши ҳуқуқига, шунингдек, нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлиги, шунингдек, юридик ва жисмоний шахс оммавий ахборот воситасида эълон қилинган, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ва ўзининг шаъни ҳамда қадр-қимматига доғ туширадиган маълумотлар бўйича раддия беришни таҳририятдан талаб қилишга ҳақли эканлигига судларнинг эътибори қаратилсин.

2. Қонунларни тўғри татбиқ этиш, фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддасида инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиз эканлиги, ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги кафолатланганлиги, уларнинг ҳуқуқларини амалга оширишларига ёрдам беришини ҳисобга олиб, шаън, қадр-қиммат ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш ҳақидаги ишларни судлар синчиклаб, пухта қуришлари зарур.

Шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини пастга урувчи маълумотларни рад этиш ҳақидаги талаблар, маълумотлар қандай шакл ва услубда тарқатилганидан қатъи назар, судга тааллуқлидир.


3. Ўзбекистон Республикаси "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги Қонунининг 27-моддасига биноан эълон қилинган материал туфайли ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган юридик ва жисмоний шахслар ўз раддияси ёки жавобини мазкур оммавий ахборот воситаси орқали эълон қилишга ҳақлидир. Раддия ёки жавоб газеталарда улар келган кундан эътиборан бир ой муддат ичида, бошқа даврий нашрларда эса навбатдаги сонда эълон қилинади.

Теле-, радио-, видео, кинохроникал дастурлар ва оммавий ахборотни даврий тарқатишнинг бошқа электрон шакллари таҳририяти томонидан олинган раддия ёки жавоб айнан ўша дастур ёки туркумда, келган кунидан эътиборан бир ойдан кечиктирмай эфирга берилади.

Оммавий ахборот воситаси раддияни, жавобни эълон қилишдан бўйин товласа ёхуд уларни эълон қилиш учун белгилаб қўйилган муддатни бузса, юридик ёки жисмоний шахс даъво аризаси билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир.

4. Шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш ҳақидаги даъво аризасидан у мулкий бўлмагани туфайли мулкий тусга эга бўлмаган ариза сифатида давлат божи ундирилади давлат божи ундирилади. Айни бир вақтнинг ўзида моддий ва маънавий зарарни ундириш ҳақидаги талаб ҳам қўйилган бўлса, давлат божи умумий асосларда даъво баҳоси юзасидан ундирилади.

5. Судларга тушунтирилсинки, бадном қилувчи маълумотларнинг жавобгар томонидан тарқатилганлиги фактини тасдиқловчи далилларни судга даъвогар тақдим этишга мажбурдир.

Даъво аризаси ФПК 189 ва 190-моддалари талабларига риоя қилинмай берилган ҳолларда, у ФПК 195-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига асосан судьянинг тегишли ажрими билан даъвогарга қайтарилади. Даъво аризасининг қайтарилиши йўл қўйилган камчиликлар бартараф этилганидан кейин судга умумий тартибда такроран мурожаат қилишга тўсқинлик қилмайди.

6. Суднинг ҳал қилув қарорлари ва ҳукмларида, тергов органлари қарорларида ва қонунда шикоят қилишнинг ўзгача тартиби кўзда тутилган бошқача расмий ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларни рад этиш ҳақидаги талабларни Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 100-моддасида назарда тутилган тартибда кўриш мумкин эмас.


7. ФКнинг 100-моддаси 2-қисмига асосан манфаатдор шахс шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини бадном қилувчи маълумотлар унинг вафот этган оила аъзолари ёки қариндошларига нисбатан тарқатилганда ҳам уларнинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини суд орқали ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.

Шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига доғ туширувчи маълумотлар вояга етмаганлар ёки белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб белгиланган шахсларга нисбатан тарқатилганда, уларнинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш тўғрисида қонуний вакиллари (ота-оналари, болаликка олувчилари, васийлари), ҳомийлари ёки ФПК 50-моддаси тартибида прокурор ариза билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадирлар.

8. Юридик ёки жисмоний шахсларнинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини пастга урувчи маълумотларни оммавий ахборот воситаларида, хизмат таърифномаларида, кўпчилик олдида сўзлаганда, мансабдор шахслар номига ёзилган аризаларда ёки бошқа, шу жумладан, оғзаки бўлса ҳам бир неча шахсга ёхуд бир кишига хабар қилиш тушунилади.

Бундай маълумотларни фақатгина ўша шахснинг ўзига айтиш, бу маълумотларни тарқатиш деб қаралмайди.

Ўзининг шаънига ҳақоратловчи маълумотлар айтилган, шунингдек, туҳмат қилинган, ёлғон ахборотлар тарқатилган фуқаро бундай маълумотларни тарқатган шахсни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 139, 140 ва 141-3-моддаларига кўра, жиноий жавобгарликка ёки Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 40, 41 ва 202-2-моддаларига кўра, маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида тегишли органларга мурожаат қилишга ҳақли.

9. Бадном қилувчи маълумотлар деганда, айрим фуқаролар ёки жамоат фикрида амалдаги қонунларга ва ахлоқ қоидаларига риоя қилиш нуқтаи назаридан қараганда шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини оёқ ости қилувчи, обрўни тўкувчи маълумотлар ҳисобланишини судларга тушунтирилсин.

Ишдаги камчиликларни, жамоат ва иш жойларидаги, турмушдаги феъл-атворини танқид қилувчи, ҳақиқатга тўғри келадиган маълумотларга шахсни бадном қилувчи маълумотлар деб бўлмайди.


10. Ишни суд мажлисида кўришга тайёрлаш вақтида тегишли жавобгарларни аниқлаб олиш лозим. Аризада оммавий ахборот воситаларида тарқатилган маълумотларга раддия бериш талаб этилган бўлса, жавобгар сифатида муаллиф ва тегишли оммавий ахборот идораси жалб этилади. Маълумотлар расмий хабарлардан олинган ҳолларда ("Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 40-моддаси) суд ёлғон маълумотларни дастлаб тарқатган шахсни ҳам жавобгар сифатида тортиши мумкин.

Агар бадном қилувчи маълумотлар хизмат таърифномаларида кўрсатилган бўлса, бундай даъволар бўйича уни имзолаган шахслар ҳамда таърифномани берган корхона, муассаса ёки ташкилот ишга жавобгар тариқасида жалб этилади.

Бадном қилувчи маълумотлар деворий ёки процессуал ҳуқуқ лаёқатига эга бўлмаган кўп нусхали рўзномаларда эълон қилинган бўлса, эълон қилинган мақола муаллифи билан бир қаторда мазкур рўзномани чиқарувчи ташкилот жавобгар бўлади.


11. Суд мажлисида қуйидаги ҳолатлар ҳар томонлама аниқланиши лозим:

а) даъво қилинган, раддия берилиши талаб қилинаётган маълумотнинг тарқатилган-тарқатилмаганлиги;

б) бу маълумотлар юридик ёки жисмоний шахснинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига путур етказган-етказмаганлиги;

в) бу маълумотларнинг ҳақиқатга тўғри келиш-келмаслиги.

Тарқатилган маълумотларнинг ҳақиқатга тўғри келишини исботлаш ФК 100-моддасига кўра жавобгар зиммасига юклатилади.

12. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 163-моддасига асосан шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ерга урувчи маълумотларга раддия бериш ҳақидаги талабларга даъво муддати татбиқ қилинмайди.


13. Агар шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш ҳақидаги даъво билан бир вақтда даъвогар томонидан шу бадном қилувчи маълумотлар тарқатилганлиги оқибатида етказилган моддий зарарни ёки маънавий зиённи ундириш тўғрисида ҳам талаб қўйилган бўлса, суд бу талабни ФКнинг 985-моддасига мувофиқ ҳал этади.

ФКнинг 1021-моддаси 2-қисмига биноан агар зарар қадр-қиммат ва ишчанлик обрў-эътиборини ҳақоратловчи маълумотларни тарқатиш туфайли етказилган бўлса, маънавий зарар уни етказувчининг айбидан қатъи назар, қопланишини назарда тутиш лозим.

Маънавий (мулкий бўлмаган) зарарнинг миқдорини белгилашда суд фуқаронинг шаъни, қадр-қимматини оёқ ости қилган, обрўсини тўккан мақоланинг мазмуни ва моҳиятини, ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни эълон қилган оммавий ахборот воситаси ёки муайян шахснинг айб даражасини шу мақола билан боғлиқ бўлган бошқа эътиборга молик холатларни ҳисобга олади.

ФКнинг 1022-моддасига мувофиқ маънавий зарарни қоплаш миқдорини аниқлашда судлар жабрланувчига етказилган маънавий зарарнинг оғирлигига субъектив баҳоси, шунингдек даъвогарнинг жисмоний ва маънавий азобларининг даражасини тасдиқловчи объектив маълумотлар хусусияти ва ҳақоратловчи ёлғон маълумотлари тарқатилган доирани ҳамда бошқа аҳамиятга молик ҳолатларни эътиборга олишлари керак.


14. Даъво қаноатлантирилган тақдирда, суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларга раддия бериш усулини кўрсатиши шарт. Раддия айнан шу ҳақиқатга зид маълумотни босиб чиқарган рўзномада ёки бошқа оммавий даврий нашрда эълон қилиниши лозим. Суд ҳал қилув қарорида бериладиган раддия матнини баён қилади ва у эълон қилинадиган муддатни кўрсатади.

Ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар ташкилот томонидан берилган ҳужжатда ифодаланган бўлса, суд ҳал қилув қарорида бундай ҳужжатни алмаштириш мажбуриятини ўша ташкилотга юклаши лозим.

Суд ҳар бир ишнинг аниқ ҳолатларидан келиб чиқиб, жавобгарга кўпчилик олдида кечирим сўраш, тарқатилган маълумотларнинг нотўғри эканлигини йиғилишда эълон қилиш, даъвогарни бадном қилувчи маълумот хабар қилинган ташкилотга раддия ёзиб юбориш мажбуриятини юклатиши мумкин.

16. Судларнинг эътибори ушбу турдаги низоларни қонунда белгиланган муддатларда кўриб ҳал қилиш зарурлигига ва ишларни кўришда сансалорликка йўл қўймасликка қаратилсин.


17. Фуқароларнинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш ҳақидаги ишларни кўришда бу маълумотлар тарқатилганлигининг аниқ сабабларини тўлиқ текшириб, қонун билан ман этилган, ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларнинг тарқатилишининг олдини олиш мақсадида тегишли хусусий ажримлар чиқарилиб, унинг ижросини судлар тегишли назорат остига олишлари лозим бўлади.































Время: 0.1893
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск